язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2012 й. 68-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2012 й.

N 68



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт

банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини

ривожлантириш" лойиҳасини кўп марталик транш бўйича

молиялаштириш дастурини амалга оширишга доир

биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"

2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сон қарори")



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп марталик транш бўйича молиялаштириш дастурини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси қурилиши тугалланмаган объектларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва қурилиши тугалланмаган объектлар гаровини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. "Қишлоқ қурилиш банк" очиқ акциядорлик тижорат банки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган якка тартибдаги уй-жой ипотекаси тўғрисидаги намунавий шартномани бир ой муддатда ишлаб чиқсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 12 мартдаги

68-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:


учинчи хатбошига "шунингдек халқаро ва хорижий молиявий институтлар маблағлари" сўзлари қўшилсин;


тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"имтиёзли давр - кредит бўйича асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилган давр";


еттинчи хатбошидаги "ҳамда унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари) сўзлари "қарз олувчининг яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари) ва бошқа жисмоний шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "қарз олувчининг яқин қариндошлари" сўзлари "қарз олувчининг яқин қариндошлари ёки бошқа жисмоний шахс" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Банкнинг кредит комиссияси (қўмитаси) қарори асосида ипотека кредитини қўшимча таъминлаш сифатида қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг мулки бўлган бошқа кўчмас мулк, ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг кафиллиги ҳам қабул қилиниши мумкин";


г) 39-банддаги "тенг улушлардаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 2-иловада:


2.1-бандда:

бешинчи хатбошидаги "қарз олувчининг ипотека кредити ва кредит бўйича фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити юзасидан биргаликда жавоб берадиган эри (хотини) ҳамда унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари)" сўзлари "қарз олувчининг ипотека кредити ва кредит бўйича фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити юзасидан биргаликда жавоб берадиган эри (хотини) ҳамда унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари) ва бошқа жисмоний шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"имтиёзли давр - кредит бўйича асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилган давр";


4.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси йилига 7 фоиз миқдорида белгиланади";


6.1-банддаги "олти ойдан" сўзлари "бир йилдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


8.1-банднинг 8.1.2-кичик бандидаги "5.8" рақамлари "5.7" рақамлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:


тўртинчи хатбошидаги "танлаб олиш" сўзлари "танлов савдолари" сўзлари билан алмаштирилсин;


бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


олтинчи хатбошига "шунингдек халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг маблағлари" сўзлари қўшилсин;


еттинчи хатбошидаги "ёки юридик шахс - қарз олувчи иш берувчисининг" сўзлари "юридик шахс - қарз олувчининг иш берувчиси ёки бошқа шахсларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Якка тартибда иморат қурувчига ер участкаси ажратиш Якка тартибда иморат қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тайёр ҳолда топшириш шарти билан уй-жой қуришга инжиниринг компанияси томонидан буюртмачи функциялари амалга оширилишига шартнома тузилгандан кейин туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида расмийлаштирилади.

Бунда ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган шартнома бекор қилинган тақдирда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилади. Кўрсатиб ўтилган шарт туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорида ва Якка тартибда иморат қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тузилган шартномада қайд этилиши керак";


в) 12-банднинг иккинчи хатбошига "(намунавий шакли ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ)" сўзлари қўшилсин;


г) 13-банднинг учинчи хатбошига "(намунавий шакли ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ)" сўзлари қўшилсин;


д) 17-бандда:

"(намунавий шакли 1-иловага мувофиқ)" сўзлари "(намунавий шакли ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ)" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Ер участкаси билан биргаликда қурилаётган уй-жойнинг ипотекаси ипотека кредитини қайтариш бўйича қарз олувчининг мажбуриятлари таъминланиши ҳисобланади. Бунда уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин унга бўлган ипотека тўхтатилмайди ва ипотека тўғрисидаги шартноманинг кучда қолишини сақлаб қолиш учун унга ипотека предметининг тавсифига ҳамда уни баҳолашга ҳамда ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб этилмайди. Бироқ томонларнинг розилиги бўйича қурилган уй-жойга гаровни қайта расмийлаштириш мумкин.

Агар томонларга боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича қуриш даврида ипотека кредити бўйича таъминлаш расмийлаштирилмаган бўлса, қурилиш тугаллангандан кейин ушбу уй-жойнинг ипотекаси расмийлаштирилади.

Банкнинг кредит комиссияси (қўмитаси) қарори асосида қарз олувчининг мулкида, ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг кафиллигида бўлган бошқа кўчмас мулк ҳам ипотека кредитини қўшимча таъминлаш сифатида қабул қилиниши мумкин";


ж) қуйидаги мазмундаги 18-1, 18-2, 18-3-бандлар қўшилсин:

"18-1. Гаровга қўйилган мол-мулкни баҳолаш қарз олувчи билан банк ўртасидаги битим бўйича амалга оширилади ҳамда гаровга қўйилган кўчмас мулк қийматини келишиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Бунда қурилаётган уй-жойни баҳолаш ўтказилган танлов савдолари натижаларига мувофиқ амалга оширилади.

18-2. Қарз олувчи кредит шартномаси тузилгандан кейин кредит шартномаси амал қилиш муддатида суғурта ташкилоти билан ипотека предметининг йўқотилиши ва шикастланиши хавфларидан суғурта шартномаси тузиши шарт.

18-3. Кредит шартномасида назарда тутилган ҳолларда кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда қурилаётган (қурилган) уй-жой навбатдаги Якка тартибда иморат қурувчига сотилади.

Бунда ушбу уй-жойни сотиб олиш учун банк унинг томонидан белгиланадиган тартибда ва шартларда харидорга ипотека кредити (такрорий ипотека кредити) беришга ҳақлидир";


з) 19-банддаги "Танлаш" сўзи "Танлов савдолари" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади";


к) 21 - 27-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


л) ўзбек тилидаги матннинг 30-бандидаги "90" рақами "95" рақами билан алмаштирилсин;


м) 31-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда дастлабки бадал маблағларини, ипотека кредити маблағларини, шунингдек қурилаётган уй-жой қийматининг қолган қисмига тенг миқдорда омонат қўйилма ҳисоб рақамида тўпланган маблағларни 22626-сон "Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" инжиниринг компаниясининг молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказиш банк филиали томонидан якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда қарз олувчининг ёзма топшириғи асосида амалга оширилади";


н) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"36. Уй-жой қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича инжиниринг компанияси томонидан Якка тартибда иморат қурувчига берилгандан кейин Якка тартибда иморат қурувчи бир ой муддатда қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши, шундан кейин банкка уй-жойга мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхасини тақдим этиши шарт";


