язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2013 й. 100-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2013 й.

N 100



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг

рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни

республикага ноқонуний олиб киришга қарши

курашни кучайтириш тўғрисида" 2013 йил

29 январдаги ПҚ-1913-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида" 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 8 апрелдаги

100-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар ва ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низомда:


а) 5-1-бандга қуйидаги мазмундаги 10-кичик банд қўшилсин:

"10) Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, шунингдек ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари доирасида асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қайта ишланган хом ашё ва материаллар, шу жумладан мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини харид қилиш";


б) 5-3 ва 5-4-бандлардаги "1, 3 - 9-кичик бандларидаги" сўзлари "1, 3 - 10-кичик бандларидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 декабрдаги 335-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари ҳамда улар доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ярмаркалари (кейинги ўринларда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси деб аталади) хўжалик юритувчи субъектларни, шу жумладан, хорижий харидорларни республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида кенг хабардор қилиш, шерикларни излаб топишда ҳамда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида хўжалик шартномалари, шунингдек маҳсулотларни экспортга етказиб бериш учун шартномалар тузишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар йили ўтказилади";


б) 7-бандда:

ўнинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари доирасида истеъмол қилишга мўлжалланган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш";

ўн биринчи-ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи-ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 апрель, 15-сон, 201-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 4-сон, 24-модда