язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2015 й. 251-сон "2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2015 й.

N 251



2015-2020 ЙИЛЛАР ДАВРИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИНИНГ

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

КОМПЛЕКСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепцияси 1-иловага мувофиқ;

2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, 2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепцияси ва чора-тадбирлар комплекси қуйидаги устувор вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган:

нооқилона овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва улар тарқалиши даражасини пасайтириш, аҳоли соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида соғлом овқатланишга доир кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш ва шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан фаол фойдаланган ҳолда соғлом овқатланишни тарғиб қилишни кучайтириш;

таълим ва тиббиёт муассасаларида овқатланишни ташкил этиш тизимини янада тартибга солиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ташкил этилган болалар жамоалари овқатланиши рационини яхшилаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва чет элдан етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёси сифатини назорат қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш;

озиқ-овқат маҳсулотларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни, айниқса муҳим микронутриентлар билан бойитилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш йўли билан аҳолининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий хом ашё асосида озиқ-овқат маҳсулотлари яратиш, аҳоли орасида соғлом овқатланиш принциплари жорий этилишига кўмаклашадиган муҳитни шакллантириш;

аҳолининг турли гуруҳлари орасида овқатланиш рационини ва овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ривожланишининг сабабларини ўрганишга йўналтирилган соғлом овқатланиш ва диетология соҳасида фундаментал илмий тадқиқотларни устувор амалга ошириш.


3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплекси тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этсинлар;

2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексига киритилган тадбирлар амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига чораклик асосида тақдим этсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласин, тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 29 августдаги

251-сон қарорига

2-ИЛОВА



2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси

аҳолисини соғлом овқатланиш билан

таъминлаш чора-тадбирлари

КОМПЛЕКСИ

      

  

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш

муддати

Масъул

бажарувчилар

Харажатлар ва

молиялаштириш

манбаи


Тақдим этиладиган

ҳужжат шакли, амалга

ошириш механизми ва

кутилаётган натижа


       

I. СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

             

1.

Давлат таълим ва тиббиёт муассасаларида овқатланишни ташкил этиш тизимини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг "Даволаш-профилактика муассасаларини маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 2 декабрдаги 532-сон ҳамда "Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

  

2015 йил

декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш учун тўловдан озод қилинадиган аҳоли тоифалари рўйхатини унга эмизикли оналарни ва балоғатга етмаган болаларни киритган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

Даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш учун тўлов тартибини бюджет маблағлари ва тўлов асосидаги овқатлантиришдан тушган бюджетдан ташқари тушумлар ҳаракатини ҳисобга олишнинг амалдаги қоидалари ва нормаларига мувофиқлаштириш.

Айниқса қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларининг озиқ-овқат блокларини ижарага беришни расмийлаштириш механизмини соддалаштириш, маҳаллий бюджетларга солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бериш ва ижара тўлови миқдорларини камайтириш.

  

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорига озиқ-овқат тузи ишлаб чиқарадиган корхоналарга калий йодати ва йодитини узлуксиз етказиб бериш механизмини такомиллаштиришни ҳамда йодланган туз ишлаб чиқаришнинг доимий мониторингини ташкил этишни назарда тутадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2016 йил

январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Республика аҳолисини йодланган туз билан таъминлаш механизмларини қуйидаги йўллар билан такомиллаштириш:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан калий йодати ва йодити харид қилишни ва озиқ-овқат тузи ишлаб чиқарадиган корхоналарга етказиб беришни амалга ошириш;

озиқ-овқат тузи ишлаб чиқарадиган корхоналарга калий йодати ва йодитини олдиндан ҳақ тўламасдан, тузни сотишдан олинган тушумнинг бир қисмини уларнинг қийматига тенг бўлган миқдорда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига улар томонидан кейинчалик ўтказган ҳолда етказиб беришни таъминлаш;

аҳоли ўртасида йод танқислиги касалликлари профилактикаси бўйича ўтказиладиган чора-тадбирларнинг доимий мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолашни ташкил этиш.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига ҳамда "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарорларига алкоголли маҳсулотларни сотиш соҳасини тартибга солиш мақсадида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2016 йил

II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Қонун кучига эга бўлган ҳужжатларни "Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида" 2011 йил 5 октябрдаги

ЎРҚ-302-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш.

Савдо объектларида йигирма ёшга етмаган шахсларга алкоголли маҳсулотларни сотишга йўл қўймаслик тўғрисида, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни мажбурий тартибда жойлаштириш.

Алкоголли маҳсулотларни:

йигирма ёшга етмаган шахсларга;

савдо автоматлари орқали сотишни тақиқлаш.

