язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.09.2014 й. ПФ-4651-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.09.2014 й.

N ПФ-4651



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 78-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 6 июндаги 907-II-сонли "Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 29 августдаги СҚ-441-II-сонли "Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги қарорига асосан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг тузилмасининг "Тошкент шаҳри" бўлимидаги "Ҳамза" сўзлари "Яшнобод" сўзларига алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сонли Фармони билан тасдиқланган Фуқаролик ишлари бўйича туман, туманлараро, шаҳар судларининг тузилмасининг (юрисдикция ҳудуди) "Тошкент шаҳри" бўлимидаги "Ҳамза" сўзи "Яшнобод" сўзига алмаштирилсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Коканбаев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 сентябрь, 37-сон, 464-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 9-сон, 256-модда