язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2013 й. ПҚ-2009-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2013 й.

N ПҚ-2009



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2013 - 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 17 апрелдаги ПҚ-1957-сон қарорини бажариш юзасидан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг амал қилиши "Ангрен" махсус индустриал зонаси ва "Жиззах" махсус индустриал зонаси ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятга дахл қилмайди".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги низом 4-бандининг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бепул сотилиши лозим бўлган паст рентабелли, зарар кўриб ишлайдиган, иқтисодий ночор давлат корхоналари, паст ликвидли объектлар, шу жумладан, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси корхоналарини ташкил этиш учун қишлоқ жойларда фойдаланилмаётган бинолар ва хоналар рўйхатларини, шунингдек уларни инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари билан сотиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш".


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 386-модда