язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2012 й. 116-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2012 й.

N 116



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка

қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон

Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари

ҳақида" 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 20 апрелдаги

116-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида" 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорига 2-илова 22-бандининг олтинчи хатбошисига "қонун ҳужжатларида уй-жой сотиб олиш ва прописка қилишда алоҳида ҳолатлар белгиланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 20-модда) 1-иловада:


а) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа давлатларнинг фуқаролари, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатларнинг фуқаролари ва" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи фуқаролар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги хусусийлаштирилган квартираларни (квартираларнинг бир қисмини), уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига келишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарорининг 4-бандида кўрсатилган шахслардан ташқари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка олишгандан кейин, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги хусусийлаштирилган квартираларни (квартираларнинг бир қисмини), уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиб олишлари мумкин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 7-бандида:


"б" кичик бандига "шунингдек турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун" сўзлари қўшилсин;


"в" кичик бандидаги "шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:


а) 1-илованинг 1-бандидаги "шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари" сўзлари чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига келишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарорида:


а) қарорнинг номи ва кириш қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан

Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини

тартибга солиш тўғрисида


Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олиш жараёнларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади";


б) 1-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2, 2-1, 3-бандлар, 4-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 30 декабрдаги 519-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 84-модда):


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларининг чет элга чиқишлари масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон* Фармони билан ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссияларга юклансин";


б) 5-бандга қуйидаги мазмундаги иқтибос қўшилсин:


"* Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида паспорт тизими қоидаларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 22 сентябрдаги ПФ-4364-сон Фармони билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар тугатилган";


в) 7-банддаги "Тошкент шаҳри" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 1-илованинг 2-бандида:

биринчи хатбошидаги "ва Тошкент шаҳри" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "ва Тошкент шаҳар ИИББ" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 28-модда) 1-илованинг 11-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келаётган ва бир марталик вақтинча ишларга ёлланаётган фуқаролар фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини тақдим қилиши керак".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 9-бандидаги "вақтинча прописка" сўзларидан кейин "ва турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги" сўзлари қўшилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 20 апрелдаги

116-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 16 декабрдаги 586-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2010 йил 12 июлдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 191-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 4-сон, 28-модда