язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2012 й. ПФ-4495-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.12.2012 й.

N ПФ-4495



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон ва фермер хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сонли Фармонининг 3 ва 4-бандлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сонли Фармонининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 30 декабрдаги

ПФ-4495-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 23 июндаги ПҚ-107-сонли қарори иловасининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 январдаги ПҚ-272-сонли қарори 3-бандининг биринчи хатбошисидаги "Фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалик машинасозлигини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 7 апрелдаги ПҚ-832-сонли қарори 5-иловасининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. С. Турдиев - Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг раиси".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 январь, 1-сон, 3-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2012 йил, 12-сон, 367-модда