язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2013 й. 141-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2013 й.

N 141



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги

ПҚ-1875-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 24 майдаги

141-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2005 - 2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида" 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил, 11-сон, 107-модда):


а) 3-бандда:

иккинчи хатбошига "танлов асосида" сўзларидан кейин "ёки Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон савдолар воситасида" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошига "комплексларни" сўзларидан кейин "(хорижий тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик комплекслар бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун хорижий тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни харид қилиш ва етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб фондининг айланма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади";


б) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "(Р.С. Қосимов)" сўзлари "(А.И. Икрамов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни нашр этиш ва қайта нашр қилишга тендер (танлов) савдолари ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирсин";


г) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни етказиб бериш хизматлари нархларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида нархларини тартибга солиш назарда тутилган ўқув адабиётлари айрим турларининг нархларини декларациялашда уларнинг сунъий равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмаслиги устидан назорат ўрнатсин;

ўқув адабиётларини янгилашда уларга нархлар динамикаси мониторингини олиб борсин ҳамда улар юзасидан маълумотларни Узлуксиз таълим тизими учун янги ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратиш ва уларни қайта кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин";


д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.";


е) 3-иловада (Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида низом):


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркиби танлов асосида танлаб олиш йўли билан аниқланади, хорижий тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар бундан мустасно.

Хорижий тилларни ўрганиш учун ўқув адабиётлари яратиш ва уларни модернизация қилиш бўйича муаллифлар гуруҳлари (таълим турлари, хорижий тиллар предметлари, синфлар, курслар ва шу кабилар бўйича) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан шакллантирилади ва кўриб чиқиш учун хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органига тақдим этилади.

Муаллифлик гуруҳларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қабул қилинади";


7-бандда:

бешинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Буюртмачининг раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири танлов комиссияси раиси ҳисобланади";


қуйидаги мазмундаги 17-1 - 17-3-бандлар қўшилсин:

"17-1. Қуйидаги ҳолларда танлаб олиш бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади:

танлаб олишга учтадан кам бўлган қатнашчиларнинг таклифлари тақдим этилганда;

учтадан кам қатнашчиларнинг танлов таклифлари танлов ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда.

17-2. Танлов асосида танлаб олиш бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда, танлов комиссияси такрорий танлов асосида танлаб олишни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Такрорий танлов асосида танлаб олиш ўтказилганда таклифларни тақдим этиш шартлари ва муддатларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.

Такрорий танлов бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда, танлов комиссияси таълим муассасасига ёки илмий ташкилотга ўқув адабиётини ишлаб чиқаришни топширади.

17-3. Танлов асосида танлаб олиш жараёнида ва у тугаллангандан кейин муаллифлар - ишлаб чиқувчилар ўз таркибини олимлар, методистлар ва тажрибали амалиётчи ўқитувчилар билан тўлдириши мумкин";


ж) 4-иловада (Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисида низом):


3-банднинг биринчи хатбошисига биринчи жумладан кейин "(ўрганиш ва тасдиқлаш хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга ошириладиган ўқув адабиётлари бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин;


5-бандда:

еттинчи хатбошидаги "шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Буюртмачининг раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири танлов комиссияси раиси ҳисобланади";


з) 5-иловада (Умумий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида низом):


илова номидаги "нашр этиш" сўзларидан кейин "ва қайта нашр қилиш" сўзлари қўшилсин;


1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Дарсликлар, қўшимча ўқув, методик адабиётлар ва иш дафтарлари дарсликлар ва ўқув-методик комплекслар (кейинги ўринларда ўқув адабиётлари деб аталади) сифатида қаралади";


қуйидаги мазмундаги 1-1-банд қўшилсин:

"1-1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

ўқув адабиёти макети - нашриёт томонидан тасдиқланган босма саҳифада полосалар жойлаштирилган ҳолда нашр полосаларини верстка ва монтаж қилиш учун ўқув адабиёти эталони;

ўқув адабиётининг асл нусхаси-макети - ҳар бир саҳифаси бўлғуси нашрнинг тегишли саҳифасига тўлиқ мувофиқ бўлган ўқув адабиётининг асл нусхаси;

нашр - ўхшаш нусхаларнинг муайян сони билан ўқув адабиётининг бирламчи чоп этилиши;

қайта нашр қилиш - олдин чиқарилган ўқув адабиётини такроран нашр қилиш. Қайта нашр қилиш стереотип, яъни бирор-бир тузатишларсиз ёки тузатилган, тўлдирилган, қайта ишланган бўлиши мумкин";


