язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2014 й. ПФ-4677-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.12.2014 й.

N ПФ-4677



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


2015 йил учун солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 9 декабрдаги

ПФ-4677-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига 2015 йилнинг 1 январидан

бошлаб киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сонли Фармони 8-бандининг биринчи хатбошидаги "2015" рақами "2018" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 28 июлдаги ПФ-4232-сонли Фармони 1-бандининг биринчи хатбошидаги "20" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармони 8-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари (чакана савдо ташкилотларидан ташқари) давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 6 ой давомида, агар мазкур муддатда улар ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурган тақдирда, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловларни ушбу тўловларнинг тасдиқланган энг кам миқдорларини ҳисобга олмаган ҳолда тўлайдилар.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 589-модда