Ҳар қандай маҳсулотларни, шу жумладан, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари кўринишидаги болалар ўйинчоқларини сотишни тақиқлаш.


4.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат таълим муассасаларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатлар сифатини текширишларни Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва унинг ҳудудий комиссиялари билан қўшимча равишда келишилмасдан амалга ошириладиган Назорат қилувчи органларнинг назорат функциялари рўйхатига киритиш.

  


2016 йил

I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Давлат таълим муассасаларида истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги юзасидан амалий назоратни ўрнатиш.

  

5.

"Ўзбекистон Республикасининг болалар ва ўсмирлар муассасаларида ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг ўртача суткалик оқилона нормалари" номли 2000 йил 30 июндаги 0097-00 рақамли Ўзбекистон Республикаси Санитария қоидалари ва нормаларига болаларнинг уюшган жамоаларини овқатлантиришнинг суткалик рационига бойитилган овқатланиш маҳсулотларини ва ичимлик сувларни киритишни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш.


2015 йил

ноябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

-

Санитария нормалари ва қоидалари.

Болалар уюшган жамоаларининг овқатланиш рационига бойитилган овқатланиш маҳсулотларини ва ичимлик сувларни киритиш.

Болалар ўртасидаги юқумли ва юқумсиз касалликларни профилактика қилиш.


6.

"Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига қўйиладиган гигиена талаблари" номли 2010 йил 17 сентябрдаги 0283 рақамли Ўзбекистон Республикаси Санитария қоидалари ва нормаларига тайёр овқатланиш маҳсулотларидаги соф қанд-шакар, туз, тўйинтирилган ҳамда трансёғли кислоталар ва озиқ-овқат қўшимчалари миқдорининг хавфсиз даражаларини нормалаштиришни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш.


2015 йил.

ноябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

Санитария қоидалари ва нормалари.

Тайёр овқатланиш маҳсулотларидаги соф қанд-шакар, туз, тўйинтирилган ҳамда трансёғли кислоталар ва озиқ-овқат қўшимчалари миқдорининг хавфсиз даражаларини нормалаштириш.

Таркибида соф қанд-шакар, туз, тўйинтирилган ва трансёғли кислоталар миқдори кўп бўлган тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни камайтириш.


7.

Маҳсулотларнинг давлат стандартларини ФА/ВОЗ тавсияларига мувофиқлаштириш.

2015-2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

"Ўзстандарт" агентлиги,

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК

-

Озиқ-овқат маҳсулотларига давлат стандартлари (O`zDst).

Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол қилиш упаковкасига улардаги соф қанд-шакарлар, туз, тўйинтирилган ва трансёғли кислоталарнинг мавжуд миқдори тўғрисидаги маълумотни киритиш.

Маҳаллий озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини ошириш.

  

8.

Озиқ-овқат маҳсулотларига давлат стандартлари (O`zDst)ни ва технологик инструкцияларини (ТИ) ишлаб чиқиш, уларда маҳаллий озиқ-овқат саноати маҳсулотлари корхоналарида ишлаб чиқариладиган ўсимлик ҳужайралари асосида таркибида туз миқдори кам бўлган парҳез чучук сут маҳсулотлари, овқатланиш маҳсулотлари турларини кенгайтиришни назарда тутиш.


2016 - 2018

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўздонмаҳсулот" АК,

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК

Бажарувчилар маблағлари

Озиқ-овқат маҳсулотларига давлат стандартлари (O`zDst) ва технологик инструкциялар (ТИ), уларда маҳаллий озиқ-овқат саноати маҳсулотлари корхоналарида ишлаб чиқариладиган ўсимлик ҳужайралари асосида таркибида туз миқдори кам бўлган парҳез чучук сут маҳсулотлари, овқатланиш маҳсулотлари турларини кенгайтириш назарда тутилади.


      

II. СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ВА ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

          

9.

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги экспериментал фермер хўжалиги негизида доривор ўсимлик - стевияни тайёрлаш ҳажмларини кўпайтириш, унинг экин майдонларини 100 гектаргача етказиш.

Фармацевтика ва озиқ-овқат саноатидаги эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, хорижий инвесторларни жалб этиб стевияни саноатда қайта ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2015-2020

йиллар

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзфармсаноат" ДАК, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2,275 млрд. сўм ("Агробанк" АТБнинг имтиёзли кредитлари), инвесторларнинг, халқаро донорларнинг маблағлари

Таҳлилий ёзма ахборот.

Қанд диабетига чалинган мижозларни маҳаллий парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш.