2-бандда:

биринчи хатбошидаги "дарсликлар ва ўқув-методик комплекслар (кейинги ўринларда ўқув адабиётлари деб юритилади)" сўзлари "ўқув адабиётлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


3-бандда:

иккинчи хатбошига "танлаш йўли билан" сўзларидан кейин "ёки Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон савдолар воситасида" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Истисно ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр қилишда контрактлар тендер (танлов) савдолари ўтказилмасдан тузилиши мумкин";


5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Нашр қилиш ва қайта нашр қилишга тендер савдолари фақат Ҳукумат комиссиясининг қарори ва ҳуқуқ эгалари (муаллифлар ва муаллифлар жамоалари)нинг розилиги мавжуд бўлган ўқув адабиётларига эълон қилиниши мумкин. Ўқув адабиётларини қайта нашр қилишда ўқув адабиётларининг асл нусхаси-макетига ҳуқуқларга эга бўлган нашриётларнинг розилиги ҳам зарурдир.

Ўқув адабиётларини қайта нашр қилиш бўйича тендер савдолари ғолибларига муаллифни тақдирлаш тўловини ва ўқув адабиётларининг асл нусхаси-макетини тайёрлашга тасдиқланган сарф-харажатларни ҳуқуқ эгаси бўлган нашриётга қоплаш учун маблағларни тўлаш Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади";


10-бандда:

учинчи хатбошидаги "бошланғич" сўзи "максимал" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"тендер савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни амалга оширади";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлайди" сўзлари "тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилишини назорат қилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-бандда:

иккинчи хатбошидаги "аппаратининг" сўзлари "Ижро этувчи аппаратининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги";

олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


12-бандда:

еттинчи хатбошидаги "баҳолаш гуруҳи" сўзлари "баҳолаш гуруҳлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тендер савдолари натижаларини тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига киритади";


13-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"буюртмачи билан келишган ҳолда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлангандан кейин уни талабгорларга тақдим этади;

тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ва махсус ахборот порталида жойлаштиради ҳамда потенциал талабгорларга таклифномалар жўнатилишини таъминлайди";

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"талабгорларнинг малакавий танловини ўтказади";

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


15 - 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Баҳолаш гуруҳларининг шахсий таркиби тендер комиссияси томонидан тасдиқланади ва тендер савдолари тугаллангунга қадар маҳфий ахборот ҳисобланади.

16. Баҳолаш гуруҳлари:

тендер таклифларини ўрганади, таҳлил қилади ва кўриб чиқади;

тендер ҳужжатларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ баллар қўяди;

энг яхши тендер таклифини аниқлайди ҳамда савдолар ғолибини аниқлаш ва тасдиқлаш учун тендер комиссиясига хулоса киритади.

17. Ноширлик фаолиятида тажрибага эга бўлган ҳам маҳаллий, ҳам хорижий юридик шахслар оферентлар - тендер савдолари қатнашчилари бўлишлари мумкин.

18. Талабгорларнинг малакавий танловида савдоларда қатнашишга қуйидаги юридик шахслар қўйилмайди:

тендер савдолари эълон қилинган санада давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўз фаолиятини 6 ойдан кам амалга ошираётган;

буюртмачи билан олдин тузилган контрактлар бўйича зиммасига қабул қилинган мажбуриятларни зарур тарзда бажармаган;

қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичидаги;

буюртмачи билан суд муҳокамаси ҳолатидаги;

тендер комиссияси аъзоларидан кимгадир бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий қарам бўлган;

малакавий танлов учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этмаган.

Буюртмачи билан олдин тузилган контрактлар бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларни зарур тарзда бажармаган оферентлар тўғрисидаги маълумотлар тендер комиссиясига тақдим этилади";


19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


20-бандда:

биринчи хатбошидаги "Тендер савдолари қатнашчилари" сўзлари "Оферентлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ўз манбаларидан" сўзлари "ўз манбалари ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилишини тендер комиссияси ташкил этади, тендер савдолари ташкилотчиси эса амалга оширади. Тендер ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

оферентлар учун йўриқнома;

талабгорларга қўйиладиган малака талаблари;

нашр этиладиган ўқув адабиётлари рўйхати, техник талаблар ва спецификация;

тендер таклифи шакли, шу жумладан, тендер таклифларини ўраш ва маркировка қилишга қўйиладиган талаблар, таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонлари;

контрактнинг тахминий кўриниши";


22-бандда:

