язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2013 й. 327-сон 'Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2013 й.

N 327



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2013 йил

22 апрелдаги ЎРҚ-350-сон Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2013 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-350-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 11 декабрдаги

327-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига "уй ён-атрофини" сўзларидан кейин "ҳовлиси ҳудудини" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом 6-бандининг иккинчи хатбошидаги "амалдаги Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш ва уларга моддий ёрдам тайинлаш ва бериш тартибига мувофиқ (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарорига илова)" сўзлари "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига 1-илова)" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий ҳисобга олиш тўғрисидаги низомнинг 17-бандидаги "тайинлаш" ва "раиси" сўзлари тегишли равишда "тасдиқлаш" ва "кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 декабрь, 50-сон, 654-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 12-сон, 92-модда