язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2011 й. 294-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2011 й.

N 294



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш

учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни

бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги

ПҚ-1604-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 2 ноябрдаги

294-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги аҳолига автомобиль ёнилғисини нақд пулга сотувчи айрим автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини эксперимент тариқасида хусусийлаштириш тўғрисида" 1994 йил 9 июндаги 290-сон қарорининг 11-банди чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 28 августдаги 343-сон қарори 1-бандининг бешинчи - еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотиш чоғида ветеринария-санитария талабларига риоя этиш тўғрисида" 1995 йил 28 сентябрдаги 379-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1995 йил 20 октябрдан бошлаб барча деҳқон бозорларида, шаҳар ва қишлоқ дўконларида мажбурий тартибда ветеринария-санитария экспертизасидан ўтган, сўйилган мол танасига махсус муҳр босилган гўшт сотилиши таъминлансин. Олдиндан ветеринария кўригидан ўтказилмаган гўшт сотилиши қатъиян тақиқлансин".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Бартер асосидаги экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 августдаги 280-сон қарорининг 2-банди чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарорида:


а) 2-илова (Фойдали қазилмалар мавжуд ер участкаларини ўзлаштиришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низом) 3-бандининг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 4-илова (Фойдали қазилмалар конларини қазишда ер ости бойликларини муҳофаза қилишнинг ягона қоидалари) X бобининг 5-бандида:

биринчи хатбошидаги "ва маҳаллий ҳокимият" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавот маҳсулотларини улгуржи харид қилиш ва сотиш тизимини ривожлантириш тўғрисида" 1997 йил 21 февралдаги 98-сон қарорининг 11-банди чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда) 1-бандининг учинчи хатбошисидаги "нисбатан" сўзидан кейин "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари қўшилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада савдо тушуми инкассация қилинишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 39-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилаб қўйилсинки, аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар:

барча корхоналар ва ташкилотлар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан ташқари) - тушум республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ортиқ бўлганда;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари - тушум республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ортиқ бўлганда нақд пул тушумини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали ҳар куни топширишга мажбурдирлар.

Кўрсатиб ўтилган миқдорлардан кам миқдордаги ҳар кунлик нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали ёки банкларнинг кундузги ва кечки кассаларига мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатининг 3-банди чиқариб ташлансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 23-модда) билан тасдиқланган спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид Низомнинг "Умумий қоидалар" бўлими олтинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз келтирилган" ҳамда "бундай спиртни келтиришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига эга бўлмаган" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:


а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) учинчи хатбошидаги "ушбу воситаларни қуриш учун участкадан фойдаланиш мумкинлигини Агентлик билан танлаш ва келишиш жараёнида" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "1998 йил ҳосили мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 6 августдаги 338-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда) 4-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг" сўзлари чиқариб ташлансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига иловада:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

1.

Қуйидагиларни божхонада расмийлаштирганлик учун:



товарлар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимида расмийлаштирганлик учун, "экспорт", транзит, "давлат фойдасига воз кечиш", "вақтинчалик сақлаш", "божхона ҳудудида қайта ишлаш", "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш" божхона режимлари бундан мустасно


божхона қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас


товарлар ва транспорт воситаларини "экспорт" божхона режимида расмийлаштирганлик учун


божхона қийматининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам эмас


товарларни "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимида расмийлаштирганлик учун


товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар қийматининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам эмас


товарларни "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш" божхона режимида расмийлаштирганлик учун


товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас


олиб кирилаётган буғдой (ТИФ ТН коди 1001), қанд-шакар (ТИФ ТН коди 1701), қурилаётган ишлаб чиқариш объектлари учун туркумланган асбоб-ускуналарни


божхона қийматининг 0,05 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас


б) 26-банднинг биринчи хатбошисига "экспорт" божхона режими бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 26-1-банд қўшилсин:

26-1.

Ходим томонидан "экспорт" божхона режимига жойлаштирилаётган товарни белгиланган жойдан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун, битта ходимнинг бир соатлик иши ҳисобидан


энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари белгиланган савдо ва нақд тушумни топшириш қоидалари бузилишининг солиқ органлари томонидан аниқланган ҳоллари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қаттиқ чоралар кўрсинлар".


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари фаолиятидаги тартиб бузилиши ҳоллари тўғрисида" 2002 йил 21 ноябрдаги 402-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектларининг даврида фаолият йўналишини ўзгартириш хусусийлаштириш шартномалари бўйича мажбуриятларнинг амал қилиш муддати ана шундай шартномалар шартларига мувофиқ амалга оширилади".


