язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.06.2011 й. ПФ-4324-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.06.2011 й.

N ПФ-4324



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати ташкил этилиши муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Давлат маслаҳатчиси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 21 июндаги

ПФ-4324-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи фармонларига киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил қилиш тўғрисида" 2005 йил 2 апрелдаги ПФ-3590-сон Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 майдаги ПФ-4305-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг уставида:


5-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Институт директори лавозими бўйича айни бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари ҳисобланади" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи-тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 25-сон, 255-модда