язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2013 й. 160-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2013 й.

N 160



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Бухоро муҳандислик-технология институтини

ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 15 апрелдаги

ПҚ-1954-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бухоро муҳандислик-технология институтини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 15 апрелдаги ПҚ-1954-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 6 июндаги

160-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида" 1998 йил 24 февралдаги 77-сон қарори 11-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти" сўзлари "Бухоро муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012 - 2015 йилларда республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ-1633-сон қарори)" 2011 йил 12 декабрдаги 325-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 12-сон, 96-модда) 1-илованинг 14-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2013 йилги пудрат қурилиши ишлари дастури тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 376-сон қарорида:


а) 2.4-илованинг "Объектнинг номи ва жойлашган жойи" устунидаги "Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти" сўзлари "Бухоро муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3.5-илованинг "Олий таълим муассасалари ва объектлари номи" устуни 4-бандидаги "Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти" сўзлари "Бухоро муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2013 - 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасига донор-мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 29 мартдаги 90-сон қарорида:


а) 1-илованинг 15-сатридаги "Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти" сўзлари "Бухоро муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 35-сатридаги "Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти" сўзлари "Бухоро муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 306-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 36-модда