язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2012 й. 266-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.2012 й.

N 266



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари

тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг

2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сон Қонуни)


"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 12 сентябрдаги

266-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида" 1992 йил 6 мартдаги 103-сон қарорининг саккизинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 3-сон, 7-модда) чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 майдаги 125-сон қарори билан маъқулланган Давлат солиқ хизмати органларининг ягона маълумотлар базасини яратиш ва солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатишни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар комплексига қуйидаги мазмундаги 2.5-1-банд қўшилсин:

       

2.5-1.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобларни электрон шаклда юритиш учун дастурий таъминотни имтиёзли ёки бепул шартларда тарқатиш


Тадбирлар

Доимо

Давлат солиқ қўмитаси

Молия вазирлиги

Савдо-саноат палатаси



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 428-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 9-сон, 65-модда