язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби/ Ягона солиқ тўлови/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2003 й. 300-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2003 й.

N 300



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА

СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2003 ЙИЛ 30 ИЮНДАГИ ПФ-3270-СОН

ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки:

2003 йил 1 июлдан бошлаб савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби ўзгарганлиги муносабати билан ушбу корхоналарда ўша даврда амал қилган тизимидан келиб чиққан ҳолда ўтган давр учун солиқлар тўлаш бўйича мажбуриятлар сақланиб қолади.

4. Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пластик карталардан фойдаланиш бўйича зарур миқдорда махсус жиҳоз ўрнатиш тавсия этилсин.


5. Белгилансинки, юридик шахслар томонидан банк кассасига топширилган нақд маблағларни қабул қилиш ва қайта ҳисоблаш учун, шунингдек уларга нақд маблағлар берилишида кўрсатиб ўтилган хизматлар учун тўлов ундирилмайди.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш такомиллаштириш тўғрисидаги Фармонини амалга ошириш ҳақида" 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 31-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида" 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 41-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 5 ноябрдаги 379-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 65-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорининг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 68-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорига 4 ва 5-иловалар;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 16 июндаги 270-сон қарорига илованинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин;

бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З.Усмонов ва Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 июлдаги

300-сон қарорига

ИЛОВА



Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун

ялпи даромад солиғининг табақалаштирилган

СТАВКАЛАРИ

Солиқ тўловчилар

Корхоналар бўйича солиқ ставкалари

(ялпи даромадга фоизларда)


Тошкент шаҳри

ва шаҳарларда

жойлашган

корхоналар

бўйича


қишлоқ

туманларида

жойлашган

корхоналар

бўйича


бориш қийин

бўлган тоғли

туманларда

жойлашган

корхоналар

бўйича


Улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналари

Улардан:

20

18

16

умумий овқатланишнинг умумтаълим мактабларига, мактаб-интернатларга, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган корхоналари


16

14

12

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 56-модда.