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасига эга бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банддаги "рўйхатдан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) иловада (Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда):


Низомнинг номидаги "рўйхатдан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банднинг биринчи хатбошисидаги "рўйхатдан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-бўлим номидаги "рўйхатдан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо билан қонун ҳужжатларига мувофиқ турғун чакана савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан қуйидагилар асосида шуғулланишлари мумкин:

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;

якка тартибдаги тадбиркорда чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техник базанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

давлат солиқ хизмати органининг назорат-касса машинасини олдиндан рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги маълумотномалари";


23 - 25-бандлар чиқариб ташлансин;


26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг ўзи импорт қилган товарларни сотиш якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан келтирувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтишининг (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади";


27 - 29-бандлар чиқариб ташлансин;


30-банднинг биринчи хатбошисидаги "турғун" сўзидан кейин "ўзининг ёки ижарага олинган" сўзлари қўшилсин;


V бўлимнинг номидаги "рўйхатдан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"35. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан буюм бозорларида чакана савдо қуйидагилар асосида амалга оширилади:

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;

буюм бозори маъмуриятининг якка тартибдаги тадбиркорга савдо жойи бериш тўғрисидаги маълумотномаси";


36 - 39-бандлар чиқариб ташлансин;


41-банддаги "рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасига" сўзлари "тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан келтирувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


45-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"45. Қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ёхуд уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки қайтариб олиш даврида савдо фаолиятини амалга оширишга, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланган ҳолда, фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш сифатида қаралади";


47-банддаги "рухсат гувоҳномаси қоида бузилишлари бартараф этилгунга қадар олиб қўйилиши мумкин" сўзлари "савдо фаолиятини амалга оширувчи айбдор хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 3-илова чиқариб ташлансин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банддаги "ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларида ҳисобга қўйилгандан" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида корхона тўғрисидаги маълумотларни (матбаа корхонасининг (унинг муассисининг) тўлиқ ва қисқартирилган номини, ташкилий-ҳуқуқий шаклини, матбаа фаолияти амалга ошириладиган жойнинг манзилини, боғланиш телефонлари рақамларини, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тартиб рақамини) Ички ишлар вазирлигига матбаа корхонасини ҳисобга қўйиш учун юборади".


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):


а) 1-илова (Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари)да:


2-бандда:

учинчи хатбошидаги "савдо қилиш ҳуқуқи учун белгиланган тартибда рухсатнома олган" сўзлари "қонун ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


3-банднинг ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


22-банднинг иккинчи хатбошисидаги "савдо фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун берилган рухсатноманинг" сўзлари "якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банддаги "Чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома" сўзлари "Якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома" сўзлари билан алмаштирилсин;


67-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


92-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


95-банддаги "қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқига рухсатнома" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илова (Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари)да:


15-банддаги "улар тегишли туман (шаҳар) давлат санитария назорати хизматлари билан келишиб олинади" сўзлари чиқариб ташлансин;


17-банднинг биринчи хатбошисидаги "савдо қилишга ва кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни сотишга рухсатномани" сўзлари "якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларида:


а) 8-бандда "в" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги бош бошқармаси билан келишган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда "тасдиқланадиган" сўзи "тузиладиган" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг "б" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги давлат хизмати органлари билан келишилган" сўзлари чиқариб ташлансин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги тўғрисидаги низомнинг 8-банди ўн олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон ҳудудидаги қадимий ҳужжатли ёдгорликларни тўплаш ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:

ўн иккинчи хатбошидаги "ушбу маълумотлар ва материалларнинг Инспекциянинг тегишли розилигисиз тўпланишига йўл қўймаслик" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн бешинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди "в" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишилган" сўзлари чиқариб ташлансин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставида:


а) 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "тасдиқлаш учун" ва "белгиланган номенклатурадаги юклар гуруҳини ташувларнинг муфассал асосий ойлик режалари" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 24-банд чиқариб ташлансин;


в) 30-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


г) 31-банднинг "а" ва "в" кичик бандлари чиқариб ташлансин;


д) 33-банд чиқариб ташлансин;


е) 46-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"46. Юкни ташиганлик учун темир йўлга барча тўловлар юкни ташишга қабул қилгунгача жўнатаётган темир йўл станциясига ёхуд юкни бергунгача юк етказиб бериладиган темир йўл станциясига ўтказилиши керак";


ё) 80-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


ж) 88-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш Қоидаларининг 44-банди учинчи хатбошисидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда):

б) Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


12-банднинг учинчи хатбошисидаги "суғориладиган ерга" сўзлари "қишлоқ хўжалиги ерларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-бандда:

бешинчи хатбошидаги иккинчи "=" белгиси "+" белгиси билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"СФ = СФ..bs x Вn".

35. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 67-модда) 4-илованинг 1-банди "а" - "ж" ва "ц" кичик бандлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 470-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 11-сон, 85-модда