биринчи хатбошидаги "тендер савдолари қатнашчилари" сўзлари "оферентлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "сонига" сўзлари "нусхалар сони тўғрисидаги кўрсатмаларга" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қайд этилган вақт мобайнида оферент таклифи қайтариб олинмаслигини кафолатловчи тендер таклифига пул кафолати миқдори, уни қўйиш тартиби ва қайтариш тартиби";

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"буюртмачининг хоҳишига кўра - тендер савдолари натижаси бўйича тузилган контрактни зарур тарзда ижро этиш бўйича пул кафолати (гаров шаклида) миқдори, уни қўйиш ва қайтариш тартиби";

ўнинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбошидаги "савдо қатнашчилари" сўзлари "оферентлар" сўзи билан алмаштирилсин;


23-бандда:

иккинчи хатбошидаги "қатнашчининг" сўзи "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат буюртмасининг талабгорлик қилинаётган ҳажмини бажариш учун зарур меҳнат ресурслари ва малакали мутахассислар, ўз ишлаб чиқариш базаси ёки ўқув адабиётларининг талабгорлик қилинаётган ҳажми нусхаларини кўпайтириш тўғрисидаги шартнома мавжудлиги";

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


25-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"талабгорнинг тендер савдоларида қатнашиш учун малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган маълумотлар";

иккинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


26-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


29-банддаги "қатнашчиларига" сўзи "талабгорларига" сўзи билан алмаштирилсин;


32-бандда "эълон қилинади" сўзларидан кейин "ҳамда махсус ахборот порталида жойлаштирилади" сўзлари қўшилсин;


33-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ва нусхаси" сўзлари "нусхаси ва максимал қиймати" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "қатнашчиси" сўзи "талабгори" сўзи билан алмаштирилсин;


34-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, нусхасини кўпайтириш ва тарқатиш бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш қийматидан келиб чиқиб белгиланади" сўзлари "унинг тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ кутилаётган харажатларидан келиб чиқиб белгиланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


35 - 36-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"35. Тендер таклифлари тендер ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади ва бир пакетга солинган икки конвертда тақдим этилади.

Пакетда талабгорнинг малака талабларига мувофиқлигини ва молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, кафолат (тендер комиссияси томонидан нашр этиладиган ўқув адабиёти максимал қиймати (нархи)нинг 1 фоизидан 5 фоизигача белгиланадиган миқдорда) қўйилганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатлари ёки эквивалент суммага хизмат кўрсатувчи банкнинг кафолат хати тақдим этилади.

Биринчи конверт техник таклиф ҳисобланади ва унда ўқув адабиёти макети, таклиф этилаётган жадвал ҳамда ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш муддатлари кўрсатилган бўлади.

Иккинчи конверт тижорат таклифи ҳисобланади ва унда нарх таклифлари, бўлиши мумкин бўлган чегирмалар мавжуд бўлади.

36. Пакетда талабгорнинг номи ва манзили, тендер савдолари ташкилотчисининг номи ва манзили ёзилган бўлиши керак. Конвертларда талабгорнинг номи ва манзили, тендер савдолари ташкилотчисининг номи ва манзили, нашр этиш ва қайта нашр этиш учун таклиф қилинаётган ўқув адабиётлари номи ва зарурият бўлганда, таклифнома рақами кўрсатилади";


38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"38. Тендер таклифининг амал қилиш муддати тендер ҳужжатлари билан белгиланади.

Талабгорлар ўз тендер таклифларини уларни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгунга қадар чақириб олишлари мумкин.

Қуйидаги ҳолларда тендер таклифи кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмасдан талабгорга қайтарилади:

тендер ҳужжати уни тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин тушганда;

талабгор тендер савдолари малака талабларига мувофиқ бўлмаганда";


40-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"40. Тендер таклифларини беришнинг белгиланган муддати тамом бўлгандан кейин, тендер комиссияси белгиланган кун ва соатда талабгорнинг малака талабларига мувофиқлигини ва молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, банк ҳужжатлари, техник ва тижорат таклифлари мавжуд бўлган конвертлар бор бўлган конвертни очади.

Техник ва тижорат таклифлари билдирилган конвертлар муҳрланган шаклда қолади ҳамда навбатдаги мажлисгача тендер савдолари ташкилотчисининг пўлат сандиғида сақланади. Тендер савдолари ташкилотчиси биринчи ва иккинчи конвертлардаги ҳужжатларнинг сақланиши учун жавоб беради";


қуйидаги мазмундаги 40-1-банд қўшилсин:

"40-1. Талабгорнинг малака талабларига мувофиқлигини ва молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, банк ҳужжатлари тендерда қатнашиш учун қўйиладиган талабгорларни малакали танлаб олиш учун тендер савдолари ташкилотчисига берилади.