о) 37-бандда:


қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ер мавзеси ҳудудига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган сув таъминоти объектлари қуришни молиялаштириш республика бюджети ҳисобига амалга оширилади";


иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


п) қуйидаги мазмундаги Х бўлим қўшилсин:


"Х. Якунловчи қоида


"44. Зарурият бўлганда ушбу Низомда келтирилган намунавий шартномалар шартлари тегишли равишда банк ёки инжиниринг компанияси томонидан қайта қўриб чиқилиши мумкин";


р) 1-3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:




"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси

иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Якка тартибда уй-жой қуришга буюртмачи

функцияларини амалга ошириш тўғрисида ____-сон

НАМУНАВИЙ ДАСТЛАБКИ ШАРТНОМА


________________                                           20__ йил "__" _____________

      (аҳоли пункти)


"_______" йил _____________ да берилган паспорти серияси ______, № _______, кейинги ўринларда "Якка тартибда иморат қурувчи" деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ______________________________ бир томондан, кейинчалик "Буюртмачи" деб аталадиган ҳамда Низом ва 20__ йил "___" ____________даги -сон бош ишончнома асосида иш кўрувчи "Ипотекага олувчи" деб аталадиган "Қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси номидан ____________________ __________________ филиали директори _________________________ иккинчи томондан, биргаликда "Томонлар" деб аталувчи, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:


1. Шартнома предмети


1.1. Томонлар "Қишлоқ қурилиш банк" очиқ акциядорлик тижорат банкининг ________________________ филиали (кейинги ўринларда Банк деб аталади) томонидан Якка тартибда иморат қурувчига ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган ва бу ҳақда Банк томонидан Буюртмачига ахборот тақдим этган пайтдан бошлаб 10 (ўн) иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси, _____________ (вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси) _____________ тумани, _______________ аҳоли пунктидаги манзилда жойлашган, _____ хонадан иборат _______ ер мавзесида қурилиши керак бўлган уй-жой қуришга буюртмачи функциясини амалга оширишга шартнома (кейинги ўринларда асосий шартнома деб аталади) тузиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.


2. Муҳим шартлар


2.1. Томонлар қуйидагиларни асосий шартноманинг муҳим шартлари деб ҳисоблашга келишдилар:

2.1.1. Буюртмачига қуриш топшириладиган уй-жойнинг бошланғич қиймати ______________ (_______________________________________) сўмни ташкил этади.

2.1.2. Буюртмачи тайёр ҳолда топшириш шартлари билан уй-жой қуриш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади ва пудратчиларни жалб этган ҳолда ва ўз маблағлари ва/ёки жалб этилган маблағлар билан намунавий лойиҳага мувофиқ уй-жой қуриш бўйича барча ишларни бажаришни ўз зиммасига олади, Якка тартибда иморат қурувчи эса шартнома бўйича мажбуриятларни зарур тарзда бажариш, шу жумладан шартномада белгиланган нархни тўлаш, шунингдек қурилиш ишлари тамом бўлгандан кейин уй-жойни қабул қилиш мажбуриятини олади.

2.1.3. Қурилишнинг давом этиши ва шартномада назарда тутилган ишларни бажариш муддатлари, шунингдек қурилиш қиймати пудратчини танлаш бўйича танлов савдолари натижаларига мувофиқ белгиланади.


3. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби


3.1. Қурилаётган уй-жойнинг қийматини тўлаш Банкнинг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига, шунингдек Якка тартибда иморат қурувчининг ўз маблағлари ва/ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

3.2. Қурилаётган уй-жой қиймати Якка тартибда иморат қурувчи томонидан тўланиши асосий шартномада назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


4. Шартноманинг амал қилиши


4.1. Ушбу Шартнома уни Томонлар имзолаган кундан бошлаб амал қилади ва унинг шартларини Томонлар бажаргунга қадар (Томонлар асосий шартномани имзолагунча) амал қилади.

4.2. Ушбу Шартномада назарда тутилган мажбуриятлар қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

Томонлар асосий шартномани тузишлари керак бўлган муддат тамом бўлгунига қадар асосий шартноманинг тузилмаслиги;

ушбу Шартнома тузилгандан кейин 5 (беш) банк куни мобайнида Якка тартибда иморат қурувчи томонидан унинг номига очилган Банкдаги мажбурий улушли ҳисоб рақамига қурилаётган уй-жойининг бошланғич қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки бадал тўланмаслиги;

Банкнинг кредит комиссияси томонидан ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши.


5. Якунловчи қоидалар


5.1. Томонларнинг ҳар бири ушбу Шартнома талабларига мувофиқ ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажаришлари керак.

5.2. Ушбу Шартнома бўйича Томонларнинг низолари уларнинг келишуви бўйича ҳал этилади, бундай келишувга эришилмаганда - суд томонидан ҳал этилади.

5.3. Ушбу Шартнома уч нусхада тузилган, улардан бири Банкка берилади, қолган иккитаси Томонларга берилади. Барча нусхалар бир хил ва бир хил юридик кучга эга.


6. Томонларнинг реквизитлари ва имзолари

Якка тартибда иморат қурувчи:

    


Буюртмачи:


(Ф.И.О. тўлиқ)

      


(филиалнинг тўлиқ номи)

        



(индекси, манзили, телефони)



(индекси, манзили, телефони)


    



(туғилган санаси)


(банк реквизитлари)

(туғилган жойи)


(СТИР)

(СТИР)


(филиал директорининг Ф.И.О.)


                         __________

(имзо)


М.Ў.                 (имзо)

    





"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси

иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Уй-жой қуришга буюртмачи функцияларини

амалга ошириш тўғрисида ____-сон

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

(Асосий шартнома)


______________                                             20__ йил "___" ____________

    (аҳоли пункти)


"______" йил _____________ да берилган паспорти серияси _______, № _______, кейинги ўринларда "Якка тартибда иморат қурувчи" деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси __________________________ бир томондан, кейинчалик "Буюртмачи" деб аталадиган ҳамда Низом ва 20__ йил "___" ___________даги -сон бош ишончнома асосида иш кўрувчи "Ипотекага олувчи" деб аталадиган "Қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси номидан __________________________ филиали директори ______________ иккинчи томондан, биргаликда "Томонлар" деб аталувчи, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:


1. Асосий тушунчалар


1.1. Кейинчалик ушбу Шартнома матнида учрайдиган барча атамалар, агар матндан ўзгача маъно келиб чиқмаса, ушбу бўлимда баён қилинган таърифларга эгадир:

