язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2013 й. 69-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2013 й.

N 69



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2013 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари прогнози тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон қарорини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "АЁҚШларда сотиладиган автомобиль бензини ва дизель ёнилғисининг чакана нархларига чегирмалар белгилаш тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 375-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларига бензин, дизель ёнилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ ишлатганлик учун жисмоний шахслардан олинадиган солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида" 2011 йил 31 декабрдаги 350-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси "Ўздавнефтгазинспекция" билан биргаликда бир ой муддатда бир тонна автобензин ва дизель ёнилғиси нархини аниқлаш учун ҳажм кўрсаткичини литрлардан тоннага қайта ҳисоблаб чиқиш қўлланилишининг оғирлик коэффициентини белгиласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 7 мартдаги

69-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотларини сотиш ва уларга тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисида" 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда):


а) 1-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "корхоналарнинг" сўзи "нефть базаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "хусусийлаштирилган" сўзи чиқариб ташлансин;


в) иловада:

илованинг номидаги "корхоналарнинг" сўзи "нефть базаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Нефть маҳсулотларини сотишда "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан темир йўл орқали нефть базаларигача ташиш ҳақи миқдорини шундай тартибда белгилайдики, бунда айнан бир турдаги бир тонна нефть маҳсулотларининг исталган нефть базасигача ёки нефть базаси филиалигача ташиш суммаси бир хил бўлиши керак. Бунда нефтни қайта ишлаш заводларининг нефть маҳсулотларини темир йўл орқали ташиш бўйича мумкин бўлган салбий молиявий натижаси умумий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига қопланади";


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси нефть базаларининг чекланган устама нархлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинади.

Бунда "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси нефть базаларининг чекланган устама нархларини декларация қилиш учун ҳисоб-китоблар, нефть маҳсулотларини нефть базаларидан АЁҚШ жойлашган жойгача ташиш бўйича харажатларнинг устама нархлар таркибига киритилишини ҳисобга олган ҳолда, "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси томонидан тақдим этилади";


9 - 10 бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси нефть базаларидан автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини АЁҚШга сотиш, чегиришни ҳисобга олган ҳолда, ягона чакана нархлар бўйича амалга оширилади.

Бутун республика бўйича ягона чакана нархлар марказлаштирилган ҳолда белгиланадиган нефть маҳсулотларини нефть базалари томонидан, шу жумладан, АЁҚШ ҳамда нефть базалари таркибига кирадиган бошқа бўлинмалар орқали сотишда сотиш нархи (қўшилган қиймат солиғини ва нефть базаси устама нархини чегирган ҳолда) ва сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий тафовут тегишли нефтни қайта ишлаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига уларнинг етказиб беришларига мутаносиб равишда ўтказилади. Бунда нефтни қайта ишлаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказиладиган сумма автобензинни сотиб олишга харажатларнинг бир қисми шахсларнинг айрим тоифаларига ҳар ойлик пул компенсацияси тўланадиган пул маблағлари суммасига камайтирилади. Кўрсатиб ўтилган ушбу суммалар бўйича ҳар чоракда нефть базалари ва нефтни қайта ишлайдиган заводлар ўртасида таққослаш далолатномалари тузилади.

Нефтни қайта ишлаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказиладиган кўрсатиб ўтилган маблағлар нефть базаларининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалари суммасига киритилмайди, ягона солиқ тўловини тўлашда эса - ягона солиқ тўловига киритилмайди.

10. Нефть базаларининг чекланган устама нархларини декларация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Барча АЁҚШлар учун, уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автомобиль бензини ва дизель ёқилғисининг чакана нархидан чегиришларнинг ягона миқдори белгиланади";


12, 13, 14, 14-1, 18 ва 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


20-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддаги "корхоналар томонидан белгиланган чекланган даражалар" сўзлари ""Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси нефть базалари томонидан белгиланган" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 31-бандда:

иккинчи хатбошидаги "давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга - ажратилган лимитларга мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобига, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) қуйидаги мазмундаги 31-1-банд қўшилсин:

"31-1. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси нефть базалари томонидан автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга сотиш, ажратилган лимитларга мувофиқ, олдиндан ҳақини 100 фоиз тўлаган ҳолда - чакана нархлар бўйича амалга оширилади.

Бунда бюджет ташкилотлари ажратилган лимитлардан ортиқ автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига биржа савдолари орқали сотиб олишлари мумкин";


в) 34-бандда:

иккинчи хатбошидаги "нефтни қайта ишлаш заводларининг улгуржи сотиш нархи, нефть базаларигача ташиш учун тўлов ва нефть базаларининг устама нархи суммаси, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва ҳолатларда нархга қўшиладиган сумма сифатида ҳосил бўладиган нархлар бўйича" сўзлари "чегирмалар ҳисобга олинган чакана нархлар бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "қатъий белгиланган" сўзлари "чакана" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 36-банднинг учинчи хатбошисидаги "қатъий белгиланган" сўзлари "чакана" сўзи билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 март, 11-сон, 141-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 3-сон, 18-модда