язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2013 й. 281-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2013 й.

N 281



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти

тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикасининг биометрик

дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатини

тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 16 августдаги ПФ-4554-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 16 августдаги ПФ-4554-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 14 октябрдаги

281-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартиби I бўлимининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Биометрик дипломатик паспортлар бўйича чет элга чиқиш Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмийлаштирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 мартдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида биометрик паспорт тизими доирасида йиғин шохобчалари (ички ишлар органларининг кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари) томонидан амалга ошириладиган тартиботлар (ҳаракатлар) рўйхатининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш ишларини ташкил этиш".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 октябрь, 42-сон, 557-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 10-сон, 74-модда