намунавий лойиҳа - табиий-иқлим шароитлари ва жойнинг рельефи, республика минтақаларининг ижтимоий-демографик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда замонавий қурилиш материаллари ва технологияларни қўллаб намунавий уй-жойлар қуришга "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Намунавий лойиҳа қуйидагилардан иборатдир: ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари; пойдеворлар, ертўлалар, қаватлар, уй-жойнинг кесимлари ва олд томонлари акс эттирилган ҳолда ер участкасининг режаси; смета-молия ҳисоб-китоби;

якка тартибда иморат қурувчи - қишлоқ жойларда яшайдиган, тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ якка тартибда уй-жой қуришга буюртмани белгиланган тартибда расмийлаштирадиган (расмийлаштирган) Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

пудратчи - танлов савдолари натижалари бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартларида уй-жой қуришга буюртмаларни жойлаштиришга инжиниринг компанияси билан тузилган пудрат шартномаси асосида уй-жой қурилишини амалга оширувчи пудрат қурилиш ташкилоти;

узил-кесил тўлов - якка тартибдаги уй-жойнинг бошланғич бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қиймати қолган қисмига тенг бўлган миқдордаги тўлов.


2. Шартнома предмети


2.1. Буюртмачи ___-сон тасдиқланган намунавий лойиҳага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси, ___________________ (вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси) _______________ тумани, ______________ аҳоли пунктидаги манзилда жойлашган _________ мавзесида "тайёр ҳолда топшириш шарти билан" ____-сон якка тартибдаги уй-жойни (кейинги ўринларда Объект деб аталади) қуришга буюртмачи функцияларини бажариш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади, Якка тартибда иморат қурувчи эса Шартномада қайд этилган нархни тўлаш ва Объектни қабул қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.


3. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


3.1. Якка тартибда иморат қурувчи қуйидагиларни зиммасига олади:

3.1.1. Объект қурилишига ушбу Шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартларда ўз маблағларини ва/ёки жалб этилган пул маблағларини йўналтириш.

3.1.2. Буюртмачига ушбу Шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар Якка тартибда иморат қурувчи томонидан бажарилишига тегишли бўлган тўлов ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш.

3.1.3. Ушбу Шартномага мувофиқ Буюртмачидан Объектни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилиш мажбуриятини олади.

3.2. Якка тартибда иморат қурувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

3.2.1. Қурилишнинг боришини кузатиш, таклифлар киритиш ҳамда Буюртмачи ва пудратчига даъволар тақдим этиш.

3.2.2. Қурилиши тугалланган Объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича қабул қилиш комиссияси ишида қатнашиш.

3.2.3. Ушбу Шартномага ва пудрат шартномасига мувофиқ қабул қилиш-топширишнинг оралиқ ва узил-кесил далолатномаларини қабул қилиш ва имзолашда қатнашиш орқали Буюртмачи билан биргаликда Объект бўйича ишларнинг бажарилишини текшириш ва назорат қилиш жараёнида қатнашиш.

3.2.4. Қурилиш пудрати шартномаси шартларидан четга чиқиш ёки ишларни бажаришни текшириш ва назорат қилишда аниқланган ҳамда иш сифатини ёмонлаштирадиган бошқа камчиликлар тўғрисида дарҳол Буюртмачига маълум қилиш.

3.3. Буюртмачи қуйидагиларни зиммасига олади:

3.3.1. Объект қурилишига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш.

3.3.2. Қурилишни бошқаришни ташкил этиш.

3.3.3. Пудратчилар орасида Объект қурилишига буюртмаларни танлов асосида жойлаштириш, потенциал пудратчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан белгиланадиган ҳоллар бундан мустасно.

3.3.4. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш, пудратчи - танлов савдолари ғолиби билан шартномани имзолаш.

3.3.5. Объектни фойдаланишга қабул қилиш ва уни Якка тартибда иморат қурувчига бериш, қабул қилиш-топшириш ҳужжатларини имзолаш.

3.3.6. Якка тартибда иморат қурувчига унинг талаби бўйича буюртмаларни жойлаштириш ва амалга ошириш ҳамда Объект қурилиши бўйича ишларнинг бажарилиши тўғрисида маълум қилиш.

3.3.7. Қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқлигини назорат қилиш.

3.4. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

3.4.1. Объект қурилиши бўйича ишларни бажариш тартибини ўз хоҳиши бўйича белгилаш.

3.4.2. Ушбу Шартноманинг 4.2-бандида назарда тутилган маблағлар Якка тартибда иморат қурувчи томонидан белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда ушбу Шартнома бекор қилинишидан бир ой олдин бу ҳақда Якка тартибда иморат қурувчини ёзма шаклда хабардор қилган ҳолда ушбу Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш.


4. Шартнома бўйича объект қурилиши қиймати ва уни тўлаш тартиби


4.1. Буюртмачига топшириладиган Объектни қуриш қиймати танлов савдолари натижалари бўйича белгиланади ва Шартномавий жорий нарх (шу жумладан маъмурий харажатлар ва табиий-иқлим шароитлари ва ер мавзеси рельефи билан боғлиқ бўлган харажатлар) __________________ (_______________________________________) сўмни ташкил этади, ундан:

(а) ________________ сўм - Объект бошланғич нархининг камида 25 фоизи миқдоридаги бошланғич бадал;

(б) ________________ сўм - "Қишлоқ қурилиш банк" очиқ акциядорлик тижорат банкининг ___________________________ филиали (кейинги ўринларда банк деб аталади) ипотека кредити;

(в) ________________ сўм - Объектни қуриш учун маблағларнинг етишмаётган қисми (узил-кесил тўлов).

4.2. Узил-кесил тўловни тўлаш Шартнома тузилгандан кейин, Объект қурилиши бошланган пайтдан, бироқ Объект қурилишига ипотека кредити йўналтирилган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай амалга оширилиши керак.

4.3. Объект қийматини молиялаштириш банк томонидан Якка тартибда иморат қурувчининг ёзма топшириғи асосида Буюртмачининг 22626-сон "Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига нақд пулсиз шаклда пул маблағларини ўтказиш йўли билан Шартномага мувофиқ қуйидаги тартибда босқичма-босқич амалга оширилади:

(а) Буюртмачи томонидан Объект қурилиши бўйича ишлар қийматининг 25 фоизигача миқдорда пудратчига аванс бериш учун бошланғич бадал маблағлари - Буюртмачининг 22626-сон "Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига маблағлар ўтказишга белгиланган тартибда рухсатнома берилгандан кейин;

(б) Буюртмачи томонидан пудратчини ҳар ойда жорий молиялаштириш ва Объект қурилиши бўйича ишларнинг қолган қиймати учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш учун ипотека кредити маблағлари - Объект қурилишини жорий молиялаштириш бошлангандан ҳамда Буюртмачи ва банк ходимлари томонидан жойнинг ўзига бориб бажарилган ишлар сифати текширилгандан ва бажарилган ишларнинг оралиқ далолатномаси ва/ёки узил-кесил далолатномаси тузилгандан кейин;

(в) ушбу банднинг "б" кичик бандига мувофиқ Буюртмачи томонидан пудратчини ҳар ойда жорий молиялаштириш ва Объект қурилиши бўйича ишларнинг қолган қиймати учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш учун узил-кесил тўлов маблағлари.

