язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2012 й. ПҚ-1711-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2012 й.

N ПҚ-1711



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон қарорига ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 13 январдаги ПҚ-1686-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 21 февралдаги

ПҚ-1711-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарорининг:


1 ва 2-иловаларидаги "иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-иловада:

"Э.М. Ғаниев - Бош вазир ўринбосари, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" сўзлари "Э.М. Ғаниев - ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қашқадарё ва Навоий вилоятлари қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 8 январдаги ПҚ-555-сон қарорининг 4-иловасидаги "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон қарорининг 2-иловасидаги "иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сон қарори билан тасдиқланган хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг:


а) 4-бандида:

"и" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"и) Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти қуйидагиларни амалга оширади:

киритиладиган Инвестиция дастурлари, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказиш, шу жумладан, уларни амалга оширишнинг эҳтимол тутилган оқибатларини комплекс баҳолаш;

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан ҳамкорликда хорижий инвесторлар ва кредиторларнинг таклифлари, лойиҳаларни амалга оширишнинг самарадор ва энг мақбул схемаларини танлаб олиш бўйича хулосаларни тайёрлаш;

инвестиция лойиҳалари, шу жумладан, Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни ўз вақтида тайёрлаш ҳамда амалга оширишни таъминлаш бўйича бошқарувчининг ишчи органи-офиси этиб белгиланган Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг комплекс экспертизасини олиб бориш;

Инвестиция дастури, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари амалга оширилишининг боришини мониторинг қилиш натижаларини умумлаштириш ва комплекс таҳлил қилиш, шулар асосида тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

иқтисодиётни модернизациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлашнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий, биринчи навбатда - тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикасидаги инвестициявий иқлим, жумладан, инвестициялашнинг асосий тартиб-таомили масалалари, шунингдек таклиф этилаётган инвестиция ҳажмлари тўғрисида эҳтимол тутилаётган инвесторларни ахборот билан таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

хорижий инвесторлар билан инвестициявий шартномалар тузилиши ва уларнинг шартларига риоя қилиниши, молиялашнинг ўз вақтида очилиши ҳамда хорижий инвесторлар ва кредиторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;

Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда алоҳида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг ТИА (ТИР)ларини, молиялаштириш схемаларини кўриб чиқиш;

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш масалалари бўйича, шунингдек ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқишда халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари ҳамда бошқа инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш";


"и-1" кичик банди чиқариб ташлансин;


б) 18-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаменти Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти билан келишилган ҳолда киритилган ҳужжатларга асосан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментига мутасаддилик қилувчи Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қўшма хулосани тайёрлайди";


в) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. ТИАИСВ ҳар ойда маълумотлар базасига киритилган инвестициявий таклифлар амалга оширилишининг бориши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига ахборот бериб боради.

Тасдиқланган тармоқ жадвалларидан орқада қолиш ҳоллари юз берганда ТИАИСВ кечикиш сабабларини ҳамда йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш таклифларини кўрсатган ҳолда ахборот тақдим этади. Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда вужудга келаётган муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган чора-тадбирларни қабул қилади";


г) 32-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига давлатнинг ташқи қарзи ҳажмлари ва географияси тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотни тақдим этади";


д) 33-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ва 35-банднинг еттинчи хатбошисидаги "иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Ҳар ойда зарур қарорларни қабул қилиш учун тегишли Ахборот-таҳлил департаменти Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти билан биргаликда хорижий инвесторлар ва кредиторларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг боришини мониторинг қилиш умумлашма натижаларини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Президиумига киритади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарори 2-иловасининг:


8-бандидаги "иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ. Кузатув Кенгашининг аъзолари бошқа ишга ўтишганида, мазкур лавозимга янгитдан тайинланган ёки тегишли вазифалар юклатилган шахслар унинг таркибига киритилади".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарори 3-иловасининг иккинчи ва учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Б.И. Закиров - Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Э.М. Ғаниев - ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири".


8. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий кон-металлургия комбинати Кузатув кенгашини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 3 мартдаги ПҚ-809-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 июлдаги ПҚ-1373-сон қарори иловасининг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 78-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 2-сон, 43-модда