язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2011 й. ПФ-4362-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.09.2011 й.

N ПФ-4362



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 9 сентябрдаги

ПФ-4362-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатининг III бўлими 6-бандидаги "Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли қарори билан тасдиқланган ўрта муддатли истиқболда инновацион маҳсулотлар ва технологияларни ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексининг 4-бандидаги "масъул ижрочилар" графасида "Патент идораси" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 36-сон, 366-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 9-сон, 265-модда