язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.2012 й. 30-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2012 й.

N 30



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал

таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт

муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш

ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида"

2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 3 февралдаги

30-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низом 55-бандининг олтинчи хатбошидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Мактаб таълими жамғармасига" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарори 9-бандидаги "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда):


1-иловадаги "Бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси" бўлими "Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси" бўлими билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низом 9-бандининг иккинчи хатбошидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловада:


13-банднинг биринчи хатбошидаги "умумтаълим мактабларини" сўзларидан кейин "шунингдек тиббиёт муассасаларини" сўзлари қўшилсин;


34-банднинг учинчи хатбошидаги "умумтаълим мактабларини" сўзларидан кейин "шунингдек тиббиёт муассасаларини" сўзлари қўшилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 мартдаги 79-сон қарори 9-бандининг биринчи хатбошидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Мактаб таълимини ривожлантириш. 2-босқич" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 9 сентябрдаги 258-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


6-илова 1-бандининг 1.3-кичик бандидаги "бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма" сўзлари "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-илованинг IV бўлими 4.1-бандининг 4.1.3-кичик бандидаги "бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма" сўзлари "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "2011-2013 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги 267-сон қарорига илованинг "Молиялаштириш манбалари" устунининг 1, 8, 10, 14, 16, 18, 19-бандларига ва изоҳга "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 60-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 6-модда