язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2014 й. 196-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2014 й.

N 196



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат

хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарорига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини янада эркинлаштириш, рухсат берувчи тартиботларни қисқартириш ва арзонлаштириш, шунингдек ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 17 июлдаги

196-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 11-бандидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда)нинг 2-банди саккизинчи хатбошидаги "етказиб берилишини таъминлаш" сўзларидан сўнг "(қимматли қоғозларда ҳисоб-китоб қилиш)" сўзлари қўшилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг:


а) 14-бандида:

"в" кичик бандидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"ж" кичик банднинг бешинчи хатбошидан "белгиланган тартибда тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 16-17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқа воситаси ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарномани олган ҳолда, тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

17. Лицензия олиш учун лицензияловчи органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича масъул шахс (эксперт комиссияси котиби) томонидан қабул қилинади, уларнинг нусхалари ҳужжатлар кўрсатиб ўтилган орган томонидан қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали электрон шаклда юборилади (топширилади)";


в) 19-банднинг биринчи хатбошидаги "икки" сўзи "бир" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 20-бандда:

биринчи хатбошидаги "ўттиз" сўзи "йигирма" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "20 кундан" сўзлари "15 кундан" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ўн кун" сўзлари "беш кун" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 21-бандидаги "ёзма шаклда" сўзларидан кейин "почта алоқаси ёки ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали" сўзлари қўшилсин;


е) 26-бандининг биринчи хатбошидаги "ёзма шаклда" сўзларидан кейин "почта алоқаси, ёхуд ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали" сўзлари қўшилсин;


ж) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси, ёхуд ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали, улар олинганлиги ҳақидаги хабарномани олган ҳолда тақдим этилади";


з) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори ёзма шаклда почта алоқаси, ёхуд ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали, асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади";


и) 50-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори ёзма шаклда, почта алоқаси ёки ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали, асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади";


к) 52-банднинг олтинчи хатбошидаги "ёзма шаклда" сўзларидан сўнг "почта алоқаси ёки ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали" сўзлари қўшилсин;


л) Низомга 4-иловада:

"1-босқич" сатри "Тадбирлар" устунидаги "почта алоқаси орқали" сўзлари "почта алоқаси ёки ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали электрон шаклда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"3-босқич" сатри "Бажариш муддатлари" устунидаги "20" рақами "15" рақами билан алмаштирилсин;

"4-босқич" сатри "Бажариш муддатлари" устунидаги "10" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 32-модда):


а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "турлари" сўзи "тури" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг ўзбек тилидаги матнида:


1.1-бандидаги "гастроль-концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;


3.1-бандидаги "Гастроль-концерт" сўзлари "Концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.6-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш, тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-илованинг ўзбек тилидаги матнида:


2.2-бандининг еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш, тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт" сўзлари "концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


3.1-бандида:

иккинчи хатбошидаги "гастроль-концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи - ўн учинчи хатбошидаги "гастроль-концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) 1-иловада:


а) "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" бўлимининг йигирманчи ва йигирма биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки" бўлимининг иккинчи хатбошидан "бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги


Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни кўпайтириш, сотиш, ижарага бериш.

Фонограммаларни тайёрлаш";


г) "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси" бўлимининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан алмаштирилсин:

"Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 13-банднинг иккинчи хатбошидаги "ўттиз" сўзи "йигирма" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 14-банднинг учинчи хатбошида "йигирма" сўзи "ўн етти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Низомга 2-илованинг "3-босқич" сатри "Бажариш муддатлари" устунидаги "20 кундан" сўзлари "17 кундан" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сонли қарори билан тасдиқланган Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ўзбек тилидаги матнида 5-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 7-банднинг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Лицензияловчи орган томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди";


в) 23-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи-учинчи хатбошилар биринчи-иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 26-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


д) 28-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


е) Низомга иловадаги "5-босқич" сатри "Тадбирлар" устунидаги 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳисоб-китоб-клиринг палаталари - қимматли қоғозлар билан битишувлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга оширувчи савдолар ташкилотчисининг таркибий бўлинмаси";

учинчи хатбошидан "ҳисоб-китоб-клиринг палатаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банддан "савдонинг ташкилотчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 5-банддаги еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) 6-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "савдо ташкилотчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидан "савдо ташкилотчиларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 7-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбошидан "савдо ташкилотчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидан "савдо ташкилотчилари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 9-банднинг тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


ж) 22-банднинг иккинчи хатбошидаги "савдо ташкилотчисидан олинган" сўзлари чиқариб ташлансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш" сўзлари "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция даллоли, депозитарий ва (ёки) инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс қимматли қоғозларни чиқариш масалалари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бунда, у қимматли қоғозлар бозорида инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиши талаб этилмайди.

