язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2012 й. 148-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2012 й.

N 148



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки

маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини

чеклаш тўғрисида" 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сон Қонуни)



Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида" 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сон Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Пивони чакана сотишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 26 октябрдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 69-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 29 майдаги

148-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорларда сифатсиз озиқ-овқат товарлари сотилишини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 4 сентябрдаги 378-сон қарорининг 1-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 32-модда):


биринчи хатбошидаги "алкоголли ва" ҳамда "тамаки маҳсулотлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда аҳолига ўсимлик ёғи, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш фақат юридик шахс шаклидаги чакана савдо ташкилотлари томонидан назорат-касса аппаратлари ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш терминаллари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):


а) 1-иловада (Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари):


12-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш жойларида уларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув жойлаштирилган бўлиши керак";


37-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"- тамаки маҳсулоти қутиси (ўрами) олд томони асосий майдонининг камида қирқ фоизини ва орқа томонидаги асосий майдоннинг камида 40 фоизини эгаллайдиган, шунингдек алкоголли маҳсулот идиши этикеткаси асосий майдонининг камида 40 фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак";


47-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"47. Тамаки маҳсулотларини акциз маркаларисиз ва 20 ёшдан кичик шахсларга сотишга рухсат берилмайди";


V бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"V. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан

чакана савдо қилиш хусусиятлари";


57-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"57. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш белгиланган тартибга мувофиқ берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо ҳуқуқи учун рухсатнома асосида ва ушбу мақсадлар учун ҳимояланган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан, шунингдек банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий тартибда фойдаланган ҳолда амалга оширилади";


58-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"58. Сифатига кўра стандартларнинг мажбурий талабларига ва техник шартларга мувофиқ бўлган, белгиланган намунадаги акциз маркалари билан маркаланган (пиводан ташқари) алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилиши керак";


иккинчи хатбошидаги "алкоголли ичимликлар" сўзлари "алкоголь ва тамаки маҳсулотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


бешинчи хатбошига "назорат-касса машиналарини" сўзларидан кейин "ва банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини" сўзлари қўшилсин;


59-банддаги "алкоголли ичимликларни" сўзлари "алкоголли маҳсулотларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


60-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"60. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини:

20 ёшга тўлмаган шахсларга;

мувофиқлик сертификатисиз;

яроқлилик муддати ўтиб кетган ҳолда;

акциз маркалари билан маркаланмаган ҳолда (пиводан ташқари) ёки қалбаки акциз маркалари билан;

ишлаб чиқарилган корхонани аниқлаш имконини берадиган даражада аниқ маркаланмаган ҳолда;

алкоголли маҳсулотлар тайёрлашга лицензияси бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тайёрланганда;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки божхона тартибга солиши, савдо белгилари ва фирма номларидан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларида, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузган ҳолда етказиб берган етказиб берувчилардан сотиб олинганда;

алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотиш учун санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган хона ва жойларда;

таълим, спорт ва диний муассасалардан камида беш юз метр радиусда жойлашган савдо корхоналарида;

тамаки маҳсулотларига нисбатан - доналаб, қутисиз (ўрамсиз);

савдо автоматлари орқали;

жамоат транспорти бекатларида, шу жумладан, метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, аэропортларга, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган жойларда жойлашган савдо корхоналарида;

этикеткаларсиз, ифлос (ички ёки ташқи томони), синган (оғзи учган, ёрилган), тиқини учган, умумий кўриниши тиниқ бўлмаган, чет нарсалар аралашган, чўкиндили бутилкаларда (винолар тўпламидан ташқари);

алкоголли маҳсулотларга қонун ҳужжатларида белгиланган энг паст чакана нархдан паст нархларда (пиводан ташқари) сотиш тақиқланади";


61-банднинг биринчи хатбошисидаги "алкоголли ичимликлар" сўзлари "алкоголь ва тамаки маҳсулотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


62-банддаги "алкоголли ичимликларни" сўзлари "алкоголь ва тамаки маҳсулотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


63-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"63. Алкоголли маҳсулотларни сотиш чоғида сотувчи сотувдаги мавжуд товар намуналарига маҳсулот номи ёзилган, уларнинг идиши ва қадоқлаш қиймати қўшилган нархлари кўрсатилган нархномаларни биркитиб қўяди";


64-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"64. Сотувчи-ходимларнинг иш ўринлари (алкоголли маҳсулотларни қуйиб сотувчи шахслар учун) тегишли савдо ускунаси, давлат текширувидан ўтган ўлчов мензуркалари ва ўлчов кружкалари билан жиҳозланган ва алкоголли маҳсулотларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувга эга бўлиши керак";


65 ва 66-бандлардаги "алкоголли ичимликлар" сўзлари "алкоголь ва тамаки маҳсулотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


67-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"67. Пиво алкоголли маҳсулот ҳисобланади (алкоголсизлари бундан мустасно). Пивони (алкоголсизлари бундан мустасно) алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо ҳуқуқи учун рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда юридик шахслар томонидан сотишга йўл қўйилади";


189-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш";


б) 2-илованинг (Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари) 25-банди ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари 15-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 22-сон, 244-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 36-модда