язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2011 й. 180-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2011 й.

N 180



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони низоми ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 18 мартдаги ПФ-4295-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 июндаги

180-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида" 1994 йил 23 мартдаги 158-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки, раҳбарлар ташрифлари ва делегацияларни, шунингдек айрим шахсларни қабул қилиш харажатлари сметаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан белгиланган тартибда тасдиқланади";


б) Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


1.1-банддаги "Олий Мажлиси Раисининг" сўзлари "Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ёки Олий Мажлиси Сенати Раисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


1.5-банддаги "Олий Кенгаши Котибияти" сўзлари "Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони ва Олий Мажлиси Сенати девони" сўзлари билан алмаштирилсин;


2.5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Президентнинг давлатлараро ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси" сўзлари "Маслаҳатчи - Ўзбекистон Республикаси Президенти протокол хизматининг раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агар қабул маросими Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ёки Олий Мажлиси Сенати номидан уюштирилган бўлса, эсдалик совғалари парламент номидан топширилади. Бунда ташкилий масалалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ёки Олий Мажлиси Сенати Раиси билан келишган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони ва Олий Мажлис Сенати девони томонидан ҳал этилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда):


а) 3-иловадаги I рўйхат қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"I. РЎЙХАТ


Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва унинг оила аъзолари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари ва уларнинг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби ва унинг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг Ишлар Бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби ва унинг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Канцелярияси мудири

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Протокол хизмати раҳбари ва ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигидаги расмий делегацияни кузатиб борадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлик хизматининг бошлиғи ва ходимлари";


б) 4-иловада:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

      

1.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг Ишлар бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг бошқа мустақил бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари


Ўзбекистон Республикаси Президенти


     

7-2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

      

7-2.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хавфсизлик ва мудофаа органлари ходимлари халқаро тусдаги расмий тадбирларда иштирок этиш учун


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хавфсизлик ва мудофаа органлари раҳбарлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизмати билан келишув бўйича)


       

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Назорат инспекцияси ва унинг жойлардаги органлари моддий базасини мустаҳкамлаш масалалари тўғрисида" 1995 йил 9 ноябрдаги 426-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2001 йил 28 июндаги 278-сон қароридан 1-банд чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 28-бандида:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда" сўзлари "белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "белгиланган тартибда" сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 15-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти" сўзлари "белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 25-сон, 259-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 54-модда