язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2013 й. 323-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2013 й.

N 323



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон

Республикасининг 2012 йил 24 декабрдаги

ЎРҚ-342-сон Қонуни)


"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-342-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 27 октябрдаги 454-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 7 декабрдаги

323-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатлари қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 33-модда):


а) 1-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи, мазкур бошқарув органи тизимига кирмайдиган ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган ёки идоралараро тусдаги (умумий мажбурий тусдаги) ҳуқуқий ҳужжатлари (кейинги ўринларда "меъёрий ҳужжатлар" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак ва улар расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса;

давлат рўйхатидан ўтказилмаган меъёрий ҳужжатлар кучга кирмаган ҳужжат сифатида ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди ҳамда тегишли ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, ундаги кўрсатмалар бажарилмаганлиги учун фуқаролар, мансабдор шахслар, ташкилотларга бирор-бир жазо қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилмайди";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат рўйхатидан ўтказилган меъёрий ҳужжатлар "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да расман эълон қилиниши керак";


б) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) иловада:

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий

экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш

тўғрисидаги низом";


муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низом вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар (кейинги ўринларда вазирликлар ва идоралар деб аталади) томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини, шунингдек уларга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди";


1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг (кейинги ўринларда "вазирликлар ва идоралар" деб аталади) меъёрий ҳужжатларини" сўзлари "Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (кейинги ўринларда меъёрий ҳужжатлар деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низом мақсадлари учун идоралар деганда вазирлик ёки давлат қўмитаси ҳисобланмаган, ижро этиш ва (ёки) фармойиш бериш функциялари, шунингдек умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган давлат бошқаруви республика органлари ёхуд махсус ваколатли бошқарув органлари (агентликлар, комиссиялар, марказлар, бошқармалар ва бошқалар) тушунилади";


2-бандда:

биринчи хатбошидаги "вазирликлар ва идораларнинг" сўзлари "вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинадиган" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидан "корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган меъёрий ҳужжатлари" сўзлари "ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган меъёрий ҳужжатлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Ушбу Низомга мувофиқ:

техник регламентлар;

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар;

санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари;

шаҳарсозлик, экологик нормалар ва қоидалар;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳужжатларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли деб топиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади";


5-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"коррупция, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида бошқа ҳуқуқ бузилишларининг содир этилиши учун шарт-шароитлар яратувчи;

тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни киритувчи, тадбиркорлик субъектларининг асосланмаган харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар ва нормалар киритилиши тақиқланади.";


6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирликлар ва идоралар ўз ваколатлари доирасида меъёрий ҳужжатларни буйруқлар ва қарорлар шаклида қабул қиладилар. Ушбу ҳужжатларнинг таркибий қисми ҳисобланган низомлар, қоидалар, йўриқномалар шаклида қабул қилинадиган меъёрий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар буйруқлар ва қарорлар билан тасдиқланиши мумкин";

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳуқуқий нормаларнинг ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмаган ҳужжатларга (хат, телефонограмма, хусусий масалалар бўйича тушунтиришлар ва бошқалар), шунингдек якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган ҳужжатларга киритилишига йўл қўйилмайди";


8-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агар меъёрий ҳужжат қабул қилиниши мақсадлари ва сабаблари тушунтирилиши талаб этилса, унга кириш қисми - муқаддима киритилади. Ҳуқуқий норма бўлган қоида муқаддимага киритилмайди.

Меъёрий ҳужжат қоидалари лўнда, оддий ва равон тилда баён қилиниши керак. Фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади. Зарур ҳолларда махсус атамалар ва тушунчаларнинг қисқача таърифи берилади, умумий қабул қилинган қисқартмалар қўлланади ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилади. Эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар қўлланилишига йўл қўйилмайди";

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"Зарурият бўлган тақдирда меъёрий ҳужжатда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилинган ҳолда ундан айрим қоидалар такрорланади.

Меъёрий ҳужжатда, қоидага кўра, олдин вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатлардаги ҳуқуқий нормалар айнан қайта такрорланмайди";

бешинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Меъёрий ҳужжатлар матнига қонун ҳужжатларига ҳаволалар киритишга фақат истисно ҳолларда йўл қўйилади";

саккизинчи хатбошидаги "вазирликлар ва идораларнинг илгари қабул қилинган меъёрий ҳужжатларига" сўзлари "вазирликлар ва идоралар томонидан илгари қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "битта меъёрий кўрсатма" сўзлари "битта ҳуқуқий норма" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

