язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.05.2012 й. ПҚ-1756-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2012 й.

N ПҚ-1756



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг зарарли таъсиридан авваламбор йигирма ёшга етмаган фуқароларнинг соғлиғини сақлашни таъминлаш, жумладан алкоголь маҳсулотларининг чакана савдосини янада тартибга солиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 15 майдаги

ПҚ-1756-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарорининг:


а) 1-иловаси:


5-бандида:


учинчи хатбошидаги "назорат-касса машиналарини" сўзларидан кейин "ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини" сўзлари қўшиб қўйилсин;


тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"турғун савдо шохобчаси таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида беш юз метр масофада жойлашганлиги";


олтинчи хатбошидаги "фискал хотирали назорат-касса машинаси" сўзларидан кейин "ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари" сўзлари қўшиб қўйилсин;


6-банднинг бешинчи хатбошисидаги "назорат-касса машиналарини" сўзларидан кейин "ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини" сўзлари қўшиб қўйилсин;


10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Комиссия раиси ва аъзолари мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган талабларга мос келмайдиган юридик шахсларга рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун шахсан жавобгар бўладилар";


б) 2-илованинг:


4-бандида:


биринчи хатбошидаги "назорат-касса машиналарини" сўзларидан кейин "ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини" сўзлари қўшиб қўйилсин;


учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида беш юз метр масофада бўлиши";


қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Алкоголли маҳсулотлар сотиладиган жойларда уни йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилган бўлиши шарт";


6-бандда "назорат-касса машиналаридан" сўзларидан кейин "ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан" сўзлари қўшиб қўйилсин;


15-бандда:


иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"йигирма ёшга тўлмаган шахсларга";


бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"акциз маркалари билан маркаланмаган (пиводан ташқари) ёки қалбаки акциз маркалари билан маркаланган ҳолда";


ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида беш юз метр масофада жойлашган савдо корхоналарида";


ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархдан паст нархлар бўйича".


2. Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг чекланган ставкалари 3-банди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорининг 21-иловаси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

   

N

Солиқлар ва йиғимларнинг турлари


Чекланган ставкалар




3.

Ҳуқуқ учун йиғим**:






алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси


1 ой учун энг кам иш ҳақининг

5 баравари





умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш





қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишланган буюмларнинг чакана савдоси


1 ой савдо қилиш учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баравари


".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 20-сон, 216-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 5-сон, 138-модда