Чекланмаган шахслар доирасига оммавий ахборот воситалари орқали қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва фойдаланиш масалалари, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатининг таҳлили ва истиқболи бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатувчи шахсга қимматли қоғозлар бозорида инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида лицензияни олиш талаб этилмайди";


в) 6-банднинг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган биржадан ташқари савдони ташкил этиш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси ёки ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

клиринг фаолиятини амалга ошириш учун дастурий воситаларни тижорат мақсадида ишлатишга мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган муаллифлик лицензия шартномасининг нусхаси ёки клиринг фаолиятини амалга ошириш юзасидан ўз дастурий воситалари мавжуд бўлганда, муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

тегишли дастурий таъминотнинг техник тавсифи;

қимматли қоғозларни муомалага қўйиш ва муомаладан чиқариш тартиботлари, қимматли қоғозлар нархлари котировкаси тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;

клиринг хизматини амалга ошириш қоидалари;

банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда клиринг хизматини кўрсатиш учун талабгорнинг алоҳида банк ҳисоб рақами мавжудлиги тўғрисидаги тижорат банкининг ёзма тасдиқномаси;

Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси ва тижорат банки билан қимматли қоғозлар ва пул маблағларида ҳисоб-китобларни таъминлаш бўйича мос равишда тузилган шартнома нусхаси;

индекслар ҳисоб-китоби методикаси, агар мавжуд бўлса;

қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қатнашчиларини қўйиш тартиби;

ахборотни ошкор қилиш тартиби;

нархлар билан найранг қилишнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар рўйхати".

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73-модда):


а) 1-илованинг 13-банди биринчи хатбошидаги "уч баравари" сўзлари "бир баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:


8-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди";


22-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензияларни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди";


24-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиянинг дубликатини беришда йиғим ундирилмайди".


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 7-бандда:

еттинчи хатбошидан "транспорт" сўзи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"лицензиат - юридик шахс томонидан лицензияловчи органга ветеринария мутахассисининг ишга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш - мутахассис ишга олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида";


б) 9-бандда:

"г" ва "ж" кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"з" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"з) якка тартибдаги тадбиркорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом, малака ошириш, ихтисослашувдан ўтиш тўғрисидаги ҳужжатлар, меҳнат дафтарчасининг нусхалари)".

19. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 124-модда):


а) 1-иловада:


35-банднинг ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди";


54-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензияларни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди";


56-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия дубликатини беришда йиғим ундирилмайди";


б) 2-иловада:


31-банднинг ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


36-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди";


50-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензияларни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди";


52-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия дубликатини беришда йиғим ундирилмайди";


в) 3-иловада:


22-банднинг ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди";


43-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензияларни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди";


45-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия дубликатини беришда йиғим ундирилмайди".

23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг товарларни қайта ишлаш билан боғлиқ қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 17 августдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 84-модда) 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан амалга оширилаётган ва қайта ишлашнинг божхона режимларига жойлаштириладиган товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишишга;

божхона ҳудудидан ташқарида, устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд корхоналарга товарларни қайта ишлашнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беришга".


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида" 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 102-модда):


а) 1-иловада:


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ўзбекистон Республикасида ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини республикага олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.

Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирадиган ўсимликлар турлари намуналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва ҳудудига олиб киришга рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистондаги CITES Маъмурий органи (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Давлат биология назорати) томонидан берилади, мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ўсимлик дунёси объектлари бундан мустасно.";


20-банддаги "Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари "Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари "Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини четга чиқаришга рухсатнома бериш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликнинг бир донаси, шунингдек ўсимликларнинг ушбу турларидан ботаника коллекциялари учун - мазкур турдаги ўсимликларни теришга рухсатнома қийматининг 5 фоизи миқдорида;

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар хом ашёсининг бир килограмми (яланғоч қизилмиядан ташқари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - юридик ва жисмоний шахслар учун - ўсимликнинг мазкур турини ғамлашга рухсатнома қийматининг 10 фоизи миқдорида;

яланғоч қизилмия хом ашёсининг (ТИФ ТН коди 121190850 0) 1 тоннаси учун - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - юридик ва жисмоний шахсларга яланғоч қизилмияни четга олиб чиқиш учун рухсатнома беришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 225 АҚШ доллари миқдорида.

Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб киришга бериладиган рухсатнома учун тўлов ундирилмайди.";


23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома ёки бундай рухсатнома беришнинг асосли равишда рад этилиши аризачига ариза берилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида юборилади";


24-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари "Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банднинг еттинчи хатбошидаги "Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари "Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


12-банднинг саккизинчи хатбошидаги "15 кун мобайнида" сўзлари "7 кун мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг ўн учинчи хатбошидаги "15 кун мобайнида" сўзлари "7 кун мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган, Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:


а) 50-2-позициясининг "Давлат ахборот ресурслари номи" устунидан ", бошқа юридик ва жисмоний шахсларга" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 85-позициянинг "Давлат ахборот ресурслари номи" устунидаги "Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарисида гастроль-концерт фаолияти" сўзлари "томоша-концерт фаолияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 86-позиция чиқариб ташлансин;


г) 86-1-позициянинг "Давлат ахборот ресурслари номи" устунидаги "гастроль-концерт" сўзлари "томоша-концерт" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 9-бандининг саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 10 февралдаги 30-сон қарорининг 4-бандидан "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди "д" кичик банди ва Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставида:


а) 76-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги мазмунли иккинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Умумий темир йўл тармоқлари ёки ерости темир йўллари тармоқларига туташган темир йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек юклаш, тушириш ва вагонлар ва контейнерларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмани ишлаб чиқариш темир йўл раҳбари ёки унинг топшириғига асосан минтақавий темир йўл раҳбари томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича амалга оширилади. Темир йўллар бошқа тармоқдаги темир йўллар билан туташган ҳолатда лойиҳа қўшимча равишда тегишли вазирлик, қўмита, ташкилот ёки жисмоний шахс билан келишилади.

тўртинчи-бешинчи хатбоши тегишли равишда учинчи-тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 77-бандининг тўртинчи хатбошидаги "темир йўл билан келишилган лойиҳа бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 91-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 10-модда) 1-иловасидан олтинчи позиция чиқариб ташлансин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича низомда:


а) 10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) II қисм номланишидаги "танлов" сўзи "бериш" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 12-бандда:

"жойлаштириш ва қуриш учун участка танлашга доир ҳужжатларни" сўзлари "қуриш учун ер участкаси танлаш ва ажратишга доир ҳужжатларни" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ишчи органи томонидан ер участкаси танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш жисмоний ёки юридик шахс билан тузилган шартнома асосида бажарилади";


г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш учун ер участкаси берилишидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар, сўралаётган ер участкаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокими номига ер участкаси зарур бўлган унинг жойлашган жойи (Ўзбекистон миллий автомагистрали йўл участкасининг манзили (км) ва ўлчамлари, талаб этиладиган участканинг, қурилиш ишларини бошлаш ва тугатилиш муддати асослари ва мақсадлари, почта манзили, юридик шахсларнинг реквизитлари ёки жисмоний шахсларнинг паспорт маьлумотлари кўрсатилган ҳолда ариза берадилар";


д) 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ишчи орган юридик ёки жисмоний шахс томонидан туман (шаҳар) ҳокими номига ариза берилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Комиссияга киритиш учун объектни танлаш бўйича қуйидаги ҳужжатларини тайёрлайди:

туман (шаҳар) ҳокими номига ариза;

йўл бўйи инфратузилмаси ва сервиси объектининг белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий лойиҳаси;

ер участкасини жойлаштириш режаси (тегишли аҳоли пунктининг М 1:2000 (мавжуд ҳолда) навбатчи режасидан кўчирма ёки кўриб чиқиладиган ҳудуднинг жойланиш режаси акс эттирилган М 1:10000 қишлоқ хўжалиги харитаси);