Маҳаллий фармацевтика ва озиқ-овқат саноатини маҳаллий хом ашё билан таъминлаш.


10.

Аҳолига, айниқса оналар, болалар ва ўсмирларга қўшимча микронутриентлар бериш бўйича давлат дастурларини қуйидаги йўллар билан амалга оширишни давом эттириш:

ҳомиладор аёлларни, таркибида шу жумладан фолиеола кислотаси мавжуд бўлган умумий соғломлаштирадиган поливитаминларнинг махсус комплекслари билан таъминлаш;

чақалоқларни ва ёш болаларни оқилона овқатлантиришни таъминлаш, бунда асосан 6 ойликкача бўлган эмизикли чақалоқларни энг тўлиқ даражада қамраб олиш;

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг қарийб 95 фоизини "А" витамини билан сапплементациялаш;

унни фортификациялаш ва тузни йодлаштириш.

  

2015-2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

"Ўздонмаҳсулот" АК,

Туз ишлаб чиқарувчилар

Бажарувчилар маблағлари

Бажарувчиларнинг қарорлари.

Фортификацияланган ун, йодлаштирилган туз ишлаб чиқариш.

Болалар ва ўсмирларни жисмоний ва интеллектуал ривожлантиришни таъминлаш.

Аёллар, болалар ва ўсмирлардаги микронутриент танқислигининг олдини олиш.

11.

Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ва соғлом турмуш тарзини юритишни оммалаштиришга ёрдам берадиган шарт-шароитларни қуйидаги йўллар билан яратиш:

педагоглар, талабалар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини соғлом овқатлантириш, жисмоний фаоллик, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш масалалари бўйича замонавий ўқитиш методларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш;

таълим муассасаларида амалга ошириш учун тавсия этилаётган соғлом овқатланишга йўналтирилган овқатланиш рационлари ва маҳсулотларини тасдиқлаш;

болалар учун бепул спорт секциялари турларини ташкил этиш ва кенгайтириш тадбирларини амалга оширишни давом эттириш.

  

2015-2020

йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Бажарувчиларнинг, таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахсларнинг, ҳомийларнинг маблағлари

Бажарувчилар қарори.

Педагоглар, талабалар, ўқувчилар ва улар ота-оналарининг соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш масалалари бўйича саводхонлигини ошириш ҳамда бу борадаги маданиятини шакллантириш.

Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш учун шарт-шароитлар яратиш.

12.

Ташкилотларда соғлом овқатланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга кўмаклашадиган шарт-шароитларни қуйидаги йўллар билан яратиш:

иш берувчиларни ва ходимларни ўқитишнинг замонавий методларидан фойдаланган ҳолда соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш кўникмаларига ўқитиш;

ташкилотларда меҳнат шароитларига боғлиқ ҳолда амалга ошириш учун тавсия этилаётган соғлом овқатланишга йўналтирилган овқатланиш рационлари ва маҳсулотларини тасдиқлаш.


2015-2020

йиллар

Ташкилотлар,

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Бажарувчилар, ҳомийлар маблағлари

Бажарувчиларнинг қарори.

Иш берувчилар ва ходимлар ўртасида соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш масалалари бўйича саводхонликни ошириш ва бу борадаги маданиятни шакллантириш.

Меҳнат унумдорлигини ошириш.


13.

Кейинчалик ижобий тажрибани республиканинг барча минтақаларида оммалаштиришни назарда тутган ҳолда, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари аҳолиси ўртасида соғлом овқатланиш маданияти ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли ўртасида овқатланишнинг бузилиши билан боғлиқ касалликларни олдиндан аниқлаш ва уларнинг олдини олишга йўналтирилган тажриба лойиҳасини амалга ошириш.

2016 - 2018

йиллар

Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ИИВ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, КУФК, МТРК, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" фонди, Ёшлар иттифоқи, "Ибн Сино" жамоат фонди

895,3 млн. сўм*

(ҳар йили ажратиладиган пул маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари),

395,0 минг АҚШ доллари, ("Саломатлик-3" лойиҳаси),

БЖССТ (ВОЗ) маблағлари**

Бажарувчиларнинг қарори.

Нооқилона овқатланиш, кам жисмоний фаоллик, алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиш каби юқумли бўлмаган касалликларнинг хатарли омиллари тарқалганлигини қуйидаги йўллар билан камайтириш:

аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи масалалари бўйича кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш;

соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини таъминлаш бўйича ўқув дастурлари, ахборот-таълим материалларини ишлаб чиқиш ва нашр этиш;

нооқилона овқатланиш ва кам жисмоний фаоллик билан боғлиқ касалликларни олдиндан аниқлаш юзасидан 40 ёшдан ошган аҳолини текширишнинг лаборатория  методлари билан кенг қамраб олиш;

40 ёшдан ошган шахслар ўртасида қондаги глюкоза ва холестеринни, пешобдаги оқсилни аниқлаш учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини реагентлар ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш;

даволаш-профилактика муассасалари амалиётига артериал гипертония ва қандли диабет бўйича замонавий клиник протоколларни жорий этиш;

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтининг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

  

14.

