язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.07.2014 й. ПҚ-2213-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2014 й.

N ПҚ-2213



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 17 июлдаги

ПҚ-2213-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сонли қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 117-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"117. Давлат геология қўмитаси тушган материалларни келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва "Ўзбекнефтгаз" МХКга (углеводородлар бўйича) уч кун мобайнида юборади. Кўрсатиб ўтилган органлар ўн кун мобайнида ўз хулосаларини тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси тўрт кун мобайнида экспертизанинг йиғма материалларини умумлаштиради ва шакллантиради, шунингдек ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга (тўлиқ ёки қисман) бериш мумкинлиги тўғрисида зарур хулосалар ва таклиф билан тушунтириш ёзувларини тайёрлаб, материалларни кўриб чиқиш ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат мобайнида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Қарор аризачига қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида ёзма шаклда жўнатилади. Келишиб олишнинг рад этилиши асосланган бўлиши керак.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни қайта келишиб олишда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни келишиб олиш рад этилган аввалги қарорда кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олинганлиги томонларнинг ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги тегишли шартномани тузиш ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) берилаётган шахсга ваколатли орган томонидан лицензия берилиши учун асос ҳисобланади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тузиш жараёнида давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:


а) "киритади" сўзидан олдин "бир дарча" принципи бўйича" сўзлари қўшиб қўйилсин;


б) қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектлар лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича электрон шаклда таклифлар бериш ҳуқуқига эга".

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ хизмати идораларига солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган идора ва ташкилотлар рўйхатининг "Тақдим этиладиган маълумот номи" устунида:


6-позициядаги "бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


13-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш фактлари ҳақида маълумот, шунингдек уларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида маълумот".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори 7-иловасининг "Тўловчилар" устуни 3-позициясидаги ва 9-1-иловасининг 7-позициясидаги "гастроль-концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 июль, 30-сон, 366-модда