4.4. Якка тартибда иморат қурувчининг хоҳиши бўйича қўшимча қурилиш амалга оширилиши ёхуд қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарнинг лойиҳада назарда тутилган қимматроқ қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар билан алмаштирилиши Томонларнинг қўшимча битими асосида Якка тартибда иморат қурувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

4.5. Буюртмачи тасдиқланган лойиҳаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди.


5. Ишларни бажариш муддатлари


5.1. Қурилишнинг қанча давом этиши ва ушбу Низомда назарда тутилган ишларни бажариш муддатлари пудратчини танлаш бўйича танлов савдолари натижаларига мувофиқ белгиланади.

Қурилиш ишлари 20__ йил "____" ___________да бошланади.

Қурилиш ишлари 20__ йил "____" ___________да тамом бўлади.


5.2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзгариши ёки Томонларга боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар пайдо бўлиши натижасида Томонларнинг ушбу Шартномада келишилган ўз мажбуриятларини бажариши учун тўсиқлар юзага келган тақдирда қурилишнинг муддатлари ва шартномавий нархини тегишли равишда Томонлар қўшимча битим билан ўзгартириши мумкин.


6. Объектнинг Якка тартибда иморат

қурувчи томонидан қабул қилиниши


6.1. Шартномада келишилган намунавий лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишларининг барча ҳажми бажарилгандан кейин Объект давлат қабул қилиш комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинади ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.

6.2. Пудратчи томонидан қурилган ва Буюртмачига берилган Объект Якка тартибда иморат қурувчига қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берилади. Бунда узил-кесил тўлов бўйича Якка тартибда иморат қурувчининг Буюртмачидан қарзи мавжуд бўлган тақдирда Объектни Якка тартибда иморат қурувчига бериш қарздорлик қоплангунига қадар кечиктирилади.

6.3. Якка тартибда иморат қурувчи банк ва Буюртмачи билан келишув бўйича тўлиқ қурилмаган уй-жойни қуриш тўғрисидаги ўз буюртманомасини рад этган тақдирда (шартномани бекор қилиш тўғрисида мурожаат қилганда) уй-жой бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб қилингандан кейин уй-жойга нисбатан ушбу буюртманома бўйича бошқа Якка тартибда иморат қурувчи билан Шартнома тузилади ва закалат олиб қолинган ҳолда Якка тартибда иморат қурувчининг ўз маблағлари банкда Якка тартибда иморат қурувчининг номига очилган жамғарма ҳисоб рақамига қайтарилади, закалат ушламаслик тўғрисида Томонларнинг битими мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Қурилиши тугалланган Объектни қабул қилиш Якка тартибда иморат қурувчи томонидан асосли равишда рад этилган тақдирда Объект навбатдаги Якка тартибда иморат қурувчига сотилади ва Якка тартибда иморат қурувчининг ўз маблағлари Объект сотилгандан кейин унга қайтарилиши керак. Бунда Якка тартибда иморат қурувчининг ўз маблағлари банкда Якка тартибда иморат қурувчининг номига очилган жамғарма ҳисоб рақамига қайтарилади.

Бошланғич бадал ҳамда Объектнинг бошланғич бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қийматининг қолган қисми юридик шахс, яъни Якка тартибда иморат қурувчининг иш берувчиси томонидан тўланган тақдирда, ушбу маблағлар у билан келишув бўйича унинг ҳисоб-китоб рақамига қайтарилади.


7. Форс-мажор


7.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар ушбу бажармаслик Шартнома тузилгандан кейин пайдо бўлган, Томонлар олдиндан кўриши, оқилона чоралар билан бартараф этиши мумкин бўлмаган енгиб бўлмас куч ҳолатлари (форс-мажор) оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинадилар.

7.2. Енгиб бўлмас куч ҳолатига ҳавола қилувчи Томон бошқа Томонни бундай ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида ёзма шаклда дарҳол хабардор қилиши шарт, шунингдек исталган Томоннинг талаби билан тегишли орган томонидан берилган тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши керак.

7.3. Ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмас куч ҳолатлари амал қилган даврга мутаносиб равишда кечиктирилади.


8. Шартноманинг бажарилишини таъминлаш


8.1. Якка тартибда иморат қурувчи томонидан Объектнинг бутун қиймати тўланишини таъминлаш ва ушбу Шартнома бўйича унинг бошқа мажбуриятлари бажарилиши учун Якка тартибда иморат қурувчининг бошланғич бадал ва узил-кесил тўлов жами суммасининг камида 20 фоизи миқдоридаги пул маблағлари закалат ҳисобланади ва ушбу пул маблағлари Буюртмачининг тасарруфида бўлади.

8.2. Агар Якка тартибда иморат қурувчи ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки Объектдан воз кечса (шу жумладан ушбу Шартноманинг бузилиши) - закалат Буюртмачининг ихтиёрига ўтади.

8.3. Агар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар на Буюртмачи, на Якка тартибда иморат қурувчи жавоб бермайдиган ҳолатлар бўйича муддатида бажарилмаса - закалат Томонларнинг келишуви бўйича Якка тартибда иморат қурувчига қайтарилади ёки Якка тартибда иморат қурувчи томонидан кўрсатилган шахснинг ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.

8.4. Агар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилса - закалат Объектнинг нархини тўлашга ҳисобланади.


9. Томонларнинг жавобгарлиги


9.1. Томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Шартнома билан ўзларига юкланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги учун жавоб берадилар.

9.2. Якка тартибда иморат қурувчи Шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун Буюртмачига:

ушбу Шартноманинг 4.2-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун - муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0.2 фоизи, бироқ шартномавий нархнинг 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди;

Якка тартибда иморат қурувчи Объектнинг бериш учун тайёрлиги тўғрисида билдиришнома олган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ қурилиши тугалланган Объектни қабул қилишни бошлаш кечиктирилганлиги учун - муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,2 фоизи, бироқ шартномавий нархнинг 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

9.3. Буюртмачи томонидан Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда у Объект қурилиши тамом бўлиши кечиктирилганлиги учун Якка тартибда иморат қурувчига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0.2 фоизи, бироқ Объект шартномавий нархнинг 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

9.4. Неустойка тўлаш Шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишидан озод қилмайди.