иккинчи хатбошидаги "шаклининг" сўзи "турининг" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"вазирлик ёки идора раҳбарининг ёхуд унинг вазифаларини бажарувчи шахснинг лавозими, ушбу органнинг муҳри билан тасдиқланган имзоси, исмининг бош ҳарфи ва фамилияси";


11-банднинг иккинчи хатбошидаги "чиқариш" сўзи "қабул қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тайёрланган меъёрий ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари томонидан имзолангунга қадар ушбу вазирлик ёки идоранинг юридик хизмати томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий экспертизадан ўтиши керак";


13-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Агар тақдим этилган ҳужжат, шу жумладан малакали мутахассисларни жалб этиш йўли билан қўшимча ўрганишни талаб этган ҳолларда, ҳужжатни кўриб чиқиш муддати 20 кунгача узайтирилиши мумкин";


14-банддаги "экспертизадан ўтказишда" сўзлари "ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг учинчи хатбошидаги "давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач" сўзлари "расмий эълон қилинган кундан бошлаб" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин меъёрий ҳужжатнинг асл нусхасининг бир нусхаси унга берилган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами билан биргаликда уни тақдим этган органга қайтарилади, асл нусханинг бир нусхаси ҳисобга олиш ва эълон қилиш учун Адлия вазирлигида қолади";


18-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қонун ҳужжатлари ўзгарган тақдирда вазирликлар ва идоралар давлат рўйхатидан ўтказилган ўз норматив ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириши ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишлари керак. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар ва идоралардан уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилган норматив ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқ ҳолга келтиришни талаб қилишга ҳақлидир";

тўртинчи хатбошидаги "Мазкур бандда ва мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


19, 20 ва 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Вазирликлар ва идоралар қайта ташкил этилган, тугатилган ёки номи ўзгартирилган тақдирда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ҳуқуқий ворислик қонунда белгиланади.

20. Вазирликлар ва идоралар, ўз ваколатлари доирасида, ўзлари томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар матнлари тарқатилишини таъминлашлари шарт.

Меъёрий ҳужжатлар матнларининг электрон версиялари уларни қабул қилган вазирликлар ва идораларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши керак.

Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши ва нашр этилиши (эълон қилиниши) керак бўлган меъёрий ҳужжатларнинг давлат рўйхатидан ўтказилгунга ва расмий эълон қилингунга қадар бажариш учун юборилишига йўл қўйилмайди.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар "Халқ сўзи" - "Народное слово" газеталарида мунтазам равишда эълон қилиб борилиши шарт.

21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли органларга улар қабул қилган меъёрий ҳужжатларни расмий шарҳлаш зарурлиги тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақлидир.

Расмий шарҳ бериш тўғрисидаги буйруқ ёки қарор фақат у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилгандан кейин бажариш учун юборилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 26-модда):


а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилаб қўйилсинки:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, кучга киради;

фуқароларнинг, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига тааллуқли норматив ҳужжатлар "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да расмий эълон қилиниши керак;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари умумий мажбурий тусдаги ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмаслар.

2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари:

умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларнинг улар қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилишини ҳамда кейинчалик норматив ҳужжатларнинг барча манфаатдор шахсларга етказилишини таъминласинлар;

умумий мажбурий тусдаги ҳуқуқий нормаларни норматив тусда бўлмаган ҳужжатларга киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларни ижро этиш учун жўнатиш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ҳолларига йўл қўймасинлар.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарорларининг сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин";


б) 3-банддаги "чиқарилиши" сўзи "қабул қилиниши" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "меъёрий" сўзи "норматив-ҳуқуқий" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида:


а) 28-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан экспертизадан ўтказади";


б) 76-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари, агар ушбу ҳужжатларда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, улар расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Юридик хизматлар ходимларининг улар ишлаётган ташкилотлар томонидан аттестациядан ўтказилиши тақиқланади";


б) 11-банднинг "е" кичик бандидаги "(агар мавжуд бўлса)" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 27-бандда:

ўзбек тилидаги матннинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "тўхтатилиши" ва "тўхтатиш" сўзлари тегишли равишда "тугатилиши" ва "тугатиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Юридик хизмат ходими унга берилган юридик хизмат ходими аттестациядан ўтиши тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси мажлисида иштирок этиши мумкин. Мажлис ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида юридик хизмат ходимига мажлис ўтказилишидан камида ўн кун олдин хабар қилинади.

Юридик хизмат ходимининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси мажлисида қатнашмаслиги юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга тўсқинлик қилмайди. Қабул қилинган қарор тўғрисида юридик хизмат ходимига уч кун мобайнида хабар қилинади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 декабрь, 50-сон, 650-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 12-сон, 88-модда