Ўзбекистон миллий автомагистрали участкаси қамраб олинган ҳолда, ер участкасининг камида икки томонининг атрофдаги объектлари акс эттирилган фотосурати (15 х 20)";


е) қуйидаги таҳрирдаги 15-1 - 15-8-бандлар қўшилсин:

"15-1. Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш, шунингдек бошқа хизматларни кўрсатиш юридик ёки жисмоний шахс билан тузилган шартномаси асосида "ягона ойна" тамойили бўйича амалга оширилади. Шартномада қуйидаги ишлар турлари назарда тутилади:

ер участкаси танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳнома бериш;

муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;

архитектура-режалаштириш топшириқлари (I ва II қисми) ишлаб чиқишни таъминлаш.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлим (бошқармаси) томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиши натижасида келиб тушган маблағлар, ушбу Низомда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, бўлим (бошқарма)нинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Бунда, кўрсатилган ишларни бажарганлик учун тўловлар ишларнинг ҳар бир тури тугаллангандан кейин алоҳида амалга оширилади. Томонларнинг шартномавий мажбуриятлари барча ишлар тугаллангандан ва тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин бажарилган деб ҳисобланади.

15-2. Ер участкасини жойлаштириш режаси қуйидагилар билан келишилади:

туман (шаҳар) ҳокими билан;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан;

ер участкасини ажратиш бўйича қарордан олдин, Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан дастлаб, атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза (АМТА) лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича давлат экологик экспертиза хулосасини олиш шарти билан;

туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати билан;

давлат ёнғин назоратининг ҳудудий органлари билан;

маданий меърос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳудудий инспекциялари билан - маданий меърос ёдгорликлар муҳофаза қилинадиган ҳудудда объект қурилиши учун ер участкаси танланганда;

тегишли режимли ҳудуд ва иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотлар билан - муҳофаза қилинадиган, сув муҳофаза қилинадиган, санитария-муҳофаза зоналари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, магистрал сув қувурлари, автомобиль ва темир йўллари, электр узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек аэродромлар ва чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддалар кўмилган жойлар яқинида ер участкалари танланганда;

ер участкалари олиб қўйилган юридик ва жисмоний шахслар билан (юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари мавжуд бўлганда, ер участкасини жойлаштириш режаси юқори турувчи органи билан келишилади);

қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан - қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси танланганда;

давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари билан - автомобиллар турар жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир этувчи бошқа объектлар учун ер участкаси танланганда.

15-3. Ваколатли туман (шаҳар) органлари билан ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш билан бир вақтда қуйидаги хулосалар тақдим этилади:

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосаси;

туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати хулосаси;

давлат ёнғин назорати ҳудудий органи хулосаси.

Хулоса тақдим этилганлик учун ҳақ олинмайди.

15-4. Ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш ва тегишли органлар томонидан хулосалар бериш беш кун мобайнида амалга оширилади.

Тегишли органлар томонидан келишилган жойлаштириш режаси ва хулосалар кўрсатилган муддатда берилмаган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси келишилган деб ҳисобланади (IV ва V мураккаб (хавфли) тоифали объектлар бундан мустасно) ва Комиссияга киритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига юборилади.

15-5. Архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) келишилган ер участкасини жойлаштириш режаси ва ўз хулосаларини тақдим этмаган ваколатли туман (шаҳар) органларини хабардор қилади ва ер участкасини танлаш бўйича материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига киритади.

15-6. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) зарур ҳолларда қуйидаги ишлар турларини бажариш учун шартнома асосида ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасини жалб этади:

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг ерлари бўйича (мавжуд бўлганда) берилаётган ер участкасининг умумий участкаларини аниқлаш;

ер участкасининг сифат тавсифини аниқлаш;

қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжаликка оид бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари йўқотишлари миқдорини белгиланган тартибида аниқлаш;

ер участкасини (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун) унумдор қилишнинг зарурлиги ва йўналиши, тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш заруриятини аниқлаш;

ер участкаси мулкдорлари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва эгаларидан (мавжуд бўлганда) олиб қўйиш шартларини аниқлаш;

кўчириладиган оилалар рўйхатини тузиш, бунда янги ер участкаси ёки квартиралар (мавжуд бўлганда) олишни хоҳловчилар кўрсатилиши керак.