9.5. Комплексда бошқа уй-жойлар билан биргаликда уй-жой қурилиши амалга оширилиши муносабати билан, уй-жойлар қурилиши билан боғлиқ бўлган коммуникация ва инфратузилма тизимларини амалга ошириш бўйича ишлар бошқа пудратчилар томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги ёхуд бошқа Якка тартибда иморат қурувчилар томонидан ўз мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги натижасида Буюртмачи ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганда Буюртмачи жавобгарликдан озод қилинади. Бунда Буюртмачи Якка тартибда иморат қурувчига унинг талаби бўйича бундай ҳолатнинг бошланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этиши керак.


10. Низоларни ҳал этиш


10.1. Ушбу Шартномани бажариш давомида пайдо бўладиган низоли масалаларни Томонлар музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этадилар.

10.2. Ушбу Шартнома бўйича низоларни тартибга солишнинг даъво қўзғаш тартиби мажбурий ҳисобланади. Даъволарни кўриб чиқиш муддати улар олинган пайтдан бошлаб 10 (ўн) календарь кунни ташкил этади.

10.3. Агар келишмовчиликлар ва низоларни Томонлар музокаралар йўли билан 10 (ўн) календарь кун мобайнида ҳал этишмаган тақдирда, ушбу Низоларни Томонлар умумий асосларда суд тартибида ҳал этадилар.


11. Алоҳида шартлар


11.1. Объектдан ҳамда унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллар ва ишлардан фойдаланишнинг кафолатли муддати Буюртмачи ва пудратчи томонидан қурилиши тугалланган Объектни қабул қилиш тўғрисида далолатнома имзоланган кундан бошлаб 12 ой этиб белгиланади.

Агар Объектдан фойдаланишнинг кафолатли муддати даврида улар бартараф этилгунга қадар Объектдан фройдаланишни давом эттириш имконини бермайдиган нуқсонлар аниқланса, у ҳолда кафолат муддати тегишли равишда нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуқсонларни бартараф этиш Буюртмачи ва пудратчи томонидан таъминланади.

Кўрсатиб ўтилган кафолатлар учинчи шахслар томонидан Объектни қасддан шикастлантириш ҳолатларига жорий этилмайди.

11.2. Ушбу Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

11.3. Томонлар ўртасидаги Шартномада назарда тутилмаган янги вазиятларга олиб келадиган ҳар қандай аҳдлашув, агар уни Томонлар қўшимча битим шаклида ёзма шаклда тасдиқлаган бўлса ҳақиқий деб ҳисобланади.

11.4. Ушбу Шартнома уч нусхада тузилган, улардан бири банкка берилади, қолган иккитаси эса Томонларга берилади. Барча нусхалар бир хил ва бир хил юридик кучга эга.


12. Томонларнинг манзиллари, реквизитлари ва имзолари

Якка тартибда иморат қурувчи:

    


Буюртмачи:


(Ф.И.О. тўлиқ)

      


(филиалнинг тўлиқ номи)

        



(индекси, манзили, телефони)



(индекси, манзили, телефони)


    



(туғилган санаси)


(банк реквизитлари)

(туғилган жойи)


(СТИР)

(СТИР)


(филиал директорининг Ф.И.О.)


                         __________

(имзо)


М.Ў.                 (имзо)

  





"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси

иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Ипотека кредити бериш тўғрисида ___-сон

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА


_______________                                                     20__ йил "__" ___________

    (аҳоли пункти)


Кейинги ўринларда "Банк" деб аталадиган, Низом ва 20___ йил "___" ______________даги __-сон бош ишончнома асосида фаолият кўрсатадиган ____________________________________________ филиалининг _________________ бошқарувчиси номидан "Қишлоқ қурилиш банк" очиқ акциядорлик тижорат банки, бир томондан ва кейинги ўринларда "Қарз олувчи" деб аталадиган, 20__ йил "___" ____________да берилган паспорти серияси ___________ № _________ рақамли Ўзбекистон Республикаси фуқароси, иккинчи томондан, кейинги ўринларда "Биргаликда қарз олувчи" деб аталадиган, 20__ йил "___" ____________да берилган паспорти серияси _________ № _________ рақамли, учинчи томондан, биргаликда "Томонлар" деб аталадиганлар ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:


1. Шартноманинг предмети


1.1. Банк Қарз олувчига (Биргаликда қарз олувчига) "Қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси (кейинги ўринларда "инжиниринг компанияси" деб аталади) иштирокида ушбу шартномада назарда тутилган шартларда Ўзбекистон Республикаси, ____________ вилояти, _________________ туманидаги _________________ аҳоли пунктида умумий майдони ____ кв. метр, турар жой майдони _____ кв. метр бўлган ____ хонали ___-сон уйни (кейинги ўринларда уй-жой деб аталади) якка тартибдаги уй-жойни қуриш учун мақсадли маблағлар ҳисобидан _________ _______ (_______________________________) сўм миқдорида ипотека кредити беради, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) эса ипотека кредитидан кредит олишнинг умумий принципларига (мақсадининг характери, моддий таъминланганлиги, муддатлилиги, қайтарилувчанлиги ва тўловлилигига) риоя этган ҳолда фойдаланадилар.


2. Умумий тушунчалар


2.1. Ушбу шартнома матнининг кейинги ўринларида учрайдиган барча атамалар, агар контекстдан бошқача маъно англанмаса, қуйидаги бўлимда баён қилинган тушунчаларни англатади:

ипотека кредити - барпо этилаётган уй-жой гарови остида, инжиниринг компанияси иштирокида, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қуришга бериладиган узоқ муддатли кредит;

якка тартибдаги уй-жой - доимий яшаш, дам олиш ва хўжалик юритиш учун мўлжалланган, битта ер участкасида жойлашган, ўзига қарашли бўлган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовли иншоотлари билан биргаликдаги бир ёки бир нечта турар жойлар (кейинги ўринларда уй-жой деб аталади);

намунавий лойиҳа - табиий-иқлим шароитлари ва жойнинг рельефи, республика минтақаларининг ижтимоий-демографик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда замонавий қурилиш материаллари ва технологияларни қўллаган ҳолда намунавий уй-жойлар қуришга "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа. Намунавий лойиҳа қуйидагилардан иборатдир: ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари; пойдеворлар, ер тўлалар, қаватлар, уй-жойнинг кесимлари ва олд томонлари акс эттирилган ҳолда ер участкасининг режаси; смета-молия ҳисоб-китоби;

