язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2013 й. 288-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2013 й.

N 288



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти

тизимини шакллантириш тўғрисида" 2013 йил

20 августдаги 229-сон қарори)


"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида" 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ҳамда улар 2014 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси икки ой муддатда:

қўмита томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мақсадларини, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилишини ва ўтказилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 24 октябрдаги

288-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда):


а) 1-банддаги учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"муҳандислик таъминоти юкламаларини ўзгартирмасдан объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни, шу жумладан, муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси) уланиш учун техник шартларни ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида расмийлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказишни ўз вақтида расмийлаштириш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишлар тартиби ва муддатларини белгилайди";


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, турар жой биноларини нотурар жойлар тоифасига ўтказиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадни таъмирлаш) учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида расмийлаштириш тадбиркорлик субъекти ёки унинг муассисининг аризасига кўра Инспекция томонидан таъминланади";


в) 10-банддаги "объектларни қуриш ва реконструкция қилиш" сўзлари "объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 25-банднинг биринчи хатбошидаги "объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган" сўзлари "объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш учун зарур бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) қуйидаги мазмундаги 26-1-банд қўшилсин:

"26-1. Объектни қайта ихтисослаштиришда ва реконструкция қилишда, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришда (фасадини таъмирлашда), юкламалари ҳажмларини ўзгартирмасдан турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишда рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

объектни қайта ихтисослаштиришда ва реконструкция қилишда, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришда (фасадини таъмирлашда), юкламалари ҳажмларини ўзгартирмасдан ёки ўзгартириб турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишда ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мажбурий риоя қилиш;

объектни қайта ихтисослаштиришда ва реконструкция қилишда, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш), турар жойларни қурилиш лойиҳасида ёки фасад эскизида кўрсатилган нотурар жойлар тоифасига ўтказиш;

юкламаларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш.

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишда қуйидагилар қўшимча рухсат бериш талаблари ва шартларига киради:

хонанинг турар жой биносининг албатта пастки қаватида жойлашган бўлиши;

турар жойнинг мақсадли йўналишдаги коммунал уй-жой фондига кирмаслиги;

алоҳида кириш жойи қуриш имкониятининг мавжудлиги;

турар жойнинг авария ҳолатида эмаслиги ёки нотурар жой тоифасига ўтказиш учун яроқсиз бўлмаслиги;

низо суд тартибида ҳал этилгунгача - турар жойнинг судда кўриб чиқиш предмети эмаслиги.

Нотурар жойларни турар жойлар тоифасига қайта ихтисослаштиришда қуйидагилар қўшимча рухсат бериш талаблари ва шартларига киради:

биноларнинг конструкциясига уларнинг бардошлилиги камайишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритмаслик;

хона бинонинг ертўласида ёки ярим ертўласида жойлашмаган бўлиши керак;

хонани тўғридан-тўғри бошидан охиригача ёки бурчагидан шамоллатишни ташкил этиш имкониятининг мавжудлиги, шунингдек қўшни турар жой ёки нотурар жойлардан тўлиқ изоляцияланган бўлиши керак;

қайта ихтисослаштирилаётган хоналар шифтининг (максимум, минимум) баландлиги шаҳарсозлик ҳамда санитария-гигиена нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак;

зарур санитария-техник ва гигиена шароитлари яратиш учун хоналарни мослаштириш имкониятининг мавжудлиги;

хона муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг, ирригация иншоотларининг, дарё ва сув ҳавзаларининг, ишлаб чиқариш корхоналарининг, қабристонларнинг қўриқланадиган зоналарида, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш учун заҳарли химикатларни қўллаш зоналарида жойлашмаган бўлиши керак;

хона турар жойларни жойлаштириш назарда тутилмаган зоналарда жойлашмаган бўлиши керак (ушбу зоналар аҳоли пунктининг бош режасида ёки қишлоқ (овул) фуқаролар йиғини ҳудудининг архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасида белгиланмаган бўлса). Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда кўриб чиқилаётган аҳоли пункти ҳудудини зоналаштириш тегишли бош лойиҳалаш ташкилотлари томонидан улар билан қурилиш учун ер участкаларини танлашни келишиш учун белгиланган тартибда ва муддатларда аниқланади;

низони ҳал этиш тугагунгача - хона судда кўриб чиқиш предмети бўлмаслиги керак";


е) III бўлим "Б" кичик бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Б. Объектларни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция

қилишга, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини

ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) рухсат

берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш";


ж) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"40. Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) учун ариза берувчи ушбу Низомга 1 ёки 1а-иловаларга асосан шакл бўйича Инспекцияга ариза беради.

Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома олиш учун аризага мавжуд объектнинг кадастр ҳужжатлари ва лойиҳа ҳужжатлари (мавжуд бўлганда) нусхалари илова қилинади.

Нотурар жой турар жойга қайта ихтисослаштирилган ҳолларда аризага ариза берувчининг нотурар жойга мулкий ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш учун аризага камида 30х40 см. ҳажмли қоғозда чизилган фасаднинг эскиз лойиҳаси илова қилинади.

Инспекция ариза олинган кундан бошлаб бир кундан кечикмай тегишли буюртманомани ва мавжуд объект бўйича тақдим этилган ҳужжатларни туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) юборади.

Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди";


з) қуйидаги мазмундаги 40-1-банд қўшилсин:

"40-1. Объектни қайта ихтисослаштириш дейилганда объектнинг белгиланган мақсади ўзгартирилиши, шу жумладан, хоналарни (биноларни) унинг норматив-техник ёки лойиҳа ҳужжатларида илгари назарда тутилмаган фаолият тури учун, муҳандислик таъминоти учун юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан қайта жиҳозлаш, шу жумладан, нотурар жойни турар жой тоифасига қайта ихтисослаштириш тушунилади.

Объектни реконструкция қилиш деганда объектнинг баландлиги, қаватларининг сони, майдони, ҳажми параметрларини ўзгартириш, шу жумладан, объектга қўшимча қуриш, уни қайта қуриш, кенгайтириш, шунингдек муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан асосий қурилиш конструкцияларини алмаштириш ва (ёки) тиклаш тушунилади.

Бино ва иншоот фасадини ўзгартириш дейилганда асосий ва ён фасадлари архитектуравий элементларининг (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, пилястрлар, парапетлар, устунлар, карнизлар ва шу кабиларнинг) ранги ва конфигурацияси ва ўлчамларини ўзгартириш тушунилади.

Объект шаҳар ва туман аҳамиятига эга бўлган магистрал кўчалар (аҳоли пунктлари доирасидаги), халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган ҳолларда фасадни ўзгартиришга рухсатнома талаб қилинади";


и) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"41. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) беш кун мобайнида муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) имкониятини ўрганади.

Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) имконияти, объектлардан фойдаланиш мақсадидан, аҳоли пунктининг бош режасида ёки қишлоқ (овул) фуқаролар йиғини ҳудудининг архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасида назарда тутилган тегишли аҳоли пункти тегишли ҳудудини зоналаштириш ва ривожлантириш истиқболидан келиб чиққан ҳолда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан аниқланади";


к) қуйидаги мазмундаги 41-1-банд қўшилсин:

"41-1. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш учун мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда, ушбу Низомнинг 41-бандида назарда тутилган муддат доирасида объектни ўрганади.

Объектни ўрганиш бутун бинони, хонани, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини ҳамда уларга биркитилган ер участкасини, туташ ҳудудни ва яқин атрофдаги биноларни, иншоотларни (зарурат бўлганда махсус анжомлар ва инструментлардан фойдаланган ҳолда) кўздан кечиришдан иборат бўлади";


л) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"42. Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш мумкин бўлган тақдирда, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) кўрсатилган муддатда Инспекцияга тегишли рухсатномани юборади. Объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) рухсатномасининг нусхаси Инспекция томонидан бир кун мобайнида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига (кейинги ўринларда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий хизматлари деб аталади) юборилади. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий хизматлари бир кун муддатда, белгиланган тартибда уни рўйхатдан ўтказади (кадастр йиғмажилдига ўзгартириш киритади) ва тегишли гувоҳнома беради, у Инспекцияга тақдим этилади";


м) қуйидаги мазмундаги 42-1-банд қўшилсин:

"42-1. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) ушбу Низомга 8 ва 9-иловаларга мувофиқ шакл бўйича объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишга амал қилиш муддати чекланмаган рухсатнома беради";


н) 43 ва 44-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"43. Нотурар жойлар (ёки уларнинг бир қисми) кўп квартирали турар жой ёки ётоқхона сифатида фойдаланиладиган турар жой тоифасига қайта ихтисослаштирилган ҳолларда нотурар жойни (унинг бир қисмини) турар жойга қайта ихтисослаштиришга туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг рухсатномасида, қўшни бинолардан ёнғинга қарши ва санитария масофаларини, кириб келиш йўллари, тротуарлар, автомобиллар тўхтаб туриш жойи, спорт ва болалар майдончалари, ахлат йиғгичлар ва ювилган кийимларни қуритиш учун майдончалар жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда, кўп квартирали турар жойга ёки ётоқхонага хизмат кўрсатиш учун ер участкаси майдони кўрсатилади.

Нотурар жойлар (ёки уларнинг бир қисми) якка тартибдаги турар жой сифатида фойдаланиладиган турар жой тоифасига қайта ихтисослаштирилган ҳолларда нотурар жойни (унинг бир қисмини) турар жой тоифасига қайта ихтисослаштиришга туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг рухсатномасида якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида мулкдорга (фуқарога) биркитиладиган (умрбод мерос қилиб қолдириладиган) ер участкаси майдони кўрсатилади.

Турар жойга (кўп квартирали турар жойга, ётоқхонага, якка тартибдаги уй-жойга) хизмат кўрсатиш учун биркитилган ер участкасининг қолган майдони турар жойга айлантирилаётган нотурар жойнинг кадастр йиғмажилдида кўрсатилган мақсадларда, шунингдек қонунчиликка зид бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун мулкдорда қолдирилади.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг нотурар жойни турар жойга қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги рухсатномаси нусхаси хонанинг мулкдори томонидан уч кун мобайнида тегишли солиқ органларига, коммунал хизматларга ва фойдаланувчи ташкилотларга тақдим этилади.

44. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишга (фасадини таъмирлашга) рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома, рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда Инспекцияга ёзма шаклда юборилади. Ариза берувчи сабабларни бартараф этишга ва ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсат беришнинг, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишишнинг рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас. Инспекция томонидан объектни қайта ихтисослаштиришда ва реконструкция қилишда рухсат бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришда (фасадини таъмирлашда) келишишга рад этилишининг асослилиги ўрганилади. Рад этишнинг асоссизлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га қайтаради, у рухсатномани расмийлаштириш масаласини икки кун мобайнида ҳал этиши шарт.

Рад этиш асосланган тақдирда Инспекция рад этиш кунидан кейинги кундан кечикмай ариза берувчига ушбу банднинг биринчи хатбошида кўзда тутилган рад этиш тўғрисидаги хабарномани юборади (тақдим этади).

Ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқишда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан Инспекция орқали ариза берувчига ёзма шаклда илгари баён қилинмаган рад этиш сабабларининг кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларининг кўрсатиб ўтилиши бундан мустасно";


о) қуйидаги мазмундаги 44-1 - 44-4-бандлар қўшилсин:

"44-1. Объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсат бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашга) келишиш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

аризачи томонидан объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсат бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашга) келишиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этиш;

ариза берувчининг белгиланган талабларга ва ушбу Низомнинг 26-1-бандида назарда тутилган шартларга номувофиқ эмаслиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ноҳақиқий ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Низомнинг 41-1-бандига мувофиқ ўтказиладиган объектни ўрганишлар якунлари бўйича асосланган салбий хулоса.

Рухсатнома беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

44-2. Объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш, объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш (фасадини таъмирлашга) ёки уларни беришни рад этиш Инспекция орқали туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан ариза берувчининг рад этиш сабабларини бартараф этиш тўғрисидаги аризаси ҳамда рад этиш сабабларининг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

44-3. Ариза берувчи томонидан объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишишни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

44-4. Ариза берувчи объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишишнинг рад этилиши, шунингдек туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга";


п) 45 ва 46-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"45. Агар туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш белгиланган муддат мобайнида ариза берувчига Инспекция орқали объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишишга имкон бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомда назарда тутилган муддатлар ўтгач ариза берувчи содир этиш ва (ёки) амалга ошириш учун у объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишишни мўлжаллаган муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ушбу фаолиятни у Инспекция орқали туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)ни ёзма шаклда хабардор қилгандан кейин амалга ошириш ҳуқуқига эга.

46. Ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган ҳолатда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) ариза берувчининг Инспекция орқали ёзма хабарномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унга объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишиш шарт.

Объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишиб олингунгача, қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ҳамда ариза берувчи томонидан Инспекция орқали туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га юборилган ёзма хабарнома объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) бериладиган келишишга тенглаштирилади ва бундай ҳаракатни ва (ёки) бундай фаолиятни амалга ошириш учун асос ҳисобланади";


р) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"48. Инспекция турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш юзасидан ҳужжатларни кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига беради, у етти кун муддатда Инспекцияга туман (шаҳар) ҳокимининг туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) билан келишилган тегишли қарорини беради";


с) қуйидаги 48-1 - 48-12-бандлар қўшилсин:

"48-1. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш мумкин бўлмаган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимлиги Инспекцияга рад этишни асослаган ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабар қилади. Инспекция томонидан турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш рад этилганлигининг асосланганлиги ўрганилади. Рад этишнинг асосланмаганлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни туман (шаҳар) ҳокимлигига қайтаришга ҳақлидир, ҳокимлик турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш масаласини икки кун мобайнида ҳал этиши шарт.

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга буюртманомани такроран кўриб чиқишда мазкур рухсатномани беришда рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича қарорни беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.

48-2. Рухсатномани беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда ариза берувчига юборилади (тақдим этилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

48-3. Рухсатнома бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

ушбу Низомнинг 47-бандидаги талабларга риоя этилмаганда;

ариза берувчининг ушбу Низомнинг 26-1-бандида назарда тутилган рухсат берувчи талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотларнинг мавжудлиги.

Қарор беришнинг бошқа асослар бўйича, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик сабаблари бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

48-4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга белгиланган муддатда рухсатнома бериш рад этилиши учун асос ҳисобланган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилишнинг ёки қарор қабул қилишнинг рад этилиши туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

48-5. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга туман (шаҳар) ҳокимлиги қарорини беришнинг рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

48-6. Ариза берувчи турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарорини беришнинг рад этилиши, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимлиги мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

48-7. Агар туман (шаҳар) ҳокимлиги турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш ҳақидаги қарорни Инспекция орқали ариза берувчига бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган муддатлар тамом бўлгандан кейин ариза берувчи бу ҳақда Инспекция орқали туман (шаҳар) ҳокимлигини ёзма равишда хабардор қилиб, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун ўзи содир этмоқчи ва (ёки) амалга оширмоқчи бўлган хатти-ҳаракатларни содир этиш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

48-8. Ушбу Низомнинг 48-7-бандида назарда тутилган ҳолатда туман (шаҳар) ҳокимлиги тадбиркорлик субъектининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришга мажбур. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати, улар қабул қилинган сана қайд этилган ва Инспекция орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза берувчи томонидан юборилган ёзма хабарнома билан биргаликда турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришга тенглаштирилади ва у рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун ўзи содир этмоқчи ва (ёки) амалга оширмоқчи бўлган муайян фаолиятни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.

48-9. Туман (шаҳар) ҳокимлиги амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорни беради.

48-10. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.

48-11. Инспекция томонидан тақдим этилган туман (шаҳар) ҳокимининг турар жойни (ёки унинг бир қисмини) нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори асосида "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати томонидан бир иш куни мобайнида, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади (кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилади) ва Инспекция орқали тегишли гувоҳнома берилади.

48-12. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати томонидан рўйхатдан ўтказганлик учун юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, жисмоний шахслардан эса - 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади";


т) 49-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Нотурар жой тоифасига ўтказилиши керак бўлган бино учун ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириғи қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тарифлар бўйича аниқланади";

олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


у) 49-3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"49-3. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) ушбу Низомнинг 49-2-бандида назарда тутилган ҳужжатлар Инспекция томонидан тақдим этилган кундан бошлаб олти кундан ошмайдиган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари орқали архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар) ишлаб чиқилишини таъминлайди.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишга (I ва II қисмлар) туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)да ваколатлар мавжуд бўлган тақдирда (Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг буйруғи билан берилади) архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш (I ва II қисмлар) бевосита туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг ўзи томонидан амалга оширилади";


