язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2010 й. 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2010 й.

N 250



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил

этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ногиронни реабилитация қилиш индивидуал дастурининг такомиллаштирилган шакли лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 11 ноябрдаги

250-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда):


а) 1-банддаги "68" рақами "71" рақами билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "30" рақами "17" рақами билан алмаштирилсин;


в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:










  



Назорат-тафтиш бош бошқармаси  (НТББ) бошлиғи



















































Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилган ишларнинг тишини мониторинг қилиш шуъбаси

2 киши.










  



































































































НТББ бошлиғининг биринчи ўринбосари - Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи



НТББ бошлиғи ўринбосари - Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи



НТББ бошлиғи ўринбосари



НТББ бошлиғи ўринбосари - Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг ишончлилигини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи



НТББ бошлиғи ўринбосари - Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи










































Ташкилий-услубий ишлар бўлими

4 киши


























Ҳудудий молия органлари томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими

9 киши





































Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлардан фойдаланилишини назорат қилиш бўлими

4 киши



Пахта тозалаш саноати корхоналарини тафтиш қилиш бўлими

14 киши










Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бошқармаси

4 киши







Пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар тайинланишини ва тўланишини тафтиш қилиш бўлими

8 киши














































Республика бюджет муассасалари томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими

4 киши

























Ахборот-таҳлил  шўъбаси

2 киши







Гуманитар ёрдамдан ва техникавий кўмаклашув маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси

3 киши























ТМЭК хизмати фаолиятини назорат қилиш бўлими

3 киши



Давлат бюджетининг ғазначилик ижросини назорат қилиш бўлими

3 киши





































































Ахборот-таҳлил  шуъбаси

2 киши

Инвестиция дастурларига ажратиладиган марказлаштирилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бўлими

3 киши



































































































Умумий сони - 71 киши;













































  

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ногиронларни тиббий, ижтимоий, касб бўйича реабилитация қилиш ва протезлаш;

ногиронлик, ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация қилиш, протезлаш муаммолари бўйича чуқур илмий тадқиқотлар ўтказиш;

ногирон қиладиган асосий касалликларга чалинган ногиронларни реабилитация қилишнинг индивидуал дастурларини ишлаб чиқиш;

минтақавий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

реабилитация қилиш марказлари ва даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда ногиронларни тиббий-ижтимоий ҳамда касб бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ногиронларга фаол ҳаёт фаолияти, ўқиш ва меҳнат фаолияти имкониятини олишда кўмаклашиш";


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ:

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралардан ногиронлик масалалари бўйича зарур маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.

Марказ фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 44-модда):


а) 1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ";

2-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилиш Республика инспекцияси, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисида низом";

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг республикада тиббий-меҳнат экспертизаси соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади";

2-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг" сўзлари "Молия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) ҳаёт фаолияти чекланганлигини экспертиза қилиш, ногиронликнинг гуруҳларини, сабабларини, бошланган вақтини ва муддатларини аниқлаш;

экспертизалар натижаларини, даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилган тиббий ҳужжатларни ва фуқароларни тиббий текшириш натижаларини доимий равишда ўрганиш асосида ногиронликнинг ҳолатини, ўзгаришини ва ногиронликка олиб келган омилларни тизимли таҳлил қилиш;

ногиронликнинг олдини олиш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда, ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда қатнашиш;

ТМЭК врач-экспертлари лавозимига танлаш ва тавсия этиш бўйича малака комиссияси фаолиятини ташкил қилиш, тасарруфидаги ТМЭКларга ТМЭК мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларида услубий ёрдам кўрсатиш";

6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ТМЭК фаолиятини назорат қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ногирон деб ҳисоблаш мақсадида фуқароларни тиббий текшириш учун барча фуқароларга тенг имкониятлар берилишини таъминлайди;

ҳаёт фаолияти чекланганлигини, меҳнатга лаёқатнинг йўқолгани даражасини, ижтимоий ҳимоя чораларига бўлган эҳтиёжни аниқлашни ташкил этади;

ТМЭКларга тиббий-меҳнат экспертизаси масалалари бўйича услубий ёрдам кўрсатади;

ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли таҳлил қилади, ногиронликка олиб келган омилларни ўрганишда иштирок этади ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ногиронликнинг олдини олиш бўйича таклифлар киритади;

ногиронлик кўрсаткичлари, фуқароларни тиббий текшириш ва қайта текшириш тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантиради;

ТМЭК мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади;

ТМЭК врачларига малака тоифаларини бериш (тасдиқлаш) юзасидан аттестация ўтказиш тадбирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;

ТМЭКларни жойлаштириш, уларни зарур асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлашни ташкил этади, шунингдек қатъий ҳисобда турадиган бланкалар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ТМЭКлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади";

7-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ва реабилитация марказлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Инспекцияни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошқаради.