қарз олувчи - қишлоқ жойда яшайдиган, инжиниринг компанияси иштирокида қишлоқда турар жой қуришга ипотека кредити оладиган ва олинган суммани кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини оладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

биргаликда қарз олувчи - Қарз олувчининг ипотека кредити бўйича ва унинг бўйича фоизларни ҳар ойда тўлашда қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити бўйича биргаликда жавоб берадиган эри (хотини) ва яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари);

пудратчи - "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан уй-жой қуришга буюртмаларни жойлаштиришга танлов савдолари натижалари бўйича инжиниринг компанияси билан тузилган пудрат шартномаси асосида уй-жой қурилишини амалга оширувчи пудрат қурилиш ташкилоти;

тўловга қодирлик - Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг кредит шартномаси бўйича ўз тўлов мажбуриятларини ялпи даромадлари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда белгиланган ўз вақтида ва тўлиқ бажариш қобилияти;

кредит бўйича таъминлаш - қурилаётган якка тартибдаги уй-жойни ер участкаси билан бирга белгиланган тартибда гаровга қўйиш;

бошланғич бадал - Қарз олувчининг қурилаётган уй-жой сметадаги қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ёки юридик шахс - Қарз олувчи иш берувчисининг банкдаги қарз олувчи номидаги омонат ҳисоб рақамига қўйилган пул маблағлари тарзидаги ўз маблағлари;

узил-кесил тўлов - якка тартибдаги уй-жойнинг бошланғич бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қиймати қолган қисмига тенг бўлган миқдордаги тўлов;

ипотека - ер участкаси билан бирга қурилаётган уй-жой ипотекаси остида белгиланган тартибда бериладиган ипотека кредитини олиш мақсадидаги кўчмас мулк гарови;

ипотека тўғрисидаги шартнома - томонларнинг кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлашда ипотекани белгилаш тўғрисидаги битими;

кредит бўйича фоизлар - кредитдан фойдаланганлик учун тўлов;

имтиёзли давр - кредит бўйича асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилган давр;

кредитни бериш санаси - маблағларни ссуда ҳисоб рақамидан инжиниринг компаниянинг депозит ҳисоб рақамига ўтказиш санаси;

кредитни тўлаш санаси - Қарз олувчининг Банк олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришига олиб келадиган ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларнинг жами қолдиғини ва қарз қолдиғини қоплайдиган охирги тўлов тушган сана;

тўлов мажбуриятлари - Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ипотека кредити, унинг бўйича фоизларни ушбу шартномада кўрсатилган суммада ва муддатларда ҳамда бошқа тўловлар (ипотекани расмийлаштириш, суғурталаш ва шу кабилар учун харажатлар) бўйича мажбуриятлар;

кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарз - Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан белгиланган муддатларда тўланмаган, ипотека кредити ёхуд унинг бир қисми, кредитдан фойдаланганлик бўйича ҳисобланган фоизлар, пенялар ва бошқа тўлов мажбуриятлари бўйича қарзлар суммаси;

кредит бўйича қарз - кредитнинг ҳаммаси ёхуд Қарз олувчи томонидан фойдаланилган ипотека кредитининг қолдиғи, тегишли ҳисоб рақамларида Қарз олувчига очилган ҳисоб рақамларидаги ипотека кредитидан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар.


3. Қарз олувчининг тасдиқлари


3.1. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ушбу билан қуйидагиларни тасдиқлайди:

кредитни расмийлаштириш ва олиш учун банкка тақдим этилган/тақдим этиладиган барча ҳужжатлар ва маълумотлар бундай ҳужжатлар ҳамда маълумотлар тақдим этилган санада ҳақиқий ва ишончли ҳисобланади;

ҳозирги вақтда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)га қарши жиноят иши қўзғатилмаган;

Биргаликда қарз олувчи мажбуриятлар бўйича ушбу шартнома доирасида биргаликда жавоб беради ва бу мажбуриятлар ҳақиқий ҳисобланади;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлишига олиб келади;

Агар Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ушбу шартномада белгиланган тўловни амалга оширишга ёки белгиланган ҳар қандай талаблардан исталганини бажаришга қодир бўлмаса Банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни ва ҳисобланган фоизларни, шунингдек бошқа тўловларни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда банк ундиришни кредит бўйича таъминлашга ва Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошқа мол-мулкига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қаратиш ҳуқуқига эга;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) Банкни кредит бўйича исталган таъминлашни реализация қилишга ва ундан фойдаланишга ва/ёки Банкнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун барча зарур чораларни кўришга чақириб олишсиз ва сўзсиз тартибда вакил қилади.


4. Кредит суммаси ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси


4.1. Тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилаётган уй-жойнинг умумий қиймати ___________ (______________________) сўмни ташкил қилади.

Ипотека кредити суммаси ____________ (____________________) сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг __________ фоизига тенгдир.

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошланғич бадали ____________ (___________________) сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг __________ фоизига тенгдир.

Узил-кесил тўлов суммаси ____________ (___________________) сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг __________ фоизига тенгдир.

4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси йилига 7 фоиз миқдорида белгиланади.

4.3. Ипотека кредити бўйича фоизлар Банк томонидан ҳар куни, ушбу шартноманинг 4.2-бандида белгиланган фоиз ставкасидан ва кредит берилган санадан бошлаб ҳақиқий кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда, Банк томонидан Қарз олувчининг ссуда ҳисоб рақамида ҳисобга олинадиган кредит суммаси қолдиғига ҳисоблаб ёзилади.


5. Ипотека кредити бўйича таъминлаш


5.1. Ушбу шартнома бўйича берилган кредит белгиланган тартибда ер участкаси билан бирга қурилаётган уй-жой ипотекаси билан таъминланади.

5.2. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг бир нечта усулларининг мавжуд бўлиши бир-бирига зид ҳисобланмайди, мажбуриятларни бажаришнинг ҳар қайси усули мустақил ҳисобланади ва бир-бирига боғлиқ бўлмайди.

5.3. Ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларига қаратиш зарур бўлган тақдирда танлаш ҳуқуқи Банкда қолади, у ўз ихтиёрига кўра мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан исталганига ёки барча усулларига талаб қўйиши мумкин.

5.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитни таъминлашни кредит суммаси даражасида тутиш, Банк фойдасига кредит шартномаси амал қиладиган муддатга, ипотека предметини унинг тўлиқ қийматида йўқотиш ва шикастланиш хавфи юзасидан суғурта қилиш мажбуриятини олади.

5.5. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитнинг қайтарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни зарур даражада расмийлаштириш бўйича ҳар қандай харажатларни ўз зиммасига олади.