Бундан ташқари, архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг иншоот ва қурилмалари бузилганда (зарур бўлганда) уларнинг зарарларини аниқлаш учун шартнома бўйича баҳоловчи ташкилотни жалб этади.

Ушбу банднинг иккинчи - олтинчи хатбошида кўрсатилган ишларни амалга ошириш зарурияти, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)дан ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш, ер участкасини танлаш, ва унга тегишли хулосаларни тақдим этиш бўйича талабнома келиб тушганда туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан ёзма равишда асослантирилади.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан дастлабки тузилган шартнома муддатини узайтириш билан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) орқали кўрсатилган ишларни бажарганлик учун ижрочиларга тўлов амалга оширилади.

15-7. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосасида қуйидагилар акс эттирилади:

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари (мавжуд бўлганда) ерлар бўйича берилаётган ер участкасининг умумий майдони;

ер участкасининг сифат тавсифи (зарурат бўлганда);

ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларидан ерлар олиб қўйилиши (ҳақ тўлаб олиниши) муносабати билан кўрган зарарларининг миқдорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 29 майдаги 97-сон ва "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорлари (зарар ва йўқотишлар аниқланган ҳолда) билан белгиланган тартибда белгиланган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари;

ер участкасини (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун) унумдор қилишнинг зарурлиги ва йўналиши, тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиниши;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларидан (мавжуд бўлганда) ер участкаларини олиб қўйилиши;

кўчириладиган оилалар таркиби, бунда янги ер участкаси ёки квартиралар (мавжуд бўлганда) олишни хоҳловчилар кўрсатилиши.

15-8. "Ягона ойна" доирасидан ташқари мустақил равишда атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини ишлаб чиқишни таъминлаш, шунингдек Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг экологик экспертиза хулосасини олиш, мазкур ишларнинг тўлов қиймати тўлаш ҳамда туман (шаҳар) комиссиясига кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га экологик экспертиза хулосасини тақдим қилиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.

Экологик экспертиза хулосасини олиш муддати ва тартиби Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг давлат экологик экспертизаси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги" 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори билан тартибга солинади";


ж) 17-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК ва "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ лойиҳа-қидирув ташкилотлари Ўзбекистон миллий автомагистрали участкаларида қурилиш объектларининг жойлашиши схемасига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида объектларни жойлаштиришни кўриб чиқадилар;


з) 18-бандда:

биринчи хатбошидаги "уч" сўзи "икки" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ўн" сўзи "ўн саккиз" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 19-банддаги "ўн беш" сўзлари "ўн" сўзи билан алмаштирилсин;


к) 21-банднинг биринчи хатбошидаги "уч" сўзи "икки" сўзи билан алмаштирилсин;


л) 23-банддаги "танлаш" сўзи "ажратиш" сўзи билан алмаштирилсин;


м) 24 - 28-бандлар чиқариб ташлансин;


н) III бўлим сарлавҳаси чиқариб ташлансин;


о) 29-30-бандлар чиқариб ташлансин;


п) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Ишчи орган уч иш куни мобайнида ер участкасини танлаш материаллари асосида лойиҳа тайёрлайди:

ер участкасини ажратиш далолатномаси;

вилоят ҳокимининг ер участкасини ажратиш бўйича қарори;

зарурат бўлганда:

кўчириладиган оилалар рўйхатини тузиш, бунда янги ер участкаси ёки квартиралар олишни хоҳловчилар кўрсатилиши керак;

ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган бошқа зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори (мавжуд бўлганда) аниқлаш далолатномасини тайёрлаш;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари (мавжуд бўлганда) бўйича ерлар кесимида берилаётган ер участкасининг умумий майдонларини аниқлаш;

ер участкасининг сифат тавсифини аниқлаш;

ер участкасини (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун) унумдор қилишнинг зарурлиги ва йўналиши, тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш заруриятини аниқлаш;

ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларидан (мавжуд бўлганда) ер участкасининг олиб қўйиш шартларини аниқлаш;

баҳоловчи ташкилотларнинг бузиладиган бино ва иншоотларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи (мавжуд бўлганда), туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлаш муддати ва ер участкаларини ажратиш бўйича далолатномасини расмийлаштириш тегишли равишда 15 кунга қадар узайтирилади.

Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади";


р) қуйидаги мазмундаги 31-1 ва 31-2-бандлари қўшилсин:

"31-1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлари ер участкасини ажратиш бўйича келиб тушган материалларни икки кун мобайнида ер участкаларини тақдим этишни (амалга ошириш) кўриб чиқиш бўйича тегишли комиссияга тақдим этади (кейинги ўринларда маҳаллий давлат ҳокимияти органи ҳузуридаги комиссия деб юритилади).

31-2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органи ҳузуридаги комиссия, тақдим этилган материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч кун ичида ер участкасини ажратиш далолатномасини тасдиқлайди ва Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг қарори лойиҳаси билан бирга уларни Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимига тасдиқлаш учун киритади;

Ер участкасини ажратиш далолатномаси фақат танланадиган ер участкаси уларнинг манфаатларига дахлдор бўлган ташкилотларнинг вакиллари бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органи ҳузуридаги комиссия аъзолари томонидан имзоланади";


с) 32-банд чиқариб ташлансин;


т) қуйидаги мазмундаги 36-1-банд қўшилсин:

"36-1. Ер участкаси чегараларини натурага чиқариш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади";


у) IV бўлим III бўлим деб ҳисоблансин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан белгиланган Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 10-позицияси бешинчи хатбошидаги "Молиялаштириш манбалари" устунидан "биржа" сўзи чиқариб ташлансин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 19-1-банд қўшилсин:

"19-1. Хўжалик юритувчи субъектлар Махсус идоралараро комиссияси Котибиятига "бир ойна" тамойили бўйича электрон шаклда Маҳаллийлаштириш дастурига лойиҳаларни киритиш бўйича таклифни киритишга ҳақли".


36. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида:


а) 49-позиция чиқариб ташлансин;


б) 50-позициянинг "Фаолият турининг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш".

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида низомда:


а) 4-банд:

биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосаларни тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битимларини тузиш учун Интеллектуал мулк агентлиги ҳузурида Интеллектуал мулк агентлиги, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва давлат бошқарувининг бошқа органлари мутахассислари сафидан эксперт комиссияси (кейинги ўринларда Эксперт комиссия деб аталади) тузилади. Эксперт комиссияни Интеллектуал мулк агентлигининг бош директори бошқаради. Эксперт комиссиянинг таркиби ва Эксперт комиссия ҳақидаги низом Интеллектуал мулк агентлигининг бош директори томонидан тасдиқланади";


б) 18-бандининг "г" ва "д" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд уларни олганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклида етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Лицензияловчи органга лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар масъул шахс (эксперт комиссиянинг котиби) томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси лицензия талабгорига бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади (топширилади)";


г) 23-банднинг биринчи хатбошидаги "кўриб чиқилганлиги учун" сўзларидан кейин "ҳар бир фаолият тури бўйича" сўзлари қўшилсин;


д) 25-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ишчи гуруҳ" сўзлари "Эксперт комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошида "Ишчи гуруҳнинг" ва "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари тегишли равишда "Эксперт комиссиясининг" ва "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 26-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ишчи гуруҳ" сўзлари "Эксперт комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши "ёзма шаклда" сўзларидан кейин "почта алоқаси воситалари ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда" сўзлари билан тўлдирилсин;


ж) 27-бандда:

тўққизинчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "Ишчи гуруҳ" сўзлари "Эксперт комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади";


з) 28-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиялар эксперт комиссияси томонидан белгиланган шаклдаги бланкаларда расмийлаштирилади ва лицензияловчи органнинг раҳбари томонидан имзоланади";


и) 29-бандида "Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш" сўзлари "фаолиятнинг лицензияланадиган ҳар бир тури" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 34-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда эксперт комиссия ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосани тайёрлайди ва лицензияловчи органга лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тақдим этади.

