язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2011 й. 298-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2011 й.

N 298



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


("Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)


"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, пул маблағларининг почта жўнатмаларини қабул қилишда ва етказиб беришда (топширишда) почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 10 ноябрдаги

298-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекцияси тўғрисидаги низомда:


а) 8-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат тизимининг жорий этилиши";

учинчи-еттинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи-саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ички назорат қоидаларига почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан риоя этилиши мониторингини ва назоратини белгиланган тартибда амалга оширади";

бешинчи-ўн тўққизинчи хатбоши тегишли равишда олтинчи-йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"мониторинг ва текширишлар натижалари бўйича аниқланган тартиб бузишлар ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади, ёзма кўрсатмалар беради ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилайди, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади, тартибни бузишларга доир Давлат алоқа инспекцияси ваколатларига тегишли бўлмаган материалларни давлат назорати тегишли органларига уларнинг ваколатлари бўйича белгиланган тартибда беради";


в) 10-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"маъмурий ҳуқуқ бузилишлар тўғрисида баённома тузиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда эса уларни давлат назорати тегишли органларига уларнинг ваколатлари бўйича белгиланган тартибда бериш";

тўртинчи-еттинчи хатбоши тегишли равишда бешинчи-саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 473-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 11-сон, 87-модда