язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2013 й. 249-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2013 й.

N 249




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам

олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2013 йил 25 июндаги 178-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 июндаги 178-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 сентябрдаги

249-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 20-модда):


а) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:

йигирма учинчи хатбошидаги "маданият саройлари" сўзлари "маданият ва аҳоли дам олиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қирқ бешинчи хатбошидаги "клублар, маданият уйлари ва саройлари" сўзлари "маданият ва аҳоли дам олиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасалар рўйхатининг "Маданият муассасалари" бўлимига қуйидаги мазмундаги 23-1-банд қўшилсин:

"23-1. Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисидаги низомда:


а) I бўлимнинг 23-бандидаги "клублар" сўзи "маданият ва аҳоли дам олиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) III бўлимнинг 1-бандидаги "клублар, маданият уйлари ва саройлари" сўзлари "маданият ва аҳоли дам олиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 2-иловасида:


а) 48.3-банддаги "қишлоқ клублари" сўзлари "маданият ва аҳоли дам олиш марказлари (тўрт юз ўрингача)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 48.4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

48.4

Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари (тўрт юз ўриндан зиёд), кутубхоналар







+

".

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 9-иловадаги Иш берувчининг фаолияти турлари хавфлилиги даражалари таснифи ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари коэффициентларининг 29-бандидаги "Маданият саройлари ва уйлари, доимий ва кўчма клублар (автоклублар, клуб-вагонлар, сузувчи маданий базалар ва бошқалар)" сўзлари "Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 31 майдаги 154-сон қарорида:


а) 1-илованинг 139 ва 260-қаторлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг 18, 140, 141, 154, 364, 369 ва 380-қаторлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида:


а) 48.3-банддаги "қишлоқ клублари" сўзлари "маданият ва аҳоли дам олиш марказлари (тўрт юз ўрингача)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 48.4-банддаги "маданият уйлари" сўзлари "маданият ва аҳоли дам олиш марказлари (тўрт юз ўриндан зиёд)" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 сентябрь, 38-сон, 491-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 9-сон, 65-модда