Соғлом овқатланишда инсон организмининг физиологик эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда турли касалликларнинг олдини олиш ва организмнинг ҳимоя хусусиятларини мустаҳкамлаш учун миллий урф-одатлар, озиқ-овқат маҳсулотлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг турли жинси ва ёши ҳамда касбий гуруҳлари учун тавсия қилинадиган ўртача суткалик овқатланиш нормаларини ишлаб чиқиш.

  

2015 йил

IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

-

Бажарувчиларнинг қўшма қарори.

БЖССТ тавсияларини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш.

Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмига аҳолининг эҳтиёжини ҳисоб-китоб қилиш.

Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш.


15.

Қишлоқ хўжалиги мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини етказиб бериш босқичларини қисқартириш бўйича таклифларни ишлаб чиққан ҳолда "даладан ишлаб чиқарувчигача", "ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача" қишлоқ хўжалиги мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари логистикаси ҳамда уларни етказиб бериш схемаларини таҳлил қилиш.

2016 йил

III чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

"Ўзстандарт" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

-

Таҳлилий ёзма ахборот.

Қишлоқ хўжалиги мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотлари логистикаси ва уларни етказиб бериш схемасини соддалаштириш.

Қишлоқ хўжалиги мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотлари ташишда йўқотишларни камайтириш ва тўсиқларни бартараф этиш.

Аҳоли учун қишлоқ хўжалиги мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг нархини арзонлаштириш.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган озиқ-овқат хом ашёсининг сифатини ошириш ва таннархини пасайтириш.

  

16.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар ва парҳез озиқ-овқатлар ишлаб чиқариш, шунингдек қишлоқ хўжалиги мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларни рағбатлантиришнинг амалдаги механизмлари самарадорлигини таҳлил қилиш. Уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2016 йил

III чорак

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

-

Таҳлилий ёзма ахборот.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек қишлоқ хўжалиги мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун қуйидаги йўллар билан қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш:

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга биринчи навбатда бўш турган биноларни "ноль" сотиб олиш қиймати бўйича ажратиш; имтиёзли кредитлар бериш.


      

III. СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ВА ДИЕТОЛОГИЯ СОҲАСИДА

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

       

17.

Йод ишлаб чиқариш учун катта амалий аҳамиятга эга бўлган ҳамда кимёвий хом ашё бўлиб хизмат қиладиган нефть конларининг маҳаллий хом ашё сувлари негизида йод ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш.

2016-2017

йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

"Ўзбекнефтгаз", МХК, Давлат геология қўмитаси

Грантлар ва халқаро ташкилотлар маблағлари

Таҳлилий ёзма ахборот.

"Жарқўрғоннефть" нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасининг нефть конлари сувларини танлаб олиш ва уларнинг таркибини, захираларини таҳлил қилиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.

Мамлакатимиз ишлаб чиқаришида импортнинг ўрнини қоплашни ташкил этиш мақсадида маҳаллий хом ашёдан йод ишлаб чиқаришнинг техник шартлари, технологияларини танлаб олиш ва ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

  

18.

Қуйидагиларга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш:

аҳолининг турли гуруҳлари ўртасида овқатланиш рационини ўрганиш;

тарқалган алиментар боғлиқлик ҳолатларининг ривожланиш сабабларини ўрганиш;

болалар ва катталар учун маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари асосида парҳез таомлар ва ичимлик сувлар тайёрлаш.


2016 - 2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

48,0 млн. сўм* (ҳар йили ажратиладиган пул маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари)

Бажарувчиларнинг қарори.

Республика аҳолисининг турли гуруҳлари ўртасида овқатланиш ҳолатининг мониторингини амалга ошириш.

Амалга ошириладиган профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини баҳолаш.

Парҳез таомлар турларини кенгайтириш ҳамда даволаш-профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш.


19.

Республика аҳолиси ўртасида темир моддаси танқислиги анемияси ва йод танқислиги ҳолатлари тарқалганлигини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш.


2016-2017

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8,0 минг АҚШ доллари (Унни бойитишни амалга ошириш гуруҳи), ЮНИСЕФ маблағлари**

Бажарувчилар ҳисоботи.