10. Инспекция бошлиғининг бир нафар ўринбосари бўлади. Бошлиқ ўринбосари Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади";

11-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директорига туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари раисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисида таклифлар киритади";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тегишли бош ТМЭК раиси тақдимномасига биноан бош ТМЭК врач-экспертларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади";

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илова (Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисида низом)да:

1 ва 3-бандлардаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

10-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ногиронлик муддатларини" сўзларидан кейин "меҳнатга лаёқатнинг йўқолиши фоизини" сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбошидаги "таҳлил қилиш" сўзлари "тизимли таҳлил қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандда:

саккизинчи хатбошидаги "шунингдек ногиронларни реабилитация воситалари билан белгиланган тартибда таъминлаш" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн биринчи хатбошидаги "ижтимоий таъминот бўлимлари ҳамда бошқа меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари" сўзлари "Бандликка ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга кўмаклашиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг олтинчи хатбошидаги "ва уларни мазкур воситалар билан таъминлашнинг аҳволини кузатиб бориш" сўзлари чиқариб ташлансин;

13-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бош ТМЭКнинг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун хулосаси асос ҳисобланадиган бош ТМЭК қарорига рози бўлишмаган ҳолларда шахсларни махсус ташкил этилган комиссияларда қайта тиббий текширишдан ўтказиш";

14-банднинг бешинчи хатбошидаги "тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирларини ўтказишга" сўзларидан олдин "биркитилган даволаш-профилактика муассасаларида" сўзлари қўшилсин;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. ТМЭКни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади";

18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Бош ТМЭКларнинг раислари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Бош ТМЭКлар раисларининг ўринбосарлари, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) ТМЭКлари раислари Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади";

19, 20 ва 21-бандлар чиқариб ташлансин;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Бош ТМЭК ишларига соатбай иш ҳақи тўлаган ҳолда тиббий, техник ва бошқа масалалар бўйича консультантлар жалб этилиши мумкин.

Комиссия штатига шунингдек катта ҳамшира, ҳамшира, санитарка ва ҳайдовчи ҳам киради";

26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. ТМЭКлар мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий бошқармалари, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказлари, иш берувчилар, касаба уюшмалари, ногиронлар жамиятлари вакиллари қатнашиши мумкин";

д) 6-илова (Тиббий қайта текширишдан ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик гуруҳи белгиланадиган касалликлар рўйхати)да:

II. Асаб-психик касалликлар бўлимида:

6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Болалар церебрал фалажи, наслий-дегенератив касалликларнинг оғир оқибатлари, яққол ифодаланган қўпол гемисиндром, тотал ҳамда ҳаракатланиш, сенсор ва олий пўстлоқ функциялари бузилиши (апраксия, агнозия, деменция) каби барқарор турғун асоратларга эга бўлган икки йилдан ортиқ давом этган бош ва орқа мия қон-томир касалликлари ҳамда оғир жароҳатларда";

қуйидаги мазмундаги 7-банд қўшилсин:

"7. Яққол ифодаланган ҳаракатланиш, пўстлоқ ости, мияча ва статодинамик бузилишлар босқичидаги марказий асаб тизимининг сурункали кучайиб борувчи касалликлари";

IV бўлимнинг 1-бандидаги "кар-соқовлик" сўзларидан кейин "ва карлик" сўзлари қўшилсин;

VI бўлимнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Охирги 7 йил мобайнида ногиронлик гуруҳи ўзгармаган ва кўрсатиб ўтилган давр мобайнида даволаш-профилактика муассасаларида тўлақонли диспансеризациядан ўтган, реабилитация қилиш индивидуал дастурининг барча бандлари бажарилган ҳамда кейинги реабилитация тадбирларининг барча турларининг ўтказилиши истиқболсиз бўлган III гуруҳ ногиронларига.

Кўрсатиб ўтилган талаблардан ҳатто бирортаси бажарилмаган тақдирда ҳам муддатсиз ногиронлик белгиланмайди".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 48-модда) 2-иловадаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилиш республика инспекцияси бошлиғи" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда):


а) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари Жамғарма ижро этувчи директорининг тақдимномасига биноан Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси молия вазири қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раислари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар";


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 387-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 11-сон, 59-модда