язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2012 й. ПФ-4424-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.02.2012 й.

N ПФ-4424



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида" 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-269-сон Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 21 февралдаги

ПФ-4424-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим ҳужжатларига

киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида" 1994 йил 7 февралдаги ПФ-758-сон Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошисидаги "кўчмас мулк биржаларини" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 15 мартдаги ПФ-789-сон Фармони 4-бандининг учинчи хатбошисидаги "кўчмас мулк савдолари биржалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорида:


а) 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Белгилансинки, суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш фақат очиқ аукцион савдолари орқали амалга оширилади";


б) 7-илованинг:

1-бандида "2004 йил 25 мартдаги 140-сон" сўзлари "2009 йил 15 июлдаги 200-сон" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини сотиш фақат ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари томонидан, махсус ажратилган савдо майдонларида ўтказиладиган очиқ аукцион савдолари орқали, кўчмас мулкни сотиш эса - риэлторлик ташкилотлари (кейинги ўринларда - савдо ташкилотчилари) томонидан ўтказиладиган очиқ аукцион савдолари орқалигина амалга оширилади.

Савдо ташкилотчилари томонидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларида ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс бевосита ёхуд вакил орқали иштирок этишга ҳақли";


3-банднинг:

биринчи хатбошисидаги "сотувчи биржалар" сўзлари "сотишни амалга оширадиган савдо ташкилотчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "биржалар" сўзи "савдо ташкилотчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш суд ижрочиси томонидан савдо ташкилотчисига бериладиган буюртма асосида амалга оширилади";

39-банддаги "биржалар" сўзи "савдо ташкилотчилари" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори:


1-иловасининг 8-банди иккинчи хатбошисидаги "биржалар, баҳоловчи ташкилотлар, савдо ташкилотлари" сўзлари "баҳоловчи, ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-иловадаги "биржалар" сўзи "ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 77-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 2-сон, 42-модда