ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2011 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2011 й. 40-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2011 й.

N 40



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар

чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил

25 декабрдаги ЎРҚ-240-сон Қонуни)


"Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 18 февралдаги

40-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

5. Вазирлар Маҳкамасининг "2004 - 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда):


а) 6-иловада:


1-банддаги "танлов асосида" сўзлари "очиқ танлов асосида" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Фермер хўжалиги:

ихтисослашувга мувофиқ, уставда ва ижара шартномасида назарда тутилган берилган ер участкасида фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш;

ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;

харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланган ҳолда фьючерс контрактлари тузиш;

етиштирилган маҳсулотни тасарруф этиш, шу жумладан, ўз хоҳишига кўра истеъмолчиларга сотиш ҳуқуқига эга бўлиш;

етиштириладиган маҳсулотга, бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга нарх белгилаш;

электр энергияси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини етказиб беришга, сув хўжалиги, техник хизматлар ва бошқа хизматлар кўрсатишга шартномалар тузиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солиниши керак бўлган тадбиркорлик фаолиятидан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;

олинган даромадларни (фойдани), банк муассасасидаги ўзининг ҳисоб рақамларидаги мавжуд пул маблағларини тасарруф этиш;

акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;

кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини шартнома шартларида жалб этиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтириш;

кредитлар олиш учун ўз мол-мулкини гаровга қўйиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи;

кичик ва хусусий корхоналар учун берилган имтиёзлар ва преференцияларнинг барча турларидан фойдаланиш;

зарур асбоб-ускуналарни, ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа мол-мулкни сотиб олиш, ижарага олиш, бинолар ва иншоотлар қуриш ва уларни таъмирлаш;

ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

12. Фермер хўжалиги:

қонун ҳужжатларида ва ижара шартномасида белгиланган шартларда ер участкасидан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлашга;

экологик талабларга ва атроф-муҳит муҳофазасининг бошқа қоидаларига риоя қилишга;

ер участкасининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш тадбирларини амалга оширишга, бизнес-режада ушбу мақсадлар учун маблағлар ажратилишини назарда тутишга;

ер участкаси берилган пайтдан бошлаб, агар ижара шартномасида бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир йил мобайнида ер участкадан фойдаланишни бошлашга;

пахта ва бошоқли экинларни навлар бўйича жойлаштиришнинг белгиланган талабларига риоя қилишга;

сув истеъмоли тўғрисидаги шартномага мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланишга, сувни тежаш, сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини кўришга;

ушбу фермер хўжалиги аъзо ҳисобланган Сув истеъмолчилари уюшмаси балансидаги суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш ишида белгиланган тартибда қатнашишга, шунингдек уларни техник соз ҳолатда сақлашга, фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилишга;

сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи полосалар, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналарини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ва шартларига риоя қилишга;

ер участкасини оғирлаштириш шартларига ва сервитутларга риоя қилишга;

тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари назарда тутилган ҳажмлар доирасида етказиб берилишини таъминлашга;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек кўрсатилган хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда ўз вақтида тўлашга;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда агротехника талабларига риоя қилишга;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни таъминлашга;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, ўз ходимларининг хавфсиз меҳнат шароитларига риоя қилишни таъминлашга мажбурдир.

Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Фермер хўжалиги бошлиғининг пул маблағлари ва моддий воситалари, товарларни сотишдан (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишдан) олинган даромад (фойда), қимматли қоғозлардан олинган даромадлар, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар фермер хўжалиги мол-мулкини шакллантириш манбалари бўлиши мумкин";


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Фермер хўжалигининг муассиси - фермер унинг бошлиғи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган, тегишли малакага ёки қишлоқ хўжалигида иш тажрибасига эга бўлган фуқароси фермер бўлиши мумкин";


VI бўлимнинг номидаги "сувдан фойдаланиш" сўзлари "сув истеъмоли" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-бандда:

биринчи хатбошидаги "танлов асосида" сўзлари "очиқ танлов асосида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Пенсия ёшига етганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда фермер хўжалигининг бошлиғи ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини қонун ҳужжатларига мувофиқ ижара шартномаси амал қилиш муддатида ўз оиласи аъзоларидан бирига бериши мумкин";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


26-банддаги "сувдан фойдаланиш" сўзлари "сув олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"39. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечиш;

фермер хўжалиги банкрот деб эътироф этилиши, шу жумладан, моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар, ишлар ва хизматлар кўрсатувчилар билан ҳисоб-китоблар мунтазам равишда амалга оширилмаслиги;

фермер хўжалиги бошлиғининг вафот этиши ва хўжалик фаолиятини давом эттиришни хоҳлайдиган меросхўрнинг йўқлиги;

ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши зарур бўлганда ёхуд ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги, шу жумладан, фермер хўжалиги томонидан ер участкасидан бошқа мақсадда фойдаланилганда, шу жумладан, контрактация шартномасида назарда тутилгандан бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда белгиланган тартибда ер участкасининг ижара шартномаси бекор қилиниши.

Фермер хўжалиги:

фермер хўжалиги бошлиғи (фермер)нинг;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарори билан тугатилади".

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарорига 1-иловада:


а) 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Сув истеъмолчилари уюшмаси - юридик шахслар бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти";


б) сувдан фойдаланувчилар уюшмасига кўрсатмалар тегишли келишикда сув истеъмолчилари уюшмасига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 62-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 2-сон, 12-модда














































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск