язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2013 й. 287-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2013 й.

N 287



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга

солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори)


"Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 23 октябрдаги

287-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 15-банддаги "Товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига" сўзлари "Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг иккинчи хатбошига "товарлар" сўзларидан кейин "(молиявий хизматлардан ташқари)" сўзлари қўшилсин;


в) 36-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:

"товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда тасдиқланган ёки белгиланган харид нархлари (тарифлар)нинг истеъмолчи томонидан пасайтирилиши";

ўн учинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 37-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тасдиқланган ва белгиланган харид нархлари (тарифлар) пасайтирилиши натижасида хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган маблағлар тасдиқланган ёки белгиланган харид нархи (тариф) билан ҳисоб-китоб амалга оширилган амалдаги нарх (тариф) ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади";

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 28 октябрь, 43-сон, 573-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 10-сон, 76-модда