язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2012 й. 216-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2012 й.

N 216



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012 - 2016 йилларда

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш,

техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида"

2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарори)


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида" 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 14 июлдаги

216-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилансинки, республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан, етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси (кейинги ўринларда замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси деб аталади) фермер ва ширкат хўжаликларига, машина-трактор паркларига ҳамда "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) қуйидаги шартларда лизингга бериш йўли билан етказиб берилади:

замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи (2013 йилдан бошлаб - камида 15 фоизи, 2015 йилдан бошлаб эса - камида 20 фоизи) аванс сифатида лизинг олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади;

замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 85 фоизи (2013 йилдан бошлаб 85 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб эса - 80 фоизигача) "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) қарз асосида берадиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.";


б) 2-банднинг иккинчи - олтинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги иккинчи - еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"лизинг олувчиларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан берилган буюртмаларини умумлаштириш;

Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий манбалар асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари томонидан етказиб бериш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш;

жойлаштирилган буюртмаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган ва етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ўз вақтида аванслар тўлаш ва узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш;

лизинг шартномалари тузиш ва ҳам янги техникани, ҳам белгиланган тартибда талаб қилиб олинган илгари лизинг олувчиларга лизингга берилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш;

лизинг шартномалари бўйича тўловларнинг ўз вақтида ундирилишини ва уларнинг тегишли қисми Жамғармага ўтказилишини таъминлаш;

лизинг тўловлари тўғри ҳисоблаб ёзилишини ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ улар юзасидан ҳисоб-китоблар ва ҳисобот юритилишини таъминлаш.";


в) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи корхоналар" сўзлари "ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суғурта ташкилотлари - Ўзбекистон Республикаси резидентлари лизингга берилаётган техникани суғурталаш вазифаларини бажарувчи суғурта агентлари этиб белгилансин.";


г) 4-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Жамғармага ҳар йили, 1 октябрдан бошлаб ва унинг келгуси йилга даромадлари ва харажатлари баланси тасдиқлангунгача бўлган даврда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига аванс бериш учун "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси буюртманомалари бўйича маблағлар ажратишга рухсат этилсин. Аванс бериш ҳар ойлик улушлар билан, олди-сотди шартномасида кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 3 ойдан кечикмай, ушбу шартномада келгуси йилда етказиб бериш назарда тутилган ҳажмлар ва етказиб бериш муддатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.";


д) 5-бандда:

"машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар) ва фермер хўжаликлари" сўзлари "лизинг олувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "даромади (маржаси)" сўзлари "даромад фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи - тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"лизинг олувчилар томонидан лизинг шартномасида назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда "Агробанк" АТБ лизинг эгасининг ҳисоб рақамига сўзсиз бажарилиши керак бўлган "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан тақдим этилган тўлов талабномаларини қўяди;

лизинг тўловлари тўғри ҳисоблаб ёзилиши ҳамда тўланишини, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.";


ж) Республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга олиш Тартибида (1-илова):


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Тартиб республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари (кейинги ўринларда ишлаб чиқарувчи корхоналар деб аталади) томонидан ишлаб чиқарилган тракторлар ва ўрим-йиғим техникасини (кейинги ўринларда замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси деб аталади) лизингга олиш механизмини белгилаб беради.";


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ҳар йили, 1 августгача, "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси фермер ва ширкат хўжаликлари, машина-трактор парклари ва "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларидан тушган буюртманомалар асосида қишлоқ хўжалигининг лизинг шартларида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжи прогнозини шакллантиради.

Қишлоқ хўжалигининг техникага бўлган эҳтиёжи прогнозидан келиб чиқиб "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ва "Агробанк" АТБ ҳар йили 10 августдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда - "Жамғарма" деб аталади) замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишининг, шунингдек лизинг олувчилар томонидан тўлов тўланишининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олувчи келгуси йил учун (ойларга бўлган ҳолда) Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этадилар.";


3-бандга "Ишлаб чиқариладиган" сўзларидан кейин "ва расмий дистрибьюторлар орқали сотиладиган замонавий" сўзлари қўшилсин;


5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси, Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган манбалар асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришга ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари томонидан етказиб беришга буюртманомаларни жойлаштиради.