Лицензияловчи орган эксперт комиссиясининг таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади";


л) 40-банддаги "Агентлик" сўзи "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 41-бандда:

биринчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган томонидан икки нусхада далолатнома (маълумотнома) тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчиси лицензияловчи органда қолади";


о) 43-банддаги "Агентлик" сўзи "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 44-банддаги "Ишчи гуруҳга ва Агентликка" сўзлари "лицензияловчи органга" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 47-банддаги "Агентликнинг" сўзи "лицензияловчи органнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) Низомнинг иловасида:


"1-босқич" сатри "Тадбирлар" устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Лицензияловчи органга ҳужжатларни бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этади";


"2-босқич" сатрида:

"Субъектлар" устунидаги "Ишчи гуруҳ" сўзлари "Эксперт комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "ишчи гуруҳнинг раҳбари" сўзлари "эксперт комиссиясининг котиби" сўзлари билан алмаштирилсин;


"3-босқич" сатрида:

"Субъектлар" устунидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Ишчи гуруҳ" сўзлари "Эксперт комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Бажариш муддатлари" устунидаги "Ишчи гуруҳ" сўзлари "Эксперт комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


"4-босқич" ва "6-босқич" сатрларининг "Субъектлар" устунидаги "Ишчи гуруҳ" сўзлари "Эксперт комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


"5-босқич" сатрининг "Тадбирлар" устунидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


"7-босқич" сатрида:

"Субъектлар" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "лицензияловчи орган раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Ишчи гуруҳ" сўзлари "Эксперт комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 8-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бош шифокорнинг олий тиббий маълумотга ва малака тоифасига, шунингдек бошқа мутахассис врачларнинг - олий тиббий маълумотга ва тегишли тиббий мутахассислик бўйича малака тоифасига эга бўлиши";

"б" кичик бандида "транспорт воситалари" сўзларидан сўнг ("тез тиббий ёрдамни амалга оширувчи муассасалар учун") сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмунда тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"марказлаштирилган стерилизация бўлимининг (МСБ) мавжуд бўлишини талаб қиладиган ихтисосликлар бўйича тиббий фаолиятни амалга оширишда, стерилизация асбоб-ускуналарида ишлаш учун таълим олганлиги тўғрисидаги тиббий маълумоти ва гувоҳномаси (сертификати, рухсатномаси) мавжуд бўлиши";

тўққизинчи - ўн иккинчи хатбоши тегишли равишда ўнинчи - ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"электрон почта мавжуд бўлиши.

Хорижий ўқув юртини тугатган мутахассис жалб қилинганда қуйидагилар талаб қилинади:

хориж давлатларида олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинган (нострификация қилинган) бўлиши;

малака тоифаси мавжуд бўлиши ёки хорижда мутахассислик малакаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг тан олинган бўлиши;


б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва тиббий фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, электрон почта, банк реквизитлари;

тиббиёт муассасасининг тури, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган ихтисослик тури ва кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) лицензия талабгорида тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд тиббиёт асбоб-ускуналари, инвентарлари, аппаратлари ва анжомлари рўйхати;

г) лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) лицензия талабгорида тиббий фаолиятни амалга ошириш учун унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган биноларнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат";


в) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Ҳужжатлар бевосита тақдим этилган тақдирда, ҳужжатлар Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади)";


г) 15-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Аризада кўрсатилган муассаса тури, ихтисослик тури ва тиббий хизматлар ҳажми бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш учун Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати органига ушбу хулосани бериш тўғрисида сўровнома юборади";


д) 16-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Эксперт хулосасини асослаш учун экспертлар зарур ҳужжатларнинг нусхасини олиш ҳуқуқига эга";


е) 19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда лицензия талабгорининг почта ёки электрон манзилига ёзма ёки электрон шаклда юборилади (топширилади)";


ж) 20-банднинг тўртинчи хатбоши "ва лицензиатнинг электрон почта манзили" сўзлари қўшилсин;


з) 24-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензияловчи орган томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома икки кун муддатда лицензия талабгорининг электрон почта ёки почта манзилига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган етарли муддат кўрсатилган ҳолда юборилади";


и) 25-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади";


к) 44-банднинг "б", "г" ва "д" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


л) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"45. Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади";


м) 52-банднинг "е" кичик бандига "электрон почтаси" сўзлари қўшилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатида:


а) 3, 10, 12-13, 16-17, 39, 68, 71, 79-80, 82, 92, 96, 103, 123, 138, 161-162, 164, 185, 199-позициялар чиқариб ташлансин;

д) 69 ва 106-позицияларнинг "Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ваколатига эга орган" устунидаги ""Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 91-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

     

91.

