язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2012 й. 42-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2012 й.

N 42



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш

ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 17 февралдаги

42-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошисидаги "шаҳарсозлик ҳужжатларисиз" сўзлари "лойиҳа ҳужжатларисиз ҳамда уларни шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "қарорига кўра" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишилган қарорига кўра" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-бандда:

биринчи хатбошига "Вазирлар Маҳкамасининг" сўзларидан кейин "Президент Девони билан келишган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилинган" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошидаги "идорадан ташқари" сўзлари "давлат" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси" сўзлари "Шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 13-банддаги "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси ("Бошдавархитектқурилишназорат") ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан" сўзлари "Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари (ДАҚН инспекциялари) томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисидаги "Бошдавархитектқурилишназорат" органлари" ва "Бошдавархитектқурилишназорат" органи" сўзлари тегишли равишда "ДАҚН инспекциялари" ва "ДАҚН инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарорининг 2-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда):


а) бешинчи хатбошига "ушбу банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллардан ташқари" сўзлари қўшилсин";


б) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишув мавжудлигидан қатъи назар, қуриш ва реконструкция қилишнинг ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошишига йўл қўйилган объектлар бўйича танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномада назарда тутилган шартларнинг ўзгариши қурилиши ва реконструкция қилиниши Ҳукумат даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарори қабул қилинган тақдирдагина қабул қилинган деб ҳисобланади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарорининг 5-бандидаги "фақат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган тақдирдагина амалга оширилиши мумкинлигининг" сўзлари "йўл қўйилмаслиги юзасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар, шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 4 декабрдаги 286-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбошисига "тегишли аҳоли пунктларининг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига ва, зарурият бўлганда, уларга белгиланган тартибда киритиладиган тузатишларга қатъий мувофиқ равишда" сўзлари қўшилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 79-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 10-модда