язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2010 й. 280-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2010 й.

N 280



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


("Адлия органлари ва муассасалари фаолияти

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон

Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги

ЎРҚ-255-сонли Қонуни)



Меҳнат кодексига ва "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 4-модда) билан тасдиқланган Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги XII бўлим қўшилсин:


"XII. Ходим томонидан иш берувчига етказилган

зарарни қоплаш бўйича қарзни ундириш


16. Ходимнинг зарарни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда уни ихтиёрий қоплаш тўғрисидаги ёзма мажбурияти.

Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

а) ходимнинг тўловнинг аниқ муддатлари кўрсатилган зарарни ихтиёрий қоплаш тўғрисидаги ёзма мажбуриятининг асл нусхаси;

б) етказилган зарарнинг тўланмаган қисми миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар;

в) ўзи етказган зарарни қоплашдан бош тортган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;

г) қарздорнинг огоҳлантиришни олганлиги тўғрисидаги тилхати билан бирга қарзни тўлаш ҳақида қарздорга берилган огоҳлантириш хатининг нусхаси".


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш ва лицензия берганлик учун давлат божи тўлаш тартиби тўғрисида" 1997 йил 10 мартдаги 126-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарорига илованинг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 49-сон, 452-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 65-модда