6. Буюртмага мувофиқ "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ҳар йили 1 октябргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартномавий компания).";


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "келгуси йил учун" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "даромад (маржа)" сўзлари "даромад фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин, "компания" сўзидан кейин "ва банк" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзагросуғурта" компанияси билан" сўзлари "суғурта ташкилотлари - Ўзбекистон Республикаси резидентлари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ўзининг минтақавий филиаллари орқали лизинг олувчилар билан замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг лизинг шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари жадвали (лизинг объекти қийматини ва лизинг олувчининг даромад фоизини қоплаш) илова қилинади. Бунда шартноманинг бир асл нусхаси "Агробанк" АТБга жўнатилади.

9. Лизинг олувчилар:

лизингга олинадиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини (2013 йилдан бошлаб - камида 15 фоизини, 2015 йилдан бошлаб эса - камида 20 фоизини) аванс сифатида "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига тўлайдилар;

лизингга олинадиган қишлоқ хўжалиги техникасини ўз маблағлари ҳисобига етакчи суғурта компаниялари - Ўзбекистон Республикасининг резидентларида суғурта қиладилар;

замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг қопланмаган қийматини, шунингдек лизинг олувчининг даромад фоизини лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари - 10 йил, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг машина-трактор парклари - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар - 7 йил) "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига тўлайдилар.";


10-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси аванс тўловини тўлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан уч ойдан кечикмай Жамғармага лизинг олувчи томонидан "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига 15 фоиз (2013 йилдан бошлаб - камида 15, 2015 йилдан бошлаб эса - камида 20 фоиз) миқдорида аванс тўланиши шарти билан етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизигача (2013 йилдан бошлаб - 35 фоизигача, 2004 йилдан бошлаб - 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб эса - 50 фоизигача) пул маблағлари ажратишга буюртманомаларни тақдим этади.";


11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан уч ойдан кеч бўлмаган муддатда навбатдаги йил чорагида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 30 фоизи (2013 йилдан бошлаб - камида 50, 2014 йилдан бошлаб - камида 55, 2015 йилдан бошлаб - камида 60, 2016 йилдан бошлаб - камида 70 фоизи) миқдорида ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига операция ҳисоб рақамидан аванс тўлови тўлайди.

12. Ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан лизингга расмийлаштирилгандан кейин шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари томонидан лизинг олувчиларга тўғридан-тўғри етказиб берилади.

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси Жамғармага замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг олувчиларга етказиб берилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади. Жамғарма уч банк куни мобайнида компания ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиши учун лизингга берилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 70 фоизи (2013 йилдан бошлаб - 50 фоизигача, 2014 йилдан бошлаб - 45 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб - 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб - 30 фоизигача) миқдорида пул маблағларини "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясининг операция ҳисоб рақамига ўтказади.";


14-банддан "машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар) ва фермер хўжаликлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси тузилган қарз шартномаларига мувофиқ жалб этилган қарзлар бўйича асосий қарз юзасидан Жамғарма олдидаги қарздорликни олинган лизинг тўловлари ҳисобидан тўлайди. Лизинг бўйича фоизлар "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси, Жамғарма ва "Агробанк" АТБ ўртасида тузилган тижорат агенти функцияларини бажариш шартномасига мувофиқ тақсимланади.".


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Лизинг тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар лизинг олувчилар томонидан бажарилмаган тақдирда, шартнома шартларига мувофиқ "Агробанк" АТБ лизинг олувчиларнинг ҳисоб рақамига "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан тақдим этилган сўзсиз бажарилиши керак бўлган тўлов талабномаларини қўяди. Лизинг олувчилардан кўрсатиб ўтилган тўлов талабномаси бўйича ундирилган пул маблағлари "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясининг операция ҳисоб рақамига ўтказилади.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 21-қатор қўшилсин:

21.

Қишлоқ хўжалиги техникаси

камида 70%

шартноманинг умумий суммасидан (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланган ҳолда лизинг асосида сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникасидан ташқари)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 334-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 54-модда