язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2013 й. 91-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2013 й.

N 91



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш

тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 29 мартдаги

91-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартишлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 апрелдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган Супермаркет туридаги дўкон тўғрисида Вақтинчалик намунавий низомнинг 4-бандидаги "шу жумладан, валюта алмаштириш пунктлари ташкил этиш" сўзлари чиқариб ташлансин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 29 мартдаги

91-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотишни ташкил этиш ҳамда эркин алмаштириладиган валюта билан савдо қилишни кенгайтириш чоралари ҳақида" 1991 йил 22 ноябрдаги 297-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида валюта бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 7 октябрдаги 499-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдоси самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 4-сон, 19-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 6-сон, 34-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил, 6-сон, 30-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 февралдаги 61-15-сон қарорига илова.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта алмаштириш операцияларини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 1 майдаги 148-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 июндаги 286-55-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорига илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 7-сон, 64-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 15 августдаги 355-сон қарорига илованинг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати" бўлимининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 8-сон, 71-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта операцияларини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 1 октябрдаги 420-сон қарорига илованинг 5-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айримларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2003 йил 7 октябрдаги 434-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 10-сон, 95-модда).


13. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 июлдаги 252-ф-сон фармойиши.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июлдаги 291-ф-сон фармойиши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 180-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 3-сон, 22-модда