5.6. Кредитнинг таъминланишини белгилайдиган ҳужжатлар ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.


6. Ипотека кредитини бериш тартиби


6.1. Кредит бир йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача бўлган муддатга берилади. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш кредит берилган санадан кейинги ойдан бошланади.

6.2. Кредитни бериш Қарз олувчи билан инжиниринг компанияси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ босқичма-босқич, Қарз олувчининг ушбу шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган ёзма топшириқномаси (аризаси) асосида маблағларни Банк очган алоҳида ссуда ҳисоб рақамига ўтказиш, кейинчалик инжиниринг компаниясининг 22626-сон "Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига юқорида кўрсатилган шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

6.3. Банкнинг кредит бериш бўйича мажбурияти Қарз олувчи томонидан Банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин юзага келади:

туман ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори нусхаси;

ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш хавфидан суғурта шартномаси ва суғурта полиси;

нотариал тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган ипотека тўғрисидаги шартнома.


7. Ипотека кредитини тўлаш тартиби


7.1. Кредит бўйича қарзни тўлаш учун Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан йўналтириладиган тўловлар қуйидагича навбат билан тўланади:

кредит бўйича тўлов муддати ўтган фоизларни тўлаш;

кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарзларни тўлаш;

муддатли фоизларни тўлаш;

кредит бўйича муддатли қарзларни тўлаш;

Қарз олувчининг бошқа тўлов мажбуриятларини тўлаш.

7.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлашни муддатидан олдин - ушбу шартномада белгиланган тўлов муддати бошлангунгача ёки тугагунгача амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Кредитни муддатидан олдин тўлашда Банк бирон-бир қўшимча воситачилик ҳақларини ундирмайди.

7.3. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан ипотека кредитини қайтаради ва кредитдан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлайди. Кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда тўлаш жадвали тўланмаган суммалар ҳисобга олинган ҳолда ўзгартирилади.

7.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредитини тўлаш:

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича бошқа даромадлар ҳисобига маблағларни нақдсиз шаклда ўтказиш;

нақд пуллар тўлаш;

маблағларни омонат қўйилмалар бўйича ҳисоб рақамларидан ўтказиш;

маблағларни пластик карточкалардан ўтказиш йўли билан;

пул маблағларини Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг иш берувчиси томонидан моддий ёрдам ва ипотека кредитини тўлаш учун ажратилган бошқа маблағлар ҳисобидан нақдсиз шаклда ўтказиш йўли билан;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.

7.5. Агар ушбу шартнома бўйича исталган суммаларни тўлаш санаси иш куни ҳисобланмайдиган кунга тўғри келса, у ҳолда ушбу суммаларни тўлаш кейинги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши керак.


8. Томонларнинг ҳуқуқлари


8.1. Банкнинг ҳуқуқлари:

8.1.1. Қарз олувчининг айби билан ушбу шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) банк куни мобайнида тақдим этилмаган тақдирда Банк ушбу шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

8.1.2. Кредитдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида доимий мониторингни амалга ошириш. Банк мониторинг давомида уй-жойни қуриш жадвалларига амал қилиниши ҳамда кредитдан мақсадли фойдаланилиши, ипотека кредити ва унинг бўйича фоизларнинг тўланиши, гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига амал қилиниши, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни амалга оширади.

8.1.3. Банк мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳоллари бошланган тақдирда ўз ихтиёрига кўра қуйидаги ҳаракатлардан исталганини амалга ошириши мумкин:

Қарз олувчига мажбуриятларнинг бажарилмаслик ҳоллари бошланганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришномани уни бартараф этиш учун муддатни белгилаган ҳолда юбориш;

ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини қўшимча равишда таъминланишини талаб қилиш;

Қарз олувчидан (Биргаликда қарз олувчидан) ушбу шартномада белгиланган тартибда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш (қонун ҳужжатларида кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);

ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш шартномаларида белгиланган тартибда кредит бўйича таъминлашга қаратиш (ундиришни таъминлашга қаратиш тартиби мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг тегишли шартномаларида белгиланмаган ҳолларда ундиришни кредит бўйича таъминлашга қаратиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);

ушбу шартномани мазкур шартномада белгиланган тартибда бекор қилиш (қонун ҳужжатларида бундай шартномани бекор қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда ушбу шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади);

кредит бўйича фоиз ставкасини ошириш (кредит ўз вақтида тўланмаган тақдирда);

ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳуқуқлардан фойдаланиш.

8.1.4. Уй-жойни қуриш бўйича кредит ҳисобига бажарилган ишларни назорат тартибида ҳисоблаб чиқишни амалга ошириш.

8.1.5. Ушбу шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бунга Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг олдиндан розилигини олмасдан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгага беришни амалга ошириш.

8.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ҳуқуқлари:

8.2.1. Банкда бўш ресурслар мавжуд бўлган тақдирда ипотека кредитининг ушбу шартномада назарда тутилган ҳажмда, муддатларда ва шартларда берилишини талаб қилиш.

8.2.2. Олинган кредитни тўлиқ қайтариб ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаб Банк билан ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилиш.


9. Томонларнинг мажбуриятлари


9.1. Банкнинг мажбуриятлари:

9.1.1. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредити бериш учун барча зарур шартлар бажарилган тақдирда ушбу шартнома шартларига риоя қилган ҳолда кредитни бериш.

9.1.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)ни кредитни муддатидан олдин ундириб олиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.

9.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг мажбуриятлари:

9.2.1. Ушбу шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) кунгача бўлган муддатда Банк ходими билан биргаликда қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш:

а) ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномасини тузиш;

б) ипотека тўғрисида шартнома тузиш, уни нотариал тасдиқлатиш ва рўйхатдан ўтказиш.

9.2.2. Уй-жой инжиниринг компанияси томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича Қарз олувчига берилган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) кунгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси органларида қурилган уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, сўнгра уй-жойга эгалик қилишнинг рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Банкка тақдим этиш.

9.2.3. Илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан кредитни ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш.

9.2.4. Банк талабига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартнома амал қиладиган бутун муддат мобайнидаги даромадлари тўғрисида Банкни қониқтирадиган шакл ва мазмун бўйича ахборот тақдим этиш.

9.2.5. 5 (беш) кун мобайнида Банкка яшаш жойи, иш жойи, фамилияси ёки исми ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига таъсир кўрсата оладиган бошқа ҳолатларнинг ўзгарганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш.

9.2.6. Ушбу шартнома амал қиладиган муддат мобайнида Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) Банкнинг олдиндан розилигини олмасдан, шартлари ушбу шартнома бўйича Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг мажбуриятига нисбатан устун даражада талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи томонларнинг кредитларини ва/ёки қарзларини жалб этиши керак эмас.

