язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2011 й. ПФ-4273-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.02.2011 й.

N ПФ-4273



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сон Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 2 февралдаги

ПФ-4273-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 1 ноябрдаги ПФ-1617-сон Фармонининг:


2-банди ўнинчи хатбошидаги "ер ва сувдан фойдаланувчиларнинг" сўзлари "ер, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандидаги "ер ва сувдан фойдаланиш" сўзлари "ер, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сон Фармони 1-бандининг "г" кичик бандидаги "сувдан фойдаланувчилар уюшмалари" сўзлари "сув истеъмолчилари уюшмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармони 1-бандининг бешинчи хатбоши ва 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги "сувдан фойдаланувчилар" сўзлари "сув истеъмолчилари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 майдаги ПҚ-77-сон қарори билан тасдиқланган "Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш" лойиҳасининг "Агросервис марказлари ташкил этиш" ҳамда "Тажриба хўжаликларидаги суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини қисман реконструкция қилиш" компонентлари бўйича Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини бериш, улардан фойдаланиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 1 ва 2-иловалари 2-бандининг олтинчи хатбоши, 11-бандининг иккинчи ва саккизинчи хатбоши, 12-банди биринчи, бешинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбоши, 15-бандининг тўртинчи хатбошиларидаги "сувдан фойдаланувчилар" сўзлари тегишли равишда "сув истеъмолчилари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 26 сентябрдаги ПҚ-698-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги "сув ресурсларидан фойдаланувчилар" сўзлари "сув истеъмолчилари уюшмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарори 3-иловасининг 5-банди учинчи хатбошидаги "сувдан фойдаланувчилар" сўзлари "сув истеъмолчилари" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 4-5-сон, 32-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 2-сон, 22-модда