ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

ЎзР 28.12.1993 й. 1006-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 28.12.1993 й. 1006-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модданинг олдинги таҳрири


3-модда. Сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Сертификатлаштириш соҳасидаги муносабатлар мазкур Қонун ва унга мувофиқ чиқариладиган Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.



8-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома асосида сертификатлаштириш фаолиятини ҳамда сертификатлаштириш мақсадида синовлар ўтказиш фаолиятини амалга оширадилар. (ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



16-модданинг олдинги таҳрири


16-модда. Мажбурий сертификатлаштириш талабларига

риоя этилиши устидан давлат назорати

(ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Мажбурий сертификатлаштириш талабларига тайёрловчилар (тадбиркорлар, сотувчилар, ижрочилар) томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "Ўзстандарт" агентлигининг давлат инспекторлари амалга оширади.



21-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


"Ўзстандарт" агентлигининг, Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарорлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 20.01.2016 й. ЎРҚ-401-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Миллий мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари ёки бошқа давлатларнинг "Ўзстандарт" агентлиги томонидан эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари аризачи (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан божхона назорати органларига юкка тааллуқли божхона декларацияси билан биргаликда тақдим этилади ва улар маҳсулотни республика ҳудудига олиб киришга рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар ҳисобланади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



14-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Четдан олиб келинаётган маҳсулотнинг хавфсиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда божхона назорати органлари бу хусусда "Ўзстандарт" агентлигини хабардор этадилар ҳамда маҳсулотни сертификатлаштиришдан ўтказиш ёки чет эл сертификатини эътироф этиш тўғрисидаги масала сертификатлаштириш миллий тизими қоидаларига мувофиқ ҳал этилгунга қадар бу маҳсулотни четдан олиб киришни тақиқлаб қўядилар. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"бир турдаги маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) сертификатлаштириш тизими" - айни бир хил стандартлар ва қоидалар қўлланиладиган муайян маҳсулотлар, ишлар ёки хизматларга тааллуқли сертификатлаштириш тизими;



1-модда еттинчи-ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"синов лабораториясини аккредитация қилиш" - синов лабораториясининг (марказининг) муайян маҳсулот синовини ёки муайян синов турини амалга оширишга доир ваколатларининг расмий эътирофи;

"сифат бўйича эксперт-аудитор" - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ва текшириш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакаси бўлган мутахассис; (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

"сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органи" - белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатланган маҳсулот ва сифатни бошқариш тизимини баҳолашни сертификатлаштириш органлари топшириғига биноан амалга оширувчи орган; (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

"назорат йўсинидаги текширув" - белгиланган талабларга мувофиқлигини сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш чоғида тасдиқлаш мақсадида сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимини ёки ишлаб чиқаришни, сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини такрорий баҳолаш таомили. (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



5-модда иккинчи қисм олтинчи-тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларини, синов лабораторияларини (марказларини), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органларини, шунингдек сифат бўйича эксперт-аудиторларни аккредитация қилади; (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

сертификатланган маҳсулотларнинг, сифатни бошқариш тизимларининг, аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларининг, синов лабораторияларининг (марказларининг), сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг Давлат реестрини юритади; (ЎзР 06.04.2006 й. ЎРҚ-31-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиши устидан ва сертификатланган маҳсулотлар устидан давлат текшируви ва назоратини амалга оширади;

қонун ҳужжатларининг нормалари бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгиларини бекор қилади ҳамда амал қилишини тўхтатиб қўяди, сертификатлаштириш органларининг аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини бекор қилади, синов лабораторияларининг (марказларининг) фаолиятини тугатади.



5-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


"Ўзстандарт" агентлигининг сертификатлаштириш соҳасидаги фаолиятини молиявий таъминлаш манбаи - давлат бюджети маблағи, шунингдек "Ўзстандарт" агентлиги кўрсатаётган хизмат учун олинадиган ҳақдан иборат. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



5-модда тўртинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар:



5-модда тўртинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимларини тузадилар ва уларнинг амал қилишини таъминлайдилар;



5-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


"Ўзстандарт" агентлиги ўз вазифаларининг бир қисмини бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) ўтказишга ҳақлидир. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



6-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳсулотлар (шу жумладан, дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотлар), хизматлар, шунингдек сифат тизимлари сертификатлаштириш объектлари ҳисобланади.



