язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2011 й. 197-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2011 й.

N 197



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини

такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 4 июлдаги

197-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни, хорижга чиқиш ва хориждан келиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни берганлик учун:

а)

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берганлик учун


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи

б)

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини берганлик учун


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

в)

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларига чет элга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

г)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга чет элга чиқиш учун фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини берганлик учун


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи

д)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан, 16 ёшга тўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 60 фоизи

е)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

ж)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи

з)

чет элга чиқиш ва кириш ҳуқуқи учун илгари берилган ҳужжатларга баъзи ўзгартиришлар киритганлик учун (амал қилиш муддатини узайтиришдан ташқари)


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи

и)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни берганлик учун


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи

к)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи

л)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга йўқотиб қўйилган яшаш учун рухсатнома ўрнига яшаш учун рухсатнома берганлик учун


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

м)

йўқотиб қўйилган паспортлар, шу жумладан, биометрик паспортлар ҳамда уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўрнига янгиларини берганлик учун

-

ушбу банднинг тегишли равишда "а", "б", "в", "г", "д", "и" кичик бандларида кўрсатилган миқдорларда".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 27-сон, 284-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 7-сон, 61-модда