язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2013 й. 276-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.2013 й.

N 276



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Тадбиркорлик   фаолияти   соҳасидаги   рухсат   бериш

тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"

2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 8 октябрдаги

276-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости сувларидан фойдаланишни тартибга солиш, уларни ифлосланишдан ҳамда камайиб кетишдан муҳофаза қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 8 апрелдаги 179-сон қарорининг ўзбек тили матнидаги 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 декабрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги низом 12-бандининг саккизинчи хатбошидаги "импорт" сўзи чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ва уларни чет эллардан олиб келиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида" 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 102-модда):


а) 1-илова 21-банднинг еттинчи хатбошидаги "импорт" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 33-бандидаги "шунингдек жўнатиш ва ташиш" сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 29-бандининг "Шакллантириш манбаи" устунидаги "импорт қилишга" сўзларидан кейинги "импорт" сўзи чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 550-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 10-сон, 72-модда