9.2.7. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун кетилган тақдирда кредитни ва унинг бўйича ёзилган фоизларни муддатидан олдин тўлаш.


10. Мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари


10.1. Ушбу бандда қайд этилган ҳодисалардан исталгани мажбуриятларни бажармаслик ҳолати ҳисобланади:

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан кредит, фоизлар ва/ёки ҳамда бошқа тўловларнинг ушбу шартнома, унга тўловлар жадвали, шунингдек тузилиши ушбу шартномада белгиланган бошқа шартномалар бўйича зарур санада тўлашни амалга оширмаганлик;

Банкни ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар тақдим этиш йўли билан атайлаб чалғитиш;

Банкка кредит, Банк хулосаси бўйича Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тақдим этилган ҳар қандай таъминлашнинг ўз қимматини қисман ёки тўлиқ йўқотганлиги ёки ҳақиқий бўлмай қолганлиги;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) тўлов қобилиятининг ёмонлашиши ёки ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг мунтазам равишда бажарилмаслигига олиб келадиган аниқ ахборотнинг яширилиши;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг Банк олдидаги мажбуриятлари бажарилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳодисалар;

ушбу шартнома шартларининг бузилиши;

ушбу шартнома билан боғлиқ бўлган бошқа шартномалар (ипотека, суғурта ва шу кабилар) шартларининг бузилиши.


11. Ундиришни кредитни таъминлашга қаратиш


11.1. Банк ушбу шартнома ва ипотека тўғрисидаги шартнома шартлари билан гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги туфайли келиб чиққан талабларни ушбу мулк ҳисобига қондириш учун ундиришни мажбуриятларни таъминлаш сифатида гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.

11.2. "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23, 26 ва 28-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда Банк ипотека билан таъминланган мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, ушбу талаб бажарилмаган тақдирда эса - ундиришни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.

11.3. Томонлар шундай битимга келишдиларки, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда Банк ўз талабларини, ундиришни ипотека предметига қаратиш учун асослар пайдо бўлгандан кейин, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) билан Банк ўртасида тузилган, нотариал тасдиқланган битим асосида суддан ташқари тартибда қондиради.

11.4. Ундиришни мажбуриятни таъминлаш учун гаровга қўйилган, ипотека предмети ҳисобланадиган мол-мулкка қаратиш Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам равишда, яъни ўн икки ой мобайнида уч мартадан кўп бузилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.

11.5. Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан олинган сумма Банк талабларини қоплаш учун етарли бўлмаса, у етишмаган суммани Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.


12. Алоҳида шартлар


12.1. Банк ўз ихтиёрига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)га нисбатан ушбу шартнома бўйича ўзи эга бўлган ҳуқуқлардан исталганини қўллаши ёхуд қўлламаслиги мумкин.

12.2. Банк томонидан ушбу ҳуқуқларнинг қўлланмаслиги ёхуд қисман қўлланиши ушбу ҳуқуқлардан воз кечишни англатмайди ва улар келгусида исталган вақтда қўлланиши мумкин.


13. Қўшимча шартлар


13.1. Уй-жойнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилганлиги ёки қайта режалаштирилганлиги учун Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради ва ушбу уйни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт.

13.2. Кредит муддати мобайнида уй-жойни сотиш, ўзгага беришга, ижарага топширишга, текин фойдаланиш учун беришга, ипотека предмети манзили бўйича яқин қариндошларни ва учинчи шахсларни рўйхатдан ўтказишга Банкнинг ёзма розилигисиз йўл қўйилмайди.

13.3. Томонлар ушбу шартноманинг унга биноан тартибга солинмайдиган қисми юзасидан муносабатларини томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солади.

13.4. Инжиниринг компанияси билан Қарз олувчи (якка тартибда иморат қурувчи) ўртасида тузилган асосий шартнома бекор қилинган тақдирда Банк ушбу шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича асосий қарз суммаси, агар Томонлар ўртасида бошқача аҳдлашув мавжуд бўлмаса, қурилган уй-жой сотилгандан кейин Қарз олувчига қайтарилади. Бунда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар унга қайтарилмайди.


14. Форс-мажор ҳолатлари


14.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги шартнома тузилгандан кейин, Томонлар олдиндан кўра билмаган, оқилона чора-тадбирлар билан бартараф эта олишмаган, фавқулодда тусдаги ҳодисалар натижасида пайдо бўлган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида содир бўлган тақдирда томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар.

14.2. Енгиб бўлмайдиган куч вазиятларига асосланадиган Томон бошқа Томонни бундай вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида ёзма шаклда дарҳол хабардор қилиши шарт, шунингдек исталган Томоннинг талабига кўра бундай вазиятларнинг юзага келганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган, тегишли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилиши керак.

14.3. Агар шартноманинг ушбу бўлимида кўрсатилган енгиб бўлмайдиган вазиятлар уч ойдан ортиқ давом этса, у ҳолда ҳар қайси Томон бошқа Томонни хабардор қилган ҳолда ушбу шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилган ва бажарилмаган қисмлари бўйича белгиланган тартибда узил-кесил ҳисоб-китоб қиладилар.


15. Шартноманинг амал қилиш муддати


15.1. Ушбу шартнома Томонлар уни имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амал қилади.


16. Низоларни ҳал этиш


16.1. Ушбу шартномада назарда тутилмаган келишмовчиликлар ва/ёки низоли вазиятлар юзага келган ҳолларда Томонлар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда, уларни музокаралар йўли билан ҳал қиладилар. Томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш учун суд органларига ўтказилади.


17. Якунловчи қоидалар


17.1. Ушбу шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Томонларнинг келишуви бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

17.2. Ушбу шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар Томонлар имзолаган қўшимча битим тарзида ёзма шаклда расмийлаштирилади.

17.3. Ушбу шартнома ҳар қайси Томон учун бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилди.


Томонларнинг манзиллари, реквизитлари ва имзолари:

Банк:



Қарз олувчи:



Биргаликда қарз олувчи:


(филиалнинг тўлиқ номи)


(Ф.И.О. тўлиқ)


(Ф.И.О. тўлиқ)

        





        





(индекс, манзил, тел.)

       


(индекс, манзил, тел.)


(индекс, манзил, тел.)

        





(банк реквизитлари)


(туғилган санаси)


(туғилган санаси)

    





(СТИР)


(туғилган жойи)


(туғилган жойи)

    





(филиал бошқарувчисининг Ф.И.О.)


(СТИР)


(СТИР)

        





__________


___________


____________

М.Ў. (имзо)


(имзо)


(имзо)".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 119-модда