Танлаб олинган оферентлар рўйхати тендер комиссияси томонидан тасдиқланади.

Тендерда қатнашишга қўйилмаган талабгорларнинг тендер ҳужжатлари техник ва тижорат таклифлари билдирилган конвертлар очилмасдан талабгорларга қайтарилади";


41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"41. Техник таклифлар билдирилган конвертлар қатнашиш истагини билдирган оферентлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирокида очилади.

Биринчи конверт очилгандан кейин оферентлар номлари ўқилади, савдолар шартлари ва тартиб-қоидаларига риоя этиш, тегишли ҳужжатлар мавжудлиги текширилади";


42, 43, 46 - 50, 57 ва 62-бандларда "қатнашчига", "қатнашчилари", "қатнашчиларга", "қатнашчининг", "қатнашчилар", "қатнашчи", "қатнашчини" сўзлари тегишли равишда "оферентга", "оферентлари", "оферентларга", "оферентнинг", "оферентлар", "оферент", "оферентни" сўзлари билан алмаштирилсин;


45-банддан "қатнашчининг малакаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


51 ва 52-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"51. Иккинчи пакетга солинган барча талаб этиладиган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, тендер комиссияси уларни баҳолаш учун тижорат асосида баҳолаш бўйича баҳолаш гуруҳига беради.

52. Тижорат асосида баҳолаш бўйича баҳолаш гуруҳи таққослаш усули билан оферентлар томонидан таклиф этилаётган ўқув адабиётлари қийматини (нархини), чегирмалар миқдорларини ва оферентларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини кўриб чиқади";


55-банднинг биринчи ва иккинчи жумлаларидаги "баҳолаш гуруҳи" сўзлари "баҳолаш гуруҳлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


56-банднинг иккинчи хатбошисидаги "талабгорга" сўзи "оферентга" сўзи билан алмаштирилсин;


58-банддаги "баҳолаш гуруҳининг хулосалари натижаларига ва тендер комиссияси аъзоларининг якка тартибдаги хулосасига" сўзлари "баҳолаш гуруҳларининг хулосалари натижаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


59-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тендер комиссиясининг якуний баённомасида ғолиб ва захира оферентлар, тендер комиссияси таркиби, баҳолаш гуруҳларининг хулосалари, оферентларнинг тендер таклифлари йиғма жадвали ва ғолиб билан контрактни имзолашнинг мўлжалланаётган муддатлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади";


64-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"64. Тендер савдолари қуйидаги ҳолларда бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади:

тендер таклифларини тақдим этишнинг охирги муддатига келиб бир лот бўйича учтадан кам таклиф тушганда;

барча тендер таклифлари тендер ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

барча тендер таклифларида тендер ҳужжатлари шартлари талаб этадиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

ўқув адабиётининг максимал қиймати доирасида иккитадан кам бўлган оферентнинг нарх таклифи тақдим этилганда;

малакавий танлов шартларига учтадан кам бўлган талабгорнинг таклифлари мувофиқ бўлганда";


66-бандга "тендер ҳужжатлари шартларини" сўзларидан кейин "ва тендер комиссиясининг қарори бўйича уни тақдим этиш муддатларини" сўзлари қўшилсин;


67-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"тендер савдолари бўлиб ўтмаган деб эълон қилинган тақдирда";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



2. Вазирлар Маҳкамасининг "2009 - 2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш дастури тўғрисида" 2009 йил 20 мартдаги 80-сон қарорида:


а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш ва қайта нашр этишга танлов (тендер) савдолари ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш устидан назорат қилишни кучайтирсин";


б) қуйидаги мазмундаги 8.1-банд қўшилсин:

"8.1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини етказиб бериш хизматларига нархлар, шунингдек ўқув адабиётларига декларация тўлдиришда уни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида назарда тутилган ўқув адабиётларининг айрим турларига нархлар сунъий равишда ошириб юборилишига йўл қўймаслик устидан назорат ўрнатсин;

ўқув адабиётларини янгилашда уларнинг нархлари динамикаси мониторингини олиб борсин ҳамда улар бўйича маълумотларни Узлуксиз таълим тизими учун янги ўқув дастурлари, дарсликлар яратиш ва уларни қайта кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин".



3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 22-сатр қўшилсин:

22.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари


30%

шартноманинг

умумий суммасидан

".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 3 июнь, 22-сон, 281-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 5-сон, 32-модда