язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2012 й. 251-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2012 й.

N 251



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 9 июлдаги

ПФ-4451-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 9 июлдаги ПФ-4451-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 23 августдаги

251-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 27-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига илованинг "Қишлоқлар, шаҳарчалар, овуллар, фуқаролар йиғинлари" бўлимига ҳамда "Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари" бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи;

"Маҳалла посбони" раҳбари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 33-34-сон, 397-модда