язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2011 й. 46-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2011 й.

N 46



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари

ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати

билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2010 йил

14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 февралдаги

46-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхати "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" бўлимининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги "нотариуслар эса лицензиядан ҳам маҳрум қилинсин" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда):


а) 6-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатларини, рўйхатлардан кўчирмаларни, шунингдек маълумотномаларни ва архив ҳужжатларининг нусхаларини берганлик учун тўловлар суммаси";

тўртинчи - олтинчи хатбоши бешинчи - еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун бундан буён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиладиган ҳақ миқдорларини тасдиқлаш";


в) 8-банднинг учинчи хатбошидаги "унда давлат нотариал идоралари ходимларини мутахассислар малакасига, уларнинг ўз вазифаларини сифатли бажаришига, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар, кўрсатилаётган қўшимча хизматлар ҳажмига ва ундириладиган давлат божлари суммасига" сўзлари "унда давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар ходимларини мутахассислар малакасига, уларнинг ўз вазифаларини сифатли бажаришига, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар, ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар ҳажмига ва ундириладиган давлат божлари суммасига" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 65-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 2-сон, 14-модда