язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2014 й. 183-сон "Тадбиркорлик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва тарқатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2014 й.

N 183



ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИДА

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ТАРҚАТИШ ТАРТИБИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН   ЎЗБЕКИСТОН   РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими

ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил

7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 8 июлдаги

183-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 33-модда):


а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинмаган тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар бузилганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллаш тақиқланади";

тўртинчи - олтинчи хатбошилар бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) илованинг 15-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятларни юклашни назарда тутувчи, шунингдек тадбиркорлик субъектлари жавобгарлигининг янги чораларини белгиловчи норматив ҳужжатда унинг (ёки унинг бир қисмининг) кучга кириши муддати кўрсатилган бўлиши керак. Бунда норматив ҳужжатнинг кучга кириши муддати у расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кам бўлмаслиги керак".

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар 1-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини, шу жумладан тартиб-таомиллар, давлат хизматларини ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно)".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 июль, 28-сон, 341-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 7-сон, 68-модда