язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2013 й. 71-сон "Божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёзлар берилиши тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2013 й.

N 71



БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ ТЎЛАШ

БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛИШИ ТАРТИБГА

СОЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ     ҲУКУМАТИНИНГ     АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёзлар берилишини тартибга солиш ва уларни қўллаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бири-бирини такрорлашига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 12 мартдаги

71-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида кумуш буюмлар ишлаб чиқарувчи қувватларни барпо этиш тўғрисида" 1993 йил 25 мартдаги 158-сон қарори 10-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 283-сон қарорининг 4-бандида:


а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Маълумот учун қабул қилинсинки, импорт қилувчиларга тариф имтиёзлари ва преференциялар бериш амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Белгилаб қўйилсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра белгиланган товарлар билан бир қаторда, шунингдек қуйидаги товарлардан:

кўргазмалар, реклама ва тақдимотлар учун экспонатлар сифатида четдан олиб кирилаётган товарлардан;

четга олиб чиқиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қайта ишлашга бериш асосида четдан олиб кириладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлардан импорт божхона божлари олинмайди".






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 12 мартдаги

71-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро савдо объектлари республика комплексини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 16 сентябрдаги 433-сон қарорининг 12 ва 13-бандлари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва унинг маҳсулотларини сотишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 28 февралдаги 77-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳолисини дори-дармонлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 7 августдаги 391-сон қарорининг 4-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "1999 - 2005 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастури тўғрисида" 1998 йил 23 сентябрдаги 406-сон қарорининг 6-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Дон ўриш-йиғиш комбайнлари ва ҳайдов агрегатларини харид қилиш тўғрисида" 1999 йил 2 апрелдаги 152-сон қарорининг 10-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги макроиқтисодий ва давлат бюджети асосий истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида" 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорининг 6-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш тизимига эга бўлган электр энергияси электрон ҳисоблагичлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 248-сон қарорининг 6-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2000 йил 26 декабрдаги 500-сон қарорининг 10-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг ""Медиз" қўшма корхонасида бир марта фойдаланиладиган шприцлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 4 октябрдаги 399-сон қарорининг 7-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро савдо-кўргазма комплекси қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 8 ноябрдаги 386-сон қарорининг 8-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2007 йил 17 майдаги 102-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 29-модда) илованинг 1 ва 2-бандлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 март, 11-сон, 143-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 3-сон, 19-модда