Аҳоли ўртасида темир моддаси танқислиги анемияси ва йод танқислиги ҳолатлари тарқалиши бўйича вазиятни баҳолаш.

Тузларни йодлаш, буғдой унини микронутриентлар билан бойитиш бўйича амалга оширилаётган дастурларнинг самарадорлигини баҳолаш.

Буғдой уни ва ош тузига қўшиладиган микронутриентлар нормаларини қайта кўриб чиқиш.


       

IV. СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ВА ДИЕТОЛОГИЯ СОҲАСИДА КЕНГ ТУШУНТИРИШ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ТАРҒИБОТИНИ КУЧАЙТИРИШ,

ТИББИЁТ КАДРЛАРИ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

            

20.

Соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи масалалари бўйича қуйидаги йўллар билан ахборот ва маърифий ишларни амалга ошириш:

босма ва электрон оммавий ахборот воситалари материалларини, ижтимоий телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тури ва сонини кўпайтириш;

машҳур сиёсий, фан, санъат арбоблари, спорт ва жамоат арбобларини жалб этиш;

ўтказилган ахборот ва маърифий тадбирлар натижаларини мониторинг қилиш ва баҳолаш.

2015-2020

йиллар

МТРК, "Ўзбеккино" агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари КУФК, "Маҳалла" фонди, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, "Ибн Сино" жамоат фонди

  

Бажарувчилар, ҳомийлар ва халқаро ташкилотлар маблағлари

Бажарувчилар қарори.

Соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини юритишни тарғиб қиладиган ижтимоий телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, босма ахборотлар ва Интернет тармоғидаги эълонлар туркумлари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Аҳолининг юқумли бўлмаган касалликларнинг (нооқилона овқатланиш, кам жисмоний фаоллик, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг) хатарли омиллари, шунингдек парҳез овқатланишнинг хусусиятлари тўғрисида хабардорлигини ошириш.

21.

Аҳоли, энг аввало, ёшлар ўртасида соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари истеъмолидан воз кечиш масалалари бўйича тушунтириш ишларини кенгайтириш.

2015-2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи, "Маҳалла" фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, "Ибн Сино" жамоат фонди

180,0 млн. сўм* (ҳар йили ажратиладиган пул маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари),

бажарувчилар маблағлари

Бажарувчилар қарори.

Аҳолининг, энг аввало, ёшларнинг саводхонлигини ошириш ҳамда ўсиб келаётган авлоднинг соғлом овқатланишга, жисмоний фаолликка, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари истеъмолидан воз кечишга кўниктириш.

Соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини таъминлаш бўйича профилактика ишларини такомиллаштириш.

Нооқилона овқатланиш, жисмоний фаоллик, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли профилактикаси бўйича ишларни илмий-методик таъминлаш.


22.

Қуйидаги йўллар билан тиббиёт кадрлари тайёрлаш сифатини янада ошириш:

ўрта махсус, олий, олий таълимдан кейинги таълим дастурларини, шу жумладан, "Диетология" мутахассислиги бўйича дастурларни такомиллаштириш;

олий тиббий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари талабаларини соғлом овқатланиш ва диетология бўйича ўқитиш;

"Диетология" мутахассислиги бўйича магистрлар ва клиник ординаторларни тайёрлаш;

диетология бўйича даволаш-профилактика муассасалари мутахассисларининг малакасини ошириш;

ҳар йили соғлом овқатланиш, диетология, жисмоний фаоллик, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари истеъмолидан воз кечиш масалалари бўйича малака ошириш.


2016 - 2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

306,7 млн. сўм*

(ҳар йили ажратиладиган пул маблағлари

доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари)

Бажарувчилар қарори.

Соғлом овқатланиш ва диетология бўйича мутахассисларнинг билимлари ва кўникмаларини яхшилаш.

Даволаш-профилактика муассасаларида тайёрланадиган парҳез таомлар сифатини яхшилаш.

Тиббиёт муассасаларида соғлом овқатланиш, диетология, жисмоний фаоллик, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари истеъмолидан воз кечиш соҳасида маслаҳатлар бериш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш.

Даволаш-профилактика чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш.


        

*) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар асосий параметрлари тасдиқлангандан кейин аниқлаштирилади.

**) Тегишли тадбирлар халқаро донорлар томонидан тасдиқлангандан кейин аниқлаштирилади.


Чора-тадбирлар комплекси тадбирларини амалга оширишга жами харажатлар 3,710 млрд. сўмни ва 403,0 минг АҚШ долларини ташкил қилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 7 сентябрь, 35-сон, 467-модда