язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2012 й. 183-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2012 й.

N 183



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида" 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сон Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сон Қонунини амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 26 июндаги

183-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 3-модда):


а) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат статистика ҳисоботи шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича йўриқномаларни тасдиқлаш" сўзлари "ягона статистика методологиясини ва давлат статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Қонун бузилишлари аниқланган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жавобгарликкача жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритилсин" сўзлари чиқариб ташлансин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Давлат статистика қўмитаси органларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган статистика ишларига ҳақ тўлаш буюртмачи томонидан шартнома асосида амалга оширилади";


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Қонунга мувофиқ мансабдор шахсларга давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлиги учун солинадиган маъмурий жарималардан тушумлар ҳисобига шакллантириладиган Махсус жамғармани юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига берилсин";


14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқларига фойдадан ва давлат статистика органлари ихтиёрида қоладиган бошқа тушумлардан давлат статистика органлари тизими ходимларининг юқори малакаси учун уларга ойлик лавозим маоши миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда устама белгилаш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилсин";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


15-банднинг иккинчи хатбошисига "шакллантиришда" сўзидан кейин "давлат" сўзи қўшилсин;


16-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Буюк ипак йўли кўчасидаги" сўзлари "Мустақиллик шоҳ кўчаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Махсус жамғармаси тўғрисидаги низомда:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қуйидагилар:

давлат статистика органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

давлат статистика органлари мутахассисларининг малакасини ошириш;

ходимларнинг касб маҳоратини оширишга ва юқори унумли меҳнат қилишга интилишини кучайтириш орқали статистика маълумотлари ва ҳисобот кўрсаткичларининг тезкорлигини, ишончлилигини ва холисоналигини таъминлашга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси махсус жамғармасининг асосий мақсади ҳисобланади";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Махсус жамғарма қонунга мувофиқ мансабдор шахсларга давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлиги учун солинадиган жарималардан тушадиган маблағлардан шакллантирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 27-бандининг "Шакллантириш манбаи" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ солинадиган жарималар суммаси".






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 26 июндаги

183-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг Махсус жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 16 февралдаги 74-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тўлов балансининг даромад қисми тўлиқ ва ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 6 октябрдаги 424-сон қарорининг 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Статистика ва молия ҳисоботини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 25 июндаги 227-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 34-модда) 1-илованинг II бўлими ва қарорга 2-илова.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида ҳисоботни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 24 сентябрдаги 409-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 293-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 46-модда