язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2014 й. ПФ-4608-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.04.2014 й.

N ПФ-4608



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 4 апрелдаги

ПФ-4608-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги низомнинг 18-банди ўн иккинчи хатбошидаги "радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси" сўзлари "радиочастоталар бўйича Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПҚ-2058-сонли қарори билан тасдиқланган Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ташкилий тузилмасидан "радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси" блоки чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 апрель, 15-сон, 162-модда