язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2014 й. 116-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2014 й.

N 116




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари

вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш

тўғрисида" 2014 йил 14 мартдаги ПҚ-2146-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 14 мартдаги ПҚ-2146-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 майдаги

116-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 32-модда):


а) 3-бандда:

бешинчи хатбошидаги "Кенгашга" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига" жумласи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари ҳисобланади ва белгиланган тартибда тайинланади";


б) 4-иловада:

илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг

НИЗОМИ";


1.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.1. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси эстрада санъатини ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ижодий ишларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги ташкилот ҳисобланади";


1.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.2. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг қарор ва тавсиялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруқлари, йўриқномалари, кўрсатмаларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади, ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ҳисобот беради";


3.1-бандда:

иккинчи хатбошига "Кенгаши" сўзидан кейин "тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан" сўзлари қўшилсин;

саккизинчи хатбошига "раҳбарлигига" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишган ҳолда" сўзлари қўшилсин;


4.2 ва 4.3-бандлардаги "Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5.1. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси фаолиятига бош директор раҳбарлик қилади";


5.3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5.3. Бирлашма бош директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимдан озод қилинади";


5.5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5.5. Бирлашма бош директорининг ўринбосари бош директорнинг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади";


6.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6.1. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил қилинади ёки тугатилади".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 12 май, 19-сон, 215-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 42-модда