язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2011 й. 328-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.2011 й.

N 328



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 3 октябрдаги

ЎРҚ-300-сон Қонуни)



"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-300-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 13 декабрдаги

328-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Корхонанинг мол-мулки тугатиш ишлари давомида охирги ошкора савдолар ўтказилгандан кейин уч ой мобайнида олди-сотди шартномаси асосида сотилмаган тақдирда, келгусида корхонанинг мол-мулкини тасарруф этиш "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 142-1 ва 143-моддаларида назарда тутилган тартибда суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Суд бошқарувчилари тўғрисидаги низомда:


а) 55-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қарздорнинг мол-мулки тўғрисида "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 142-1 ва 143-моддаларида назарда тутилган маълумотлар";


б) 56-банднинг иккинчи хатбошисидаги "бир ой" сўзлари "ўн беш кун" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотларни эълон қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 11 июндаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 45-модда) 2-бандининг учинчи хатбошисидаги "ўн кун" сўзлари "етти кун" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 518-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 12-сон, 98-модда