ф) III бўлимнинг "Г" кичик бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


х) 55-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"объектни қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) учун рухсатнома, шунингдек "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати томонидан берилган рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;";

бешинчи хатбошидан "ёки нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


ч) қуйидаги мазмундаги IV-1 ва IV-2 бўлимлар қўшилсин:


"IV-1. Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция

қилишга, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга

(фасадини таъмирлашга) рухсатноманинг, турар жойни нотурар

жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг

дубликатини бериш


55-1. Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга рухсатнома, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарор йўқолган ёки бузилган тақдирда, тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра уларнинг дубликати берилади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) рухсатнома, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарор дубликатини ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда беришга, шунингдек рухсатнома ёки қарор яроқсиз ҳолга келган тақдирда уларнинг асл нусхаси ва нусхасини беришга мажбур.

55-2. Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) рухсатнома, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарор дубликати берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


IV-2. Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга,

бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини

таъмирлашга) рухсатноманинг, туман (шаҳар) ҳокимининг

турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги

қарорининг амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш


55-3. Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) рухсатноманинг, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 23 ва 25-моддаларига мувофиқ назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

55-4. Рухсат берувчи ҳужжатларда берилган хатти-ҳаракатларни содир этиш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши ёхуд бундай зарар етказишнинг реал хавфи туғилиши рухсат берувчи хатти-ҳаракатни белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат берувчи талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир";


ш) 58-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"58. Лойиҳалаш тартиботлари лойиҳалаш ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ "бир ойна" тамойили бўйича амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади";


э) 61-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади";


ю) 63-банднинг биринчи хатбошидаги "2 иш кунидан" сўзлари "икки кундан" сўзлари билан алмаштирилсин;


я) 1 ва 1а-иловаларда:

"ишлаб турган муҳандислик коммуникацияларига улашга" сўзлари чиқариб ташлансин;

"реконструкция қилиш учун" сўзлари "қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) учун" сўзлари билан алмаштирилсин;

"реконструкция қилиш мақсади кўрсатилсин" сўзлари "қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) мақсади кўрсатилсин" сўзлари билан алмаштирилсин;


я-1) 5а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун объектни қайта

ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек

бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш

(фасадини таъмирлаш) учун рухсат берувчи

ҳужжатларни расмийлаштириш

СХЕМАСИ














Ариза берувчи (тадбиркорлик субъекти)




























1







^








































V







4


Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)

Қайта ихтисослаштириш, реконструкция қилиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) учун рухсатнома бериш

Муддат - 5 кун



Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси

<

2

>










^












3













V







"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматида рўйхатдан ўтказиш (кадастр ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш) ва тегишли гувоҳномани бериш

Муддат - 1 кун

































        

1. Ариза берувчининг объектни реконструкция қилиш учун аризаси.

2. Инспекциянинг туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш имкониятини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш)ни келишиш буюртманомаси ёки асосланган тарзда рад этиш.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) юзасидан рухсатномасини олиш.

3. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматида рўйхатдан ўтказиш (кадастр ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш) ва тегишли гувоҳномани бериш. Гувоҳномани Инспекцияга бериш.

4. Ариза берувчига қуйидагилар:

туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш юзасидан рухсатномаси;

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматининг рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси илова қилинган рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш";


я-2) 5б-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун

рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш

СХЕМАСИ











Ариза берувчи

(тадбиркорлик субъекти)






































^


















1







6


















V













Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Туман (шаҳар) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш

Муддат - 5 кун

<

2

>

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси







<







>









5












^

















4*





V





Туман (шаҳар) газ таъминоти идорасининг техник шартлари

<



Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)

Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш (АРТ)

Муддат - 6 кун












"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматида рўйхатдан ўтказиш (кадастр ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш) ва тегишли гувоҳномани бериш.

Муддат - 1 кун


















3

Туман (шаҳар) электр тармоқлари идорасининг техник шартлари

<



<


























Туман (шаҳар) иссиқлик тармоқлари идорасининг техник шартлари

<







































































Туман (шаҳар) сув тармоқлари идорасининг техник шартлари

<














































































Туман (шаҳар) алоқа тармоқлари идорасининг техник шартлари

<













































1. Ариза берувчининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги аризаси.