6-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


"Ўзстандарт" агентлигининг ўзи, унинг томонидан аккредитация қилинган ёки эътироф этилган сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, сифат бўйича эксперт-аудиторлар, шунингдек маҳсулоти сертификатлаштирилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жисмоний шахслар сертификатлаштириш субъектларидир. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сертификатлаштириш тизимида фойдаланиладиган мувофиқлик сертификатларининг, аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг намуналари, миллий мувофиқлик белгисининг шакллари ва ҳажмлари "Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқланади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



7-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мувофиқлик сертификатидан, мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳамда сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини аризачи бошқа юридик ёки жисмоний шахсга бериши ман этилади.



8-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома асосида сертификатлаштириш фаолиятини ҳамда сертификатлаштириш мақсадида синовлар ўтказиш фаолиятини амалга оширадилар.



11-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Мажбурий сертификатлаштириш ишлаб чиқаришни текширишни, маҳсулот хусусияти норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун уни синашни, назорат йўсинидаги текширувни ва сертификатланган маҳсулот устидан назоратни ўз ичига олади. (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



15-модда еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан ҳамда сертификатланган маҳсулот устидан давлат текшируви ва назорати олиб бориш ишлари давлат томонидан молиявий таъминланади.



16-модданинг олдинги таҳрири


16-модда. Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига

риоя этилишини давлат томонидан текшириш ва назорат қилиш


Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг, сотувчиларнинг, ижрочиларнинг) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этишлари устидан давлат текшируви ва назоратини "Ўзстандарт" агентлигининг давлат инспекторлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)



16-1-модданинг олдинги таҳрири


16-1-модда. Назорат йўсинидаги текширув


Сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимлари, ишлаб чиқариш, аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш органлари устидан назорат йўсинидаги текширувни сифат бўйича эксперт-аудиторлар "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчига (тадбиркорга) реализация қилинган маҳсулот қиймати миқдорида жарима солинади. Жарима суд қарорига асосан, тайёрловчи (тадбиркор) содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган давлат бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг қарорига биноан ундирилади. Тайёрловчининг (тадбиркорнинг) охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. Жариманинг тўланиши тайёрловчини (тадбиркорни) мажбурий сертификатлаштириш ўтказишдан озод қилмайди. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, реализация қилинган маҳсулот қиймати микдорида жарима солинади. Жарима низосиз тартибда ундирилади. Жариманинг ундирилиши мажбурий сертификатлаштиришни ўтказишдан озод қилмайди. Жарима мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиш устидан текширувни ўтказиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган давлат бошқарув органлари мансабдор шахсларининг қарорига биноан ундирилади. (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)




ЎзР 06.04.2006 й. ЎРҚ-31-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда иккинчи қисм еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


сертификатланган маҳсулотларнинг, сифатни бошқариш тизимларининг, аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларининг, синов лабораторияларининг (марказларининг), сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг Давлат реестрини юритади, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда бундай маҳсулотни тайёрлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади; (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6 модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


"Ўздавстандарт"нинг ўзи, унинг томонидан аккредитация килинган ёки эътироф этилган сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, сифат бўйича эксперт-аудиторлар, шунингдек маҳсулоти сертификатлаштирилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жисмоний шахслар сертификатлаштириш субъектларидир. (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



8 моддасининг олдинги таҳрири


8-модда. Сертификатлаштириш

фаолиятига лицензия бериш


Аккредитация қилинган сертификатлаштириш субъектлари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган сертификатлаштириш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда уларнинг сертификатлаштириш муайян тизимидаги ваколатларини белгиловчи ҳужжат асосида амалга оширади. (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Лицензия шартномалари тузиш тартибини "Ўздавстандарт" белгилайди.

Маҳсулотларни сертификатлаштириш вақтида аризачига мувофиқ- лик сертификатини ёки мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи аккредитация қилинган тегишли сертификатлаштириш органи билан тузилган битим асосида берилади.



16 моддасининг олдинги таҳрири


16-модда. Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига

риоя этилишини давлат томонидан текшириш ва назорат қилиш


Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг, сотувчиларнинг, ижрочиларнинг) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этишлари устидан давлат текшируви ва назоратини "Ўздавстандарт"нинг давлат инспекторлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширади. (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



16-1 моддасининг олдинги таҳрири


16-1-модда. Назорат йўсинидаги текширув

(ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)


Сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимлари, ишлаб чиқариш, аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш органлари устидан назорат йўсинидаги текширувни сифат бўйича эксперт-аудиторлар "Ўздавстандарт" томонидан белгиланган тартибда амалга оширади.



21 модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


"Ўздавстандарт"нинг, Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарорлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин. (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Время: 0.1851
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск