язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2010 й. 248-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2010 й.

N 248



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги

"Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати

билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги

ЎРҚ-257-сонли Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-257-сонли Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 9 ноябрдаги

248-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларининг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартира қийматини баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қолдиқ баланс қиймат бўйича баҳолаш ташкилотлари томонидан амалга оширилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1993 йил 11 августдаги 402-сон қарорининг 9-банди, шунингдек ушбу қарорга 7-илованинг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда) 7-банди иккинчи хатбошидаги "қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия томонидан" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш ташкилоти томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда):


а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "мустақил баҳоловчилар" сўзлари "баҳоловчи ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада (Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисида низом):


3-банддаги "баҳоловчи" сўзи "баҳоловчи ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг сотиладиган мол-мулкини баҳолаш мақсадида - ваколатли органнинг ва унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг қарори бўйича, - кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра баҳолаш ташкилоти жалб этилади. Мулкида давлат улуши бўлган корхоналар учун баҳоловчи ташкилотни жалб этиш мажбурийдир";


7-банддаги "баҳоловчи" сўзлари "баҳоловчи ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг биринчи хатбошидаги "баҳоловчи" сўзи "баҳоловчи ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг биринчи хатбошидаги, 15-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 16-банднинг тўртинчи хатбошидаги "баҳоловчи" сўзи "баҳоловчи ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 9-банди "к" кичик бандидаги "баҳоловчининг ҳисоботи" сўзлари "баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-илова (Асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисида далолатнома)даги, шунингдек 1 ва 2-иловалардаги "Мустақил баҳоловчиларнинг хулосаси бўйича" сўзлари "Баҳоловчи ташкилот баҳоси тўғрисидаги ҳисобот бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-илова (Асосий воситаларни қайтадан ишга тушириш тўғрисида далолатнома)даги, шунингдек унга иловадаги "Мустақил баҳоловчиларнинг хулосаси бўйича" сўзлари "Баҳоловчи ташкилот баҳоси тўғрисидаги ҳисобот бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Суд бошқарувчилари тўғрисидаги низомнинг 50-банди биринчи хатбошидаги "баҳоловчиларни ва бошқа" сўзлари "баҳоловчи ташкилотларни, шунингдек" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги "тегишли лицензияга эга бўлган мустақил баҳоловчиларга" ва "Мустақил баҳоловчилар" сўзлари тегишли равишда "баҳоловчи ташкилотга" ва "Баҳоловчи ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин


б) 11-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Фуқароларга тегишли бўлган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан мерос қилиб қолдирилган ер участкасининг олиб қўйилаётган вақтдаги қийматини баҳолаш туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан баҳолаш вақтидаги жорий нархлар бўйича ариза берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади".


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомнинг 22-банди тўртинчи хатбошидаги "баҳолаш учун тўлов" сўзлари "белгилаш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматлари учун тўлов" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жой-коммунал шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 6 августдаги 172-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги "баҳоловчининг" сўзи "баҳоловчи ташкилотнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 17-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"баҳоловчи ташкилотнинг мол-мулк қийматини баҳолаш бўйича хизматлари учун тўлов (баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолашда)";


б) 18-банднинг 5 кичик бандидаги "бўйича дастлабки ҳисоб-китоб (хулоса)" сўзлари "тўғрисидаги ҳисобот" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 22-банддаги "банк ходими ёки мустақил баҳоловчи томонидан дастлабки ҳисоб-китоб ёки хулоса тузиш йўли билан" сўзлари "баҳоловчи ташкилот томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6-банднинг биринчи хатбошидаги "баҳоловчини" сўзи "баҳоловчи ташкилотни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-бандда:

биринчи хатбошидаги "баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсни (кейинги ўринларда баҳоловчи деб аталади)" сўзлари "баҳоловчи ташкилотни" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "баҳоловчини" сўзи "баҳоловчи ташкилотни" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "баҳоловчи томонидан" сўзлари "баҳоловчи ташкилот томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "баҳоловчи" сўзи "баҳоловчи ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Эксперт, баҳоловчи ташкилот, шунингдек бошқа мутахассислар ўзлари берган хулосанинг ишончлилиги ва холислиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ моддий ва бошқача тарзда жавобгар бўладилар".


г) 15-банднинг олтинчи хатбошидаги "баҳоловчининг" сўзи "баҳолаш тўғрисидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 37-банддаги "баҳоловчилар" сўзи "баҳоловчи ташкилот ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 50-банддаги "баҳоловчининг" сўзи чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 385-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 11-сон, 58-модда