2. Инспекциянинг туман (шаҳар) ҳокимлигига буюртманомаси.

Ҳокимлик томонидан турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш имкониятини таҳлил қилиш. Туман (шаҳар) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш.

Туман (шаҳар) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорини Инспекцияга бериш.

3. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматида рўйхатдан ўтказиш ва тегишли гувоҳномани бериш. Гувоҳномани Инспекцияга бериш.

4*. Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмининг ўзгариши сабабли бинонинг параметрлари ўзгарган тақдирда Инспекция томонидан фойдаланувчи ташкилотларга ҳокимнинг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни олиш учун муҳандислик таъминоти бўйича юкламаларнинг ҳисобланган ҳажмларини бериш.

Фойдаланувчи ташкилотлардан техник шартларни олиш. Умумий муддати 3 кун.

5. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га ҳокимнинг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорини ҳамда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни бериш.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)дан архитектура-режалаштириш топшириғини олиш.

6. Ариза берувчига қуйидагилар:

архитектура-режалаштириш топшириғи (шу жумладан, техник шартлар);

ҳокимнинг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори;

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тегишли ҳудудий хизматининг рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномаси илова қилинган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисидаги гувоҳномани бериш";


я-3) қуйидаги мазмундаги 8, 9 ва 10-иловалар қўшилсин:



"Тадбиркорлик субъектларини давлат

рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш

ва рухсат берувчи ҳужжатларни

расмийлаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ


_______________ шаҳри (тумани) архитектура

ва қурилиш бошқармаси (бўлими)


Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция

қилишга ___________________ да берилган

____-сон РУХСАТНОМА

Берилди



(манзил (почта манзили), банк реквизитлари ва жисмоний шахснинг паспортига оид маълумотлар кўрсатилган ҳолда юридик шахснинг номи ва жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


га

          

(ишлар турлари ва объектнинг номи кўрсатилади)


бажариш учун берилди.

Алоҳида шартлар


____________ шаҳри

(тумани) архитектура ва қурилиш

бошқармаси (бўлими) бошлиғи



(имзо, Ф.И.О.)

М.Ў.




Тадбиркорлик субъектларини давлат

рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш

ва рухсат берувчи ҳужжатларни

расмийлаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ


_______________ шаҳри (тумани) архитектура

ва қурилиш бошқармаси (бўлими)


Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга

(фасадини таъмирлашга)___________________ да берилган

____-сон РУХСАТНОМА

Берилди



(манзил (почта манзили), банк реквизитлари ва жисмоний шахснинг паспортига оид маълумотлар кўрсатилган ҳолда юридик шахснинг номи ва жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


га

          

(ишлар турлари ва объектнинг номи кўрсатилади)


бажариш учун берилди.

Алоҳида шартлар


____________ шаҳри

(тумани) архитектура ва қурилиш

бошқармаси (бўлими) бошлиғи



(имзо, Ф.И.О.)

       

М.Ў.




Тадбиркорлик субъектларини давлат

рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш

ва рухсат берувчи ҳужжатларни

расмийлаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА



_________________ тумани (шаҳри) ҳокимининг

ҚАРОРИ


20____ йил _____________        № ________        _______________ шаҳри


Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида




нинг


(юридик шахснинг номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


_________________________ манзилида жойлашган турар жой биносини нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги аризасини ва объектнинг кадастр ҳужжатларини кўриб чиқиб, қарор қиламан:


1.


нинг


(почта манзили кўрсатилган ҳолда юридик шахснинг номи ва жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


мулкида бўлган _____ кв. метр турар жой биноси ушбу қарорга илова қилинадиган бинонинг кадастр режасида кўрсатилган чегараларда

            

(объектнинг ихтисослашуви кўрсатилади)

      

сифатида

фойдаланиш учун нотурар жой тоифасига ўтказилсин.


2. Бинонинг параметрлари ва муҳандислик коммуникациялари юкламалари ўзгарган тақдирда


га

(юридик шахснинг номи, фуқаронинг Ф.И.О.)


архитектура-режалаштириш топшириғини ва қурилиш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни таъминлаш ва бинодан қатъий мақсадли фойдаланиш мажбурияти юклансин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ҳокимнинг биринчи ўринбосари


зиммасига юклансин.

(Ф.И.О.)


Ҳоким





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 587-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 10-сон, 77-модда