Бинолар, асбоб-ускуналар, касса узели ва дастурий-техник воситаларнинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса


Банкнинг (банк филиалининг) жойлашган жойи (почта манзили) ўзгариши


Марказий банк

     

ж) 140-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

140.

Ёввойи ўсимликларни ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома


Ёввойи ўсимликларни ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш


Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

з) 158-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

158.

Махсус қўшиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома


Махсус қўшиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

и) 159-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

159.

Янги озуқа қўшимчаларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга хулоса


Янги озуқа қўшимчаларини олиб кириш ва ишлаб чиқариш


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

к) 215-позициянинг "Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ваколатига эга орган" устунидаги ""Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;


л) 219-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

219.

Газ хўжалигининг газ қувурлари ва бошқа газ истеъмол қилиш объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш ва фойдаланишга рухсатнома


Газ хўжалигининг газ қувурлари ва бошқа газ истеъмол қилиш объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш ва фойдаланиш


"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси

    

41. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекциясида тадбиркорлик субъектлари томонидан темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиботларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 19 ноябрдаги 310-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2013 й., 11-сон, 83-модда):


а) қарорга 1-иловада:


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Хулоса олиш учун ариза берувчи "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган хулоса бериш тўғрисидаги ариза; ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳалари ҳамда фойдаланишга қабул қилиб олиш ишлари;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

ташкилот раҳбарияти томонидан белгиланган ташкилотнинг ички назорати бўйича ариза берувчининг талаблари келтирилган ҳолда, темир йўл транспорти соҳасидаги ишларни бажариш учун ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган, ариза берувчи томонидан ишлаб чиқилган, темир йўл транспорти соҳасида амалга ошириладиган ишларни бажариш технологияси (темир йўл ҳаракат таркибининг хизмат муддатини узайтириш учун техник диагностика методикаси)";


9-банддаги "йигирма" сўзи "ўн беш" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомнинг 1-иловаси "2-босқич" сатрининг "Бажариш муддатлари" устунида "15 иш куни" сўзлари "10 иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қарорга 2-иловада:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Гувоҳномани олиш учун ариза берувчи "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича қуйидагилар: ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий ҳуқуқий шакли; хизмат қилиш муддатини узайтириш таклиф этилаётган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг сони ва типи (серияси) кўрсатилган ҳолда гувоҳнома бериш тўғрисидаги ариза;

ушбу Низомга 5-иловага (локомотивлар учун), 6-иловага (вагонлар учун) мувофиқ шакллар бўйича ихтисослаштирилган эксперт ташкилот томонидан расмийлаштириладиган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги техник ечим";


10-банддаги "йигирма" сўзи "беш" сўзи билан алмаштирилсин;


23-бандидаги "уч" сўзи "икки" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга 1-илова "2-босқич" сатрининг "Бажариш муддатлари" устунидаги "15 иш куни" сўзлари "2 иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил 3-сон, 24-модда):


а) 1-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бинонинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги асбоб-ускуналар, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ";


б) қарорга 5-иловада:


илова номидаги ва матн бўйича "янги бинонинг (банк филиалининг) ёки мўлжалланаётган бинонинг (банкнинг)" сўзлари тегишли келишикда "бинонинг" сўзи билан алмаштирилсин;


2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"ариза берувчи - тижорат банки ёки банкнинг филиали";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси раҳбари аризани олгандан сўнг ўзининг фармойиши билан эмиссия-касса операциялари, хавфсизлик ва маълумотлар ҳимояси, тўлов тизими ва ахборот технологиялар бўлинмалари, ҳудудий ахборотлаштириш маркази ходимларидан Ишчи комиссия таркибини тузади ва банкни (филиални) жойида ўрганиш ҳамда тегишли далолатномани тайёрлаш учун юборади";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси Ишчи комиссия далолатномасига асосланиб ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ банк биносининг (филиалининг), асбоб-ускуналар, касса узелининг ва дастурий-техник воситаларнинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса ёки уч иш куни мобайнида хулоса беришни рад этиш ҳақида ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади";


30-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Рухсат этиш тусидаги ҳужжатларни бериш реестрида ариза берувчининг асосий маълумотлари кўрсатилиши зарур;

ариза берувчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони".





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 17 июлдаги

196-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Монополияга қарши курашни тартибга солиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 96-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 31 декабрдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 98-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 4 август, 31-сон